P 57 “Рисолаи азиза” — “Саботул ожизийн” шарҳи//Тузувчи: Б. Ҳасан/. — Т : А.Қодирий номидаги Халқ мероси нашр., 2000. —256 б


Download 7.52 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/58
Sana05.10.2023
Hajmi7.52 Mb.
#1692326
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   58
Bog'liq
So\'fi Olloyor. Risolai aziza


инйн
 ўтидин учқундек бўлиб қоч.
117


У қорни оч киши тамаъ билан топилган нонга оғиз очмас. Одам- 
ларнинг миннатлари ўгидан яшин тезлигида қочар. Асло тамаъ қилмас. 
Агар қорни бироз тўймаса қорни,
Кишига айтмагай ҳар банда сирни.
Агар бир киш ининг қорни узоқ вақг тўймай, оч юрса ҳам, бу 
банда ҳимматли бўлса — сирини бировга айтмас.
Қаноат маъданига оч кўзинг оч,
Тамаъ бўйи кўринмай бўйидин қоч.
Қаноат хазинасига қадам қўйган инсон, очиқиб турган кўзин- 
ни очгин. Тамаънинг бўйи-басти кўринмасдан бурун — унинг иси- 
дан қоч.
Тамаълик силадан беҳпур силинган,
Тилангандан эрур ортиқтилинган.
Тамаъ билан бир сурув қўй олгандан кўра елкага мушт еган 
афзалдир. Тиланчи бўлиб юргандан — эски кийимларда тилиниб 
юрган яхши.
Тамаъ қилма топарга зарнигорин,
Бу зар меҳри бузар динни ҳисорин.
Хуллас, сен ҳар кимдан тамаъ қилма. Хўрлик топарсан. Яна ол- 
тин муҳаббатига кўнглингни боғлама — дин қальасини бузарсан ва 
уни хароб айлаб, иймонингдан жудо бўларсан.
Кишининг матлаби сийм бўлса ё зар,
Халилнинг отаси бўлса ҳам - озар.
Агар бировнинг орзуйи сийму зар бўлиб, Ашюҳ таолони истама- 
са, гарчи у — Халилуллоҳнинг отаси Озар бўлса-да, йўлдан чиқади. 
Мусоҳиб билмагил дунё хасиймин,
Насийми маърифат исга - на сиймин.
Ўшандайин Ҳ ақтаоло ризолигини қўйиб, олтин истамиш ки- 
шини охират йўлдоши деб билма. Балки Тангри душмани деб бил. 
Эмаклаб — кетса, тушса эт била пўст,
Тамаъ қилма кишидин тўша, эй дўст.
Эмаклаб, терию этинг тушиб, не машаққатлар ичида юрган 
бўлсанг-да, одамлардан гарчи биргина луқма бўлса ҳам тамаъ 
кутма, эй дўст.
Ғарази дунё бўлиб, эй одамизод,
Азиз умрингни ҳаргиз қилма барбод.
Хуллас, бу дунёда турли ҳолларда бўлсанг-да, азиз умрингни 
тоат-ибодатсиз ўтказиб, тамаъ йўлига кирмагил, эй инсон. 
Кишини хизматида боғласанг қўл,
Жиловида югурсанг бир қадам йўл.


Сен тамаъ кетидан юриш ўрнига бир муршиди комилнинг хиз- 
матига қўл қовупггирсанг, яхши бўлади. Аллоҳнинг ризолиги учун 
бир қадам бўлса-да, югурмоғинг авлодир.
Бу юрғондин фано кечганинг ортиқ,
Бу неъматдин заққум ичганинг ортиқ.
Тамаъ дўконида турмоғингдан ўлмоғинг афзал. Ва бу тамаъдан 
ҳосил бўлган неъмагни емакдан жаҳаннам заққумини еганинг 
яхшидир.
Ва лекин тегса хос эрнинг жилови,
Саодатдур дилинг дардига дови.
Аммо бир муршиди комилнинг файзи нури сенда из қолдирса, 
ажаб эмаски, бу бир яхши давлат бўлса-ю, кўнгил заҳматларингга 
дорилик қилса ва буткул матлабинг ундан ҳосил бўлса. Муршиди 
комилнинг “файзи нури”дан мурод — унинг муридга берган тар- 
биясидир.
Анингдек эрнинг даргоҳида қиш-ёз 
Азиз умрингни ўткарсанг - эрур оз.
Ўшандай муршиднинг хизматини қишу ёзлар қилиб умринг 
ўтса-да, хизматинг озлик қилур.
Ўшал эрнинг эриким бериёдур - 
Қадам туфроғи кўзга тўтиёдур.
Бу хизмат қилгувчи эр — муриднинг муршиди комили риёсиз 
ва тамаъсиз бўлса, бундай муршиднинг оёқ босган тупроғини 
кўзга сурма қилиб сурса ҳам бўлади. Бу муршид кўз устидаги қош- 
дек ҳурматли бўлади.
Анингдек бандани бўлсанг гадоси - 
На давлатдир Худойимнинг ризоси.
Шундайин муршиди комилнинг хизмати учун гадо бўлсам эди, 
бу қандай гўзал давлат бўларди мен учун. Зеро, Худойи таолонинг 
ризосини шу муршиди комил хизматидан топилур.
Анинг бир донасидур хирмани зар,
Дами суддир ул эрдин мушку анбар.
Бундай пири комилнинг бир ўзигина хирмон тўЛа зарга тенг 
бўлади. ' “3ар” дан мурод — бироз суҳбатида ўтирмбқлик бИлан 
кўп савоблар олмоқлик ва яқинлик ҳосил қилмоқлиқцир. Ва би- 
роз юзлашиб муомала қилиши мушк ила шакардек ёқимлидир. 
Саодатлик мурид ул ҳақ роҳинда 
Бўлур йўлбошчининг даргоҳинда.
Шундайин пирнинг муриди саодатли ва яхши давлатли мурид- 
дир. Бунингдек, мурид ҳақбўлгувчи муршиди комил йўлида бўлиб,
119


унинғ суҳбатида мулозаматлар қилиб, ҳамиша йўлбошчиси ёнидг. 
бўлади. Унинг хизматидан бир соат ҳам айрилмайди.
Не расво пир эрур нафс учун хор - 
Муриди эшигинда юрса ул зор.
Бу қандайин расво муршидки, нафси учун хор бўлиб, мурид- 
ларининг эшигида туриб, улардан мол тамаъ қилса - асбоби 
дунёни жазб қилиб юрса!?
Ҳаё йўқ, шарм йўқ ҳаргиз аларда,
Битиклик ҳодийлардан нусхаларда.
Бунинг каби тамаъ кетидан тушган муршидларда ҳаё йўқ, шарм 
йўқ. Булар ҳақида ўтган яхшиларнинг китобларида ёзилгандир. 
Кеча кундузга кимнинг кучи етса,
Ҳаром эрмиш ўзини сойил этса.
Бировнинг бир кеча-кундузга етарли озиғи бўлса-ю, у яна ти- ’ 
ланчилик қилса — ҳаромдир. Бизнинг замона шайхлари яхши 
отларга миниб, яхши араваларга ўтириб, бой м>7ридларига тамаъ 
қилиб юришади. Бу айни ҳарсмнинг ўзгинаси.
Набий айди: «Қиёмат бўлса, эй дўст,
Тамаъгирни юзида бўлмагай пўст».
Пайғамбар алайҳиссалом айтдиларки, қиёмат куни келиб, одам- 
лар қабрларидан турган вақгда тамаъ аҳтларининг юзларида тери- 
си шилиниб чиқар ва халқ орасида юзлари хунук бўлиб, шарми- 
сор бўлишади. Аллоҳдан паноҳ сўраймиз бундайин ҳолдан.
Билай десанг бу сўзни иста «Мишкот»,
Тамаъ бирла кечирган ҳайф авқот.
Юқорида келган Пайғамбар алайҳиссалом сўзини билишни ис- 
тасанг, “Мишкоти масобиҳ” китобига боқ. Унда муаллиф айтади: 
“Тамаъ билан кечган умр — зое кетган вақгдир”. Яъни бундай ҳаёт 
амалсиз ҳаёт бўлиб, охиратда бунингдек кимсалар ҳасрат аҳлидан 
бўлурлар.
ҲИКОЯТИ САВБОН
Ажаб мард эрди Савбон атқиёда,
Ул отлиғ эрди бир кун, эл - пиёда.
Хабарда келмишки, Савбон розийаллоҳу анҳу жуда тақволи ва 
сўфий кимса эди. Бир куни у йўлга чиқди. У отда эди. Яна бироз 
жамоа ҳам у билан пиёда борарди. Шунда:
Қўлидин ерга қамчи тушди ногоҳ,
Тушуб олди ўзи ул марди огоҳ.
120


Бироз юрилгач, ногоҳ Савбоннинг қўлидан қамчиси ерга туш- 
ди. Ҳушёр Савбон отдан тушиб, қамчисики олди.
Ёронлар айди ул покиза ҳалқа:
«На бўлғай эрди амр этсанг бу халқа».
Я ёқ юрганлар ўша пок хулқли Савбонга дедиларки, “Буюр- 
санг эди, бу яёқлар қамчини ўзлари олиб берардилар”.
Деди Савбон: «Тамаъдин бўлмағай, деб,
Олиб бергил, демакни кўрмадим эб».
Савбон розийаллоҳу анҳу айтдики, “Тамаъгир аҳлидан бўлиб 
қолмайин тағин, деб, сизларга қамчини олиб беринглар, дей- 
ишни лойиқ кўрмадим”.

Download 7.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling