21
75-80-70% тартибда суғорилган 3-вариантда ҳосилдорлик ўртача 35,2 т/га ва
бир дона мева вазни 114,3 г ни ташкил этиб, бу кўрсаткич 0,5 м тупроқ
қатламини намлаш белгиланиб, суғорилган вариантга нисбатан 3,8 т/га ва 8,6
г га, 1,0 тупроқ қатлами намланиб суғорилган
назорат вариантига нисбатан
7,1 т/га ва 14,6 га юқори бўлиши кузатилган (6-расмга қаранг).
Сирдарѐ вилоятининг ўтлоқи-бўз тупроқлари шароитида олиб борилган
тажрибанинг назорат вариантида 3 йиллик ўртача ҳосилдорлик 24,8 т/га, бир
дона мева вазни 101 г ни, плѐнка тўшаб, тупроқнинг 1,0 м қатламини намлаш
белгиланиб суғорилган вариантга нисбатан 0,1 т/га ва 5,0 г, тупроқнинг 0,8 м
қатлами намланиши белгиланган эгатга плѐнка тўшаб суғорилганга нисбатан
0,9 т/га ва 11 г га кам бўлиши аниқланган (7-расмга қаранг).
Худди шундай, Андижон вилоятининг оч тусли бўз тупроқлари
шароитида олиб борилган тажрибанинг назорат вариантида ўртача
ҳосилдорлик 17,6 т/га, бир дона мева вазни 96 г ни, энг юқори ҳосилдорлик
(24,8 т/га ва 114 г) тупроқнинг 0,8 м қатлами
намланган ЧДНС га нисбатан
75-80-70% тартибда суғорилган вариантда кузатилган бўлиб, назорат
вариантига нисбатан 7,1 т/га ва 18 г, 0,5 м тупроқ қатлами
намлик билан
таъминланган вариантга нисбатан 3,7 т/га ва 14 г га юқори бўлганлиги
кузатилган (8-расмга қаранг).
Do'stlaringiz bilan baham: