13
апробация комиссияси томонидан ижобий баҳоланиб,
диссертация ишининг
асосий илмий натижалари республика ва халқаро илмий-амалий анжуманларда
муҳокама қилинган.
Тадқиқот натижаларининг эълон қилинганлиги. Диссертация мавзуси
бўйича 18 та илмий иш чоп этилган. Жумладан, илмий нашрларда 8 та мақола,
шундан, 7 таси маҳаллий ва 1 таси хорижий журналларда чоп этилган,
шунингдек, 2 та монография (якка муаллифликда) ва 1 та тавсиянома нашр
этилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигидан 2 та
ЭҲМ дастури учун гувоҳнома олинган.
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми. Диссертация таркиби кириш,
саккизта боб, хулосалар, фойдаланилган адабиѐтлар рўйхати ва иловалардан
иборат. Диссертация ҳажми 200 бетни ташкил этади.
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ
Кириш қисмида ўтказилган интенсив боғларни суғориш усуллари ва
меъѐрларини белгилаш бўйича тадқиқотларнинг долзарблиги,
зарурати,
тадқиқотнинг мақсади, вазифалари, объект ва предметлари тавсифланган,
республика фан ва технологиялари тараққиѐтининг устувор йўналишларига
мослиги, тадқиқот
услублари, муаммонинг ўрганилганлик даражаси, олинган
тадқиқотларнинг назарий ва амалий аҳамияти, тадқиқотнинг илмий янгилиги,
тадқиқот
натижаларининг ишончлилиги, нашр этилган ишлар ва диссертация
тузилиши бўйича маълумотлар келтирилган.
Диссертациянинг
«И
нтенсив олма боғларни суғоришда сув тежамкор
технологияларни
қўллаш
борасида
олиб
борилган
илмий
тадқиқотларнинг адабиѐтлар шарҳи
»
деб номланган биринчи бобида мавзу
бўйича республика ва хорижий мамлакатлар илмий-тадқиқот
муассасалари
томонидан ўтказилган тадқиқотлардан олинган натижа, хулоса ва далиллар
атрофлича баѐн этилган.
Шунингдек, тадқиқот мақсадидан келиб чиқиб, республикамизнинг турли
тупроқ-иқлим шароитларида интенсив олма боғларини суғориш усули,
суғориш тартиби ва техникаси элементларини ишлаб чиқиш, суғориш меъѐр ва
суғориш муддатларини ҳисоблаш усулларини белгилаш ва такомиллаштириш,
интенсив олма боғларининг мавсумий сув истеъмолини аниқлаш бўйича
умумий таҳлилий
маълумотлар келтирилиб, интенсив боғларни мақбул
суғориш усули, суғориш тартиби, суғориш меъѐри ва суғориш техникаси
элементларини танлаш ҳамда суғориш меъѐрларини ҳисоблаш усулларини
такомиллаштириш интенсив боғдорчиликда
долзарб масалалардан бири
эканлиги тўғрисида хулосалар қилинган.
Диссертациянинг
Do'stlaringiz bilan baham: