Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқИҚот институти


« Тажриба худудларининг табиий тупроқ иқлим


Download 1.05 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/43
Sana12.10.2023
Hajmi1.05 Mb.
#1699345
TuriЛекция
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   43
Bog'liq
Автореферат Саримсаков М.

«
Тажриба худудларининг табиий тупроқ иқлим 
шароитлари, тажриба ўтказиш услуби ва тажриба тизими
»
деб номланган 
иккинчи бобида дала тажрибалари ўтказилган худудларнинг жойлашган ўрни ва 
чегаралари, иқлим, геологик, гидрогеологик ва тупроқ мелиоратив шароитлари, 
тажриба ўтказиш услуби, шароити ва тажриба тизими тўғрисидаги маълумотлар 
келтирилган. Тадқиқотлар олиб борилган худудлар Чирчиқ-Охангарон, 


14 
Мирзачўл ва Фарғона округларида жойлашганлиги баѐн этилган.
Тошкент вилоятининг Қибрай тумани иқлими континентал, ижобий 
ҳароратлар йиғиндиси 2600-3200 
0
С атрофида ўзгаради. Январь ойининг 
ўртача ҳарорати -2 
0
C, энг паст ҳарорат -29 
0
С. Ёзи иссиқ, июль ойининг ўртача 
ҳарорати 27-29 
0
С. Энг юқори ҳарорат 43-46 
0
C га тенг, ўртача йиллик 
ѐғингарчилик миқдори 300-400 мм. Ёғиннинг 80% и қиш ва баҳор ойларига 
тўғри келади, ѐққан қор кўп сақланмайди. Вегетация даври 224-234 кунни 
ташкил қилади. Тажриба даласи жойлашган худуднинг ер қатлами тўртламчи 
ѐтқизиқлардан ташкил топган бўлиб, устки 10 м қалинликда ўрта ва оғир 
қумоқ, қумлоқ, қум ва шағал аралашган қатлам ѐтади. Қалинлиги 1,5-3,0 м 
бўлган қумли-қумлоқ қатламлардан ташкил топган. Тупроқ таркибида туз 
миқдори қуруқ қолдиқ бўйича 0,02% ни ташкил қилиб, шўрланмаган. 
Лѐссимон қумоқ тупроқларнинг фильтрация коэффициенти 0,8 м/сут ни, 
зичлиги 1,43 т/м
3
ни ташкил қилади.
Ўрта Чирчиқ тумани иқлими кескин континентал бўлиб, вегетация даври 
229-240 кунни ташкил этади. Суткалик ҳаво ҳарорати 0 
0
С дан паст бўлган 
кунлар давомийлиги 40 кунни ташкил этади. Шимолий-шарқ томондан тез-тез 
кучли шамол эсиб туриши, ер юзасидан намликни буғланиши юқорилиги, 
қурғоқчиллиги билан фарқланади. Юқори ҳарорат ва ҳавонинг намлик 
етишмаслиги катта миқдордаги буғланишга олиб келади. Йилдаги 
буғланишнинг ўртача миқдори 800-900 мм га етади, бу миқдор ўртача йиллик 
ѐғинлардан 2,1-2,4 марта кўпдир.
Сирдарѐ вилоятининг иқлими континентал. Ўртача температура 28
0
С, 
январда -2 
0
С дан–4 
0
С гача. Йиллик ѐғин миқдори 200-250 мм. Вегетация 
даври 195-200 кун. Ёғингарчилик камлиги, ҳавонинг қурғоқчилиги ва 
буғланиш юқорилиги билан ажралиб туради. Ёғин йил давомида нотекис 
тақсимланган, кўп қисми қиш ва баҳорга тўғри келади, ѐз ва кузда жуда кам 
ѐғин тушади. Хўжалик майдонлари тупроқларининг асосий қисмини 
шўрланган (58,8 %) ва кам шўрланган (41,2 %) ерлар ташкил қилишлиги қайд 
этилган. 
Андижон вилоятида октябрь ойининг 15-20 санасида куз фаслининг 
биринчи совуғи тушади, баҳор фаслининг сўнги совуғи март ойининг учинчи 
ўн кунлигига тўғри келади. Иссиқсевар ўсимликларнинг ўсув даври 
давомийлиги 205-210 кун, сутканинг ўртача ҳарорати йиғиндиси 3870 
0
С ни 
ташкил этади, йил мобайнида ѐғин миқдори эса 300-380 мм га тенг. Оч тусли 
ўтлоқи-бўз тупроқлар минтақасида ҳавонинг амал давридаги ўртача ҳарорати 
21,6-22,6 
0
С ни ташкил этади. Апрель ойидаги ўртача ҳаво ҳарорати 15,6 
0
С, 
июлда 27,3 
0
С, октябрда эса 13,6 
0
С бўлади. Вилоятнинг суғориладиган 
майдонлари 265,9 минг гектарни ташкил этиб, уларнинг 258,3 минг гектари 
(97%) шўрланмаган, қолган 7,6 минг гектари (3%) турли даражада шўрланган 
тупроқлар синфига киришлиги тўлиқ баѐн этилган. 
Дала ва лаборатория тадқиқотлари 
«
Методика полевых опытов
»

«
Методы 
агрофизических исследований в почв Средней Азии
»
ва 
«
Дала тажрибаларини 
ўтказиш услублари
»
қўлланмаларига асосан ўтказилганлиги, суғориш техника 


15 
ва технологиялари, суғориш меъѐрларини ҳисоб-китоблари ТИҚХММИ ҳамда 
Ирригация ва сув муаммолари илмий тадқиқот институтларининг услубий 
қўлланмалари ва тавсияларига асосланган ҳолда амалга оширилганлиги, 
тупроқнинг агрофизик хоссалари, боғларни суғориш тартиби, ҳосилдорлиги 
тўғрисидаги таҳлиллар ва сув намуналарини олиш услублари тўлиқ баѐн 
этилган. 
Диссертациянинг

Download 1.05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling