Карам баҳридин, эй султони Ваҳҳоб,
Ато қилсанг манга бир журъайе об.
Жўмардлик денгизидан
менга бир томчисини бергил, эй ке-
чиргувчи Подшоҳим — Аллоҳ.
Саодат қувватйн қилсанг иноят,
Рафиқим бўлса тавфиқи ҳидоят.
Ё Раббим, раҳматинг бирла эзгулик қутини ва озуқини менга
иноят қилиб, йўлдошимни тавфиқ ила ҳидоят айласанг эди!?
Бериб синмас асойи тавба қўлға,
Талаб дарди билан солсанг бу йўлға.
Раҳматинг ила тавбанинг сйнмас қаттиқ таёғини қўлимга бе-
риб ва тавбамда қатьий қилиб, Аллоҳ
таолони истаМак сари
кўнглимга ошиқлик бериб, тариқат йўлига солсанг эди!?
Таварруъ зоди бўлса қўйнимизда,
Убудиййат таноби бўйнимизда.
Раҳматинг туфайли қўйнимизга тақволик озуғи бўлса ва
яна
бандачилик юку умидлари бўйнимизда бўлса эди, қандайин гўзал
иш бўлар эди!
Юритиб яхшилар кезган субулни,
Ризо мулкига қўндурсанг бу қулни.
Е Рабб, раҳматинг ила бу ғариб бандангни ҳам улуғлар ва эзгу-
лар кезиб юрган йўлингда кездирсанг ва Ўзингнинг ризолик дав-
латингда севинтириб юритсанг бўлармиди?!
Мунингдек ишлар, эй Донои асрор,
Санга осон эрур, гар бизга душвор.
Бундайин ишлар, эй сирларни билгувчи Аллоҳ,
Сенга осон-
дир, бизга қийин.
Кўтарибман умид бирла билакни,
Худовандо, қабул этгин тилакни.
Умид билан Сенинг раҳматингга сиғиниб,
дуо учун билакнй
кўтариб, арзи ҳол этарман. Ўзинг раҳматинг билан тилакни қабул
қил, эй Худо!
Do'stlaringiz bilan baham: