P 57 “Рисолаи азиза” — “Саботул ожизийн” шарҳи//Тузувчи: Б. Ҳасан/. — Т : А.Қодирий номидаги Халқ мероси нашр., 2000. —256 б


Download 7.52 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/58
Sana05.10.2023
Hajmi7.52 Mb.
#1692326
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   58
Bog'liq
So\'fi Olloyor. Risolai aziza

ҲИКОЯТИ РОБИЪА АЛАЙҲА РОҲМАҲ
Эшитгил Робиъани ашкин, эй шоҳ,
Бировнинг чодириға томди ногоҳ,
Эшитгил, эй шоҳим, Робиъа исмли бир валийа хотиннинг ҳико- 
ясини. Робиъа бир вақг хотинлар мажлисида ҳозир эди. Робиъа- 
нинг кўнглига Аллоҳ таолодан қўрқув тушиб, йиғлади. Кўз ёши 
оқиб, бир хотиннинг рўмолига томди.
Деди: «Юв чодирингни, эй қариндош,
Қизил қондур кўзимдин сачрағон ёш».
Робиъа кўз ёши томган хотинга деди: “Эй дугона, бурканчи- 
ғингни ювгин. Чунки менинг кўзимдан томган сув кўз ёши эмас- 
дир, балки қизил қондир. Бас, қон эса — мурдор, рўмолинг — 
нажас бўдди. Ш унинг учун ювгил”.
Уётлиғ осийадин, эй газида,
Бўлубдур қона табдил оби дийда.
Яъни, эй қариндош, менинг кўз ёшим гуноҳим сабабли қора 
сувдан қизил қонга айлангандир. Ш унинг учун бурканчиқ — на- 
жас бўлди.
Агарчи Робиъадур маръи биззот,
Эранлар қўйдилар «Тожур рижол» от.
Эркаклик ва зоҳидлик соқол билан эмасдир. Чунончи, Робиъа 
сувратда хотин эса-да, эркаклар унга “Тожур рижол” исм берди- 
лар, яъни “эрлар тожи” дедилар.
Ўзин судраб Ҳарамға жони бирлан 
Етушти етти йилда ёни бирлан.
Робиъа турли-туман азоблар билан яёқ юриб, Каъбатуллоҳга 
зиёратга келди. (Айгмишларки, Каъбатуллоҳ Робиъа хотун томон
108


юрди, ўзини тавоф қилдирди. Алҳол Каъбага ярим кунлик йўлда 
бир чашма бор. Уни Чашмаи Робиъа дейишади).
Анинг шаънидаги касбу камолат 
Ададдиндур берун азвоқи ҳолат.
Робиъанинг зотида бўлган ибодат касбу камолотлари ҳисоби 
ҳаддан ташкдри. Уларни баён қилиш учун бу мухгасар торлик қилади. 
Мунингдек йиғласа андоқ неку рой,
Бизингдек рўсийаҳни ҳолиға вой.
Бундайин эзгу фикрли валийаки, кўзларидан қон чиққунча 
йиғласа. Биздек қора юзлилар ҳолига вой бўлса керак. Чунки бизда 
сабот камдир.
Ҳамиша завқимиз айшу кулушга,
, Етушмас эрта қилғон тавба тушга.
Зероки, бизлар ҳамма вақгимизни тириклик ҳавасларию кул- 
магу ўйнамоқ завқи билан ўткарурмиз. Тавбалар қилсак-да, тавба- 
ларимизда қатъийлик йўқдир. Эрта билан тавба қилсак, туш вақ- 
тида уни бузиб. аввалги хатоликларимизга қайтармиз. Бизларга 
Робиъа каби камолот топмоққа йўл бўлсин!?

Download 7.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling