Пахта ва енгил саноат технологияси” факультети «Тикувчилик саноатида инновацион технологиялар» кафедраси


Download 156.5 Kb.
bet1/2
Sana03.10.2023
Hajmi156.5 Kb.
#1691019
  1   2
Bog'liq
Yangi yo\'nalish va mutaxassisliklarga asosnoma


Бухоро муҳандислик – технология институти
Пахта ва енгил саноат технологияси” факультети
«Тикувчилик саноатида инновацион технологиялар» кафедраси


70721403 – “Енгил саноат маҳсулотлари технологияси ва жиҳозлари (тикув буюмлари бўйича)” магистратура мутахассисликларидаги кадрларни тайёрлаш зарурлиги тўғрисида


АСОСНОМА


Бухоро муҳандислик - технология институти 70721403 – “Енгил саноат маҳсулотлари технологияси ва жиҳозлари (тикув буюмлари бўйича) магистратура мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрлаш тўғрисида


А С О С Н О М А

Олий маълумотли мутахассис-кадрлар тайёрлашнинг мақсадли параметрларини шакллантиришда 2017 йил 27 июлдаги ПҚ-3151-сон “Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” Қарорларнинг ижросини таъминлаш, олий таълим муассасаларида ўқитиш йўналишлари ва мутахассисликларини истиқболда минтақалар ва иқтисодиёт тармоқларини комплекс ривожлантириш, амалга оширилаётган ҳудудий ва тармоқ дастурларининг талабларини инобатга олган ҳолда оптималлаштириш вазифаларини бажариш Республикамиздаги ҳар бир олий таълим муасасасининг олий мақсади ҳисобланади.


Бухоро вилоятининг ишлаб чиқариш ҳамда ресурс салоҳиятидан комплекс ва самарали фойдаланиш, ташқи бозорда рақобатбардош, ички бозорда импорт ўрнини босувчи юқори сифатли маҳсулот ишлаб чиқариш мақсадида Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2016-йил 26-октябрдаги “Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини фаоллаштириш ва кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига асосан Ғиждувон эркин иқтисодий зонаси ташкил этилди. Ушбу иқтисодий зонада замонавий технологиялар асосида барпо этилган корхоналарда мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратилган бўлиб, уларга олий таълим тизими битирувчилари жалб этилган ва бугунги кунда ҳам ушбу мутахиссисларга эҳтиёж сезилмоқда.
Бугунги кунда Ўзбек енгилсаноат акциядорлик жамияти таркибида замонавий техника билан таъминланган 380 дан ортиқ тўқимачилик, тикувчилик ва трикотаж корхоналари мавжуд бўлиб, улардан ярми Бухоро вилоятида жойлашган. Ушбу корхоналарда, жумладан “Ekvatirial Chodak” МЧЖ, “Buxara Cotton Textil” МЧЖ, Камалак Шабнам” МЧЖ, “Shofirkon Amir Textil” МЧЖ да, ип калавасидан тортиб тайёр буюмгача бўлган кенг турдаги маҳсулотлар ассортименти ички ва ташқи бозорга етказиб берилмоқда.
Бухоро муҳандислик – технология институтининг “Тикувчилик саноатида инновацион технологиялар” кафедраси 1984 йилдан бери фаолият кўрсатиб, енгил саноат соҳаси учун мутахассислар тайёрлашда салмоқли тажрибага эга бўлган кафедра ҳисобланади. Бугунги кунда кафедрада “Енгил саноат технологиялари ва жиҳозлари”, “Дизайн (Либослар дизайни) йўналишлари бўйича бакалавр, “Енгил саноат машина ва аппаратлари” мутахассислиги бўйича магистрлар тайёрланиб, уларга кафедранинг асосий штатдаги 28 нафар профессор -ўқитувчиси таълим бериб келмоқда. Кафедранинг илмий фаолияти 53% ни ташкил этади, жумладан 2 та фан доктори (DSc), профессор, 8 та фан номзоди, доцентлар фаолият кўрсатмоқда. Бундан ташқари 13 таянч докторантлар ва мустақил тадқиқотчилар ҳозирги кунда илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириб, яқин 2-3 йилда кафедранинг илмий салоҳияти 80% ни ташкил этиши кутилмоqда.
Минтақадаги мутахассис кадрларга бўлган эҳтиёжни ўрганиб, кафедрада 70721403 – “Енгил саноат маҳсулотлари технологияси ва жиҳозлари (тикув буюмлари бўйича)” магистратура мутахассисликлари бўйича малакали кадрлар тайёрлашга асос яратилганини ва мақсадга мувофиқлигини билдирамиз. Кафедрада махсус жиҳозланган “Тикув буюмлари технологияси”, “Енгил саноат буюмларини конструкциялаш ва дизайн” лабораториялари мавжуд бўлиб, янги магистратура мутахассисликлари бўйича тажриба машғулотлари ўтказишга етарли имкониятга эга.
70721403 – “Енгил саноат маҳсулотлари технологияси ва жиҳозлари (тикув буюмлари бўйича)” магистратура мутахассисликлари бўйича малакали ва мақсадли мутахассисларни тайёрлаш учун ўқув жараёнини сифатли ташкил этиш мақсадида институт енгил саноат буюмлари ишлаб чиқариш корхоналари ҳузурида ўқув-илмий лабораториялари, “Тикувчилик саноатида инновацион технологиялар” кафедраси қошидаги илмий-тадқиқот лаборатория (ўқув маркази), талабалар турар жойида кафедра ўқитувчилари томонидан ташкил этилган тикувчилик тўгараги ташкил этилган ва фаолият кўрсатиб келмоқда. Бундан ташқари институт кутубхонасида мазкур магистратура мутахассисликлари бўйича дарслик, ўқув қўлланма ҳамда услубий кўрсатмаларнинг асл нусхалари ва электрон версиялари етарли даражада мавжуд бўлиб, уларнинг таркиби доимий равишда янгиланиб келмоқда.
Охирги уч йилда кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан 20 га яқин Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг муаллифлик патентлари олинган, 23 дан ортиқ ўқув қўлланма ва дарсликлар 30 га яқин монография чоп этилган, Scopus маьлумотлар базасига киритилган халқаро илмий нашрларда, ЎзР Олий Aттестация Комиссияси томонидан тавсия этилган нашрларда, республика ва халқаро анжуманлар материалларида 400 дан ортиқ илмий мақолалар чоп этилган.
Республикамизда чет эл инвестицияларини кириб келиши янги енгил саноат корхоналари очилишига ва малакали мутахассислар учун иш ўринларини очилишига олиб келмоқда. Қорақалпоҳистон Афтоном Республикаси, Бухоро, Хоразм, Қашқадарё, Сурхондарё, Навоий вилоятларида фаолият кўрсатиб келаётган тўқимачилик ва енгил саноат корхоналаридан олинган соҳа мутахассисларига бўлган эҳтиёжлар мониторинга асосланиб, малакали мутахассисларга бўлган талабнинг ошаётганлиги кўрсатилмоқда.
Енгил саноат ишлаб чиқариш корхоналарининг талаб ва истакларини инобатга олган ҳолда, кафедрада 2023-2024 ўқув йилидан бошлаб 70721403 – “Енгил саноат маҳсулотлари технологияси ва жиҳозлари (тикув буюмлари бўйича)” магистратура мутахассисликлари бўйича малакали кадрлар тайёрлаш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз. Кафедранинг моддий – техника базаси, профессор-ўқитувчиларининг илмий салоҳияти ушбу соҳа бўйича мутахассисларни тайёрлашга тўлиқ жавоб беради. Бундан ташқари, кафедрада сифатли таьлим тизимини жорий қилиш мақсадида “Дуал таьлим” жорий этилган бўлиб, бу ҳақда ўзаро ҳамкорлик шартномалари тузилган ҳамда тегишли корхоналарда ўқув хоналари барпо этилган ва малакавий амалиётларни ўташ йўлга қўйилган.
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, минтақадаги мутахассис кадрларга бўлган эҳтиёжни ўрганиб, кафедрада 70721403 – “Енгил саноат маҳсулотлари технологияси ва жиҳозлари (тикув буюмлари бўйича)” таьлим ихтисослиги бўйича мутахассислар тайёрлашга асос яратилганлигини ва мақсадга мувофиқлигини билдирамиз.

Download 156.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling