Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқИҚот институти
« Суғориш усуллари ва суғориш техникаси
Download 1.05 Mb. Pdf ko'rish
|
Автореферат Саримсаков М.
«
Суғориш усуллари ва суғориш техникаси элементларининг тупроқларнинг сув-физик, физикавий ҳамда агрокимѐвий хоссаларига таъсири » деб номланган учинчи бобида суғориш усули, суғориш тартиби ва суғориш техникаси элементларининг тажриба даласи тупроқларининг ҳажм массаси ва агрокимѐвий хоссаларига таъсири, шунингдек, тажриба далалари тупроқларининг морфологик тузилиши, механик таркиби, сув ўтказувчанлиги ҳамда чегаравий дала нам сиғими (ЧДНС)ни ўрганиш борасида амалга оширилган ишлар батафсил ѐритилган. Тошкент вилоятининг типик бўз тупроқлари шароитида олиб борилган тажрибада, амал даври бошида тупроқнинг 0-50 см ҳайдов ости қатламида унинг ҳажм массаси 1,30 г/см 3 ни, 0-100 см ҳисобий қатламда 1,38 г/см 3 ни ташкил этган бўлса, амал даври охирида бу кўрсаткич назорат, яъни тупроқнинг 1,0 м ҳисобий қатламини намлик билан таъминлаб оддий эгатлаб суғорилган вариантда тупроқнинг ҳисобий қатламларига мос равишда 1,38 г/см 3 ҳамда 1,43 г/см 3 га тенг бўлган. Тупроқнинг 1,0 м ҳисобий қатламини намлик билан таъминлаб, кўндаланг тўсиқчали эгатлардан суғорилган 2-вариантда мос равишда 1,36-1,42 г/см 3 ни, тупроқнинг 0,8 м ҳисобий қатламини намлик билан таъминлаб, кўндаланг тўсиқчали эгатдан суғорилган 3-вариантда мос равишда 1,37-1,40 г/см 3 ҳамда тупроқнинг 0,5 м ҳисобий қатламини намлик билан таъминлаб, кўндаланг тўсиқчали эгатдан суғорилган 4-вариантда 1,36-1,39 г/см 3 ни ташкил этган. Тошкент вилоятининг ўтлоқи аллювиал тупроқлари шароитида олиб борилган изланишларда, суғориш усули ва техникаси элементларининг тупроқнинг ҳажм массасига таъсири ўрганилганда, амал даври бошида тупроқнинг 0-50 ҳамда 0-100 см ҳисобий қатламларида унинг ҳажм массаси амал даври бошида 1,28-1,35 г/см 3 ни, амал даври охирига келиб, бу кўрсаткичлар назорат вариантида 1,35-1,41 г/см 3 ни, тупроқнинг 0,8 м ҳисобий қатламини намлик билан таъминлаб томчилатиб суғорилган 2-вариантда 1,33-1,40 г/см 3 ни ҳамда тупроқнинг 0,5 м ҳисобий қатламини намлик билан таъминлаб суғорилган 3-вариантда тупроқнинг 0-50 см қатламида 1,33 г/см 3 ни ва тупроқнинг 0-70 см қатламида 1,36 г/см 3 га тенг бўлганлиги кузатилган. Сирдарѐ вилоятининг суғориладиган ўтлоқи-бўз тупроқлари шароитида олиб борилган тажрибада, амал даври бошида тупроқнинг 0-50 ва 0-100 см ҳисобий қатламларида унинг ҳажм массаси 1,30-1,36 г/см 3 ни ташкил этган бўлса, бу кўрсаткич амал даври охирига келиб назорат вариантида 1,34-1,41 г/см 3 ни, тупроқнинг 1,0 м ҳисобий қатламини намлик билан таъминлаб, эгатга қора полиэтилен плѐнка тўшаб суғорилган вариантда тупроқ қатламларига мос равишда 1,33-1,40 г/см 3 ни ҳамда тупроқнинг 0,8 м ҳисобий қатламини намлик 16 билан таъминлаб эгатга плѐнка тўшаб суғорилган 3-вариантда 1,32-1,39 г/см 3 атрофида бўлган. Андижон вилоятининг оч тусли бўз тупроқлари шароитида тупроқнинг 0-50 см ҳайдов қатламида унинг ҳажм массаси амал даври бошида 1,30 г/см 3 ни ташкил этди. Кузга келиб суғориш усули ва суғориш техникаси элементларининг тупроқнинг ҳажм массасига таъсири ўрганилганда, назорат, яъни тупроқнинг 1,0 м ҳисобий қатламини намлик билан таъминлаб, ер устидан эгат орқали суғорилган вариантда 1,36 г/см 3 ни, тупроқнинг 0,8 м ҳисобий қатламини намлик билан таъминлаб, шу усулда суғорилган вариантда 1,35 г/см 3 ни, тупроқнинг 0,5 м ҳисобий қатламини намлик билан таъминлаб суғорилган вариантда эса 1,34 г/см 3 га тенг бўлган. 1-тажриба даласида тупроқнинг чекланган дала нам сиғими (ЧДНС) 0-50 см қатламда 21,7% ни, 0-100 см қатламда 22,9% ни ташкил этган бўлса, 2-ва 3- тажриба далаларида 20,7-22,7% га, 4-тажриба даласида бу кўрсаткичлар 20,4-22,2% га тенг бўлганлиги аниқланган. Тошкент вилоятининг типик бўз тупроқлари шароитида олиб борилган тажриба даласида амал даври бошида тупроқнинг 0-30 см ҳайдов қатламида гумус-0,954%, умумий азот-0,094% ҳамда умумий фосфор-0,149% эканлиги аниқланган. Бу кўрсаткичлар 30-50 см ҳайдов ости қатламида 0,706%, 0,085 ва 0,123% ни ташкил этган. 3 йиллик илмий тадқиқотларда қўлланилган тадбирлар (суғориш усуллари ва суғориш техникаси элементлари)нинг тупроқ таркибидаги озиқа элементлари миқдорига таъсири аниқланганда, назорат вариантида тупроқнинг 0-30 см ҳайдов қатламида гумус миқдори 0,912% ни, кўндаланг тўсиқчали эгатлардан суғорилган 2-, 3- ва 4-вариантларда суғориш техникаси элементларига боғлиқ ҳолда 0,945-0,947 ва 0,950% ни ташкил этганлиги баѐн этилган. Тажриба йиллари давомида Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманидаги ўтлоқи аллювиал тупроқларининг агрокимѐвий таҳлили ўрганилганда, баъзи жойларда қалинлиги 0,3-1,0 м бўлган майин шағалли қатламлар мавжудлиги аниқланди. Тупроқдаги чиринди (гумус) миқдори ҳайдалма ва ундан пастки қатламларда 0,970 дан 1,2% гача миқдордалиги таъкидланган. Сирдарѐ вилоятининг Сайхунобод туманидаги ўтлоқи-бўз тупроқлар такибидаги озиқа моддалар миқдори ўрганилганда, тажрибанинг бошланиши (2015 йил баҳор)да тупроқнинг 0-30 ва 30-50 см ҳисобий қатламларида гумус миқдори 0,996 ҳамда 0,758% ни, умумий азот 0,081-0,062% ва ялпи фосфор 0,140-0,110% атрофида эканлиги кузатилган. Тажрибанинг охирги йили (2017 йил куз)да суғориш усуллари ва техникаси элементларининг тупроқ таркибидаги озиқа элементлари миқдорига таъсири ўрганилганда, анъанавий ер устидан эгатлаб суғорилган вариантда тупроқнинг 0-30 см ҳайдов қатламида гумус миқдори эгатга плѐнка тўшаб суғорилган вариантларга нисбатан кўп (0,008-0,010%) ўзгарганлиги баѐн этилган. 17 Тажрибанинг назорат, яъни тупроқнинг 1,0 м ҳисобий қатламини намлик билан таъминлаб, ер устидан бостириб суғорилган назорат варианда тажриба охирига келиб тупроқнинг 0-30 см қатламида гумус миқдори 0,971% ни ташкил этган бўлса, эгатга қора полиэтилен плѐнка тўшаб, тупроқнинг 1,0 м ҳисобий қатламини намлик билан таъминлаб суғорилган 2-вариантда бу кўрсаткич 0,983% га, тупроқнинг 0,8 м ҳисобий қатламини намлик билан таъминлаб, шу усулда суғорилган 3-вариантда 0,985% га тенг бўлганлиги баѐн этилган. Андижон вилоятининг Асака туманидаги оч тусли бўз тупроқларнинг 0-30 см ҳайдов қатламида гумус миқдори 0,932%, умумий азот-0,087% ҳамда ялпи фосфор 0,146% га тенг эканлиги ѐритиб ўтилган. 2017 йилнинг куз ойи, яъни вегетация охирида олиб борилган изланишлар натижасида, анъанавий ер устидан эгатлаб суғорилган 1-назорат вариантда тупроқнинг 0-30 см ҳайдов қатламида гумус миқдори 0,904% ни, умумий азот миқдори 0,072% ни ҳамда ялпи фосфор миқдори 0,134% ни ташкил этганлиги аниқланган. Тажрибанинг 2-, яъни тупроқнинг 0,8 м ҳисобий қатламини намлик билан таъминлаб, ЧДНС га нисбатан 75-80-70% тартибда суғорилган вариантда 0-30 см тупроқ қатламида гумус миқдори 0,912% ни, тупроқнинг 0,5 м ҳисобий қатламини намлик билан таъминлаб шу тартибда суғорилган 3-вариантда 0,924% ни ташкил этганлиги баѐн этилган. Диссертациянинг Download 1.05 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling