Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқИҚот институти
Download 1.05 Mb. Pdf ko'rish
|
Автореферат Саримсаков М.
меъѐрлари, м
3 /га Тажрибанинг назорат вариантида мавсумий сув сарфи 3 йилда ўртача 2347,0 м 3 /га, суғоришлар сони 4 мартани, тупроқнинг 0,8 метр ҳисобий қатламини намлик билан таъминлаб суғорилган вариантда суғоришлар сони 5 мартани ҳамда мавсумий сув сарфи 1997 м 3 /га ни, тупроқнинг 0,5 метр қатламини намлик билан таъминлаб суғорилган вариантида суғоришлар сони 6 мартани, мавсумий сув сарфи 1693 м 3 /га ни ташкил этганлиги аниқланган. Диссертациянинг « Суғориш усули ва суғориш техникаси элементларининг олма навларини мева вазни ва ҳосилдорлигига таъсири » деб номланган бешинчи бобида тупроқнинг сўриш кучи осмотик босим таъсирида дарахтларни сув билан таъминлаш ҳамда суғориш усули ва техникаси элементларининг олма навлари мева сифати ва ҳосилдорлигига таъсири тўғрисида маълумотлар баѐн этилган. Мевали дарахтларни тупроқнинг сўриш кучи (осмотик босим) таъсирида сув билан таъминлашни илмий-назарий асослаш борасида олиб борилган лаборатория тадқиқотларининг 1-қисмида ички диаметри 4 мм бўлган найча (медицина томизгичи) ўтказувчи сифатида 1,5 литр ҳажмга эга бўлган идиш ичига ва найчанинг иккинчи учи 30 см баландликдаги тупроқнинг ўсимлик илдизи жойлашган 10 см чуқур қатламига жойлаштирилган. Лаборатория шароитида идишдаги сув 60 см узунликка эга бўлган найча орқали 30 см юқорига кўтарилиб тупроқ қатламига етиб боргунга қадар ўтган вақт ҳисобланиб, орадан 7 соат 45 дақиқа ўтгандан сўнг ўсимлик илдизи жойлашган тупроқ қатламига етиб борганлиги кузатилган. Ўтган вақт давомида (соатда) идишдаги сувнинг қанча қисми тупроқнинг сўриш кучи таъсирида ўсимлик илдизи жойлашган қатламга ўтганлиги кузатилган. 2-қисмида ички диаметри 8 мм бўлган полиэтилен найча (шланг)дан фойдаланилиб, идишдаги сувнинг юқорига кўтарилиш тезлиги 8 соат давомида 23 мм ни ташкил этганлиги кузатилган. Лаборатория тадқиқотлари натижасида олинган маълумотларга асосланиб, сувни юқорига кўтарилишини таъминлашда ички диаметри кичик (3-4 мм) бўлган найча (шланг)лардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ деган хулосага келинган. Тадқиқотнинг 3-қисмида ички диаметри 10 мм ва сув ўтказувчи мато билан тўлдирилган найча (шланг, 65 см узунликда)нинг ўтказувчанлигини 20 ўрганиш мақсадида 5 литр ҳажмга эга бўлган идишга сув қуйилиб найча жойлаштирилган. Идишдаги сувнинг 4,0 литр қисмини тупроқ томонидан сўриб олиниши учун 153 соат вақт сарфланлиги кузатилган. Шунингдек, амалий изланишларнинг 4-қисми, яъни кичик майдончада мевали олма дарахтини тупроқнинг сўриш кучи (осмотик босим) таъсирида сув билан таъминлаш борасида олиб борган изланишлар натижалари келтирилган. Бу кузатув майдончасида сувнинг кўтарилиш баландлиги лаборатория шароитидагидан 20 см баланд (50 см), найча эса бир хил узунликда (65 см) қўлланилган. Идишдаги мавжуд 5 литр сувнинг 4,6 литр қисмини тўлиқ тупроққа шимилиши учун 134 соат вақт талаб этилганлиги, лаборатория шароитидагига нисбатан сувнинг сўрилиш жадаллиги 2 баробарга юқори бўлганлиги баѐн этилган: С ж ; (1) С ж ; (2) С ж (2а) бу ерда: С ж – сувнинг сўрилиш жадаллиги, мл/соат; V c – тупроқ томонидан ўзлаштирилган сув ҳажми, мл; t – сувнинг сўрилиши учун кетган вақт, соат. Тадқиқотларни ушбу қисмида тупроқнинг сўриш кучи таъсирида дарахтларни сув билан таъминлаш учун суғориш технологияси яратилган. Барча тажриба далаларида олманинг ўртапишар интенсив навлари экилган. Тошкент вилоятининг суғориладиган типик бўз тупроқлари шароитида олиб борилган тажрибанинг 1,0 м ҳисобий тупроқ қатламини намлик билан таъминлаб, ЧДНС га нисбатан 70-70-65% тартибда оддий эгатлар орқали суғорилган вариант (бир дона мева вазни 106 г, ҳосилдорлик 23,4 т/га)га нисбатан, тупроқнинг 0,5; 0,8 ҳамда 1,0 м ҳисобий қатламларини намлик билан таъминлаб кўндаланг тўсиқчали эгатлардан суғорилган вариантларда бир дона мева вазни 3,0-26,0 г га, ҳосилдорлик 1,4-7,3 т/га га юқори бўлганлиги аниқланган (5-расмга қаранг). Download 1.05 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling