Палеолит, мезолит ва неолит даврлари[


Download 0.97 Mb.
bet5/6
Sana24.03.2023
Hajmi0.97 Mb.
#1291227
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
узбекистон тарихи

Туркистон АССР[edit | edit source]

Туркистон АССР байроғи (1919-1921-йиллар)
1917-йил 7- дан 8-ноябрга ўтар кечаси Петроградда Октабр инқилоби номи билан тарихга кирган қўзғолон уюштирилди. Шу кеч пойтахти Москва шаҳри бўлган Россия Совет Социалистик Федератив Республикаси (РСФСР) тузилди. Туркистон Генерал Губернаторлиги ўрнида РСФСР таркибидаги Туркистон Мухтор Совет Социалистик Республикаси (Туркистон Мухторияти) тузилди. Собиқ Русия империяси протекторатлари ҳисобланган Хива хонлиги ва Бухоро амирлиги вақтинча мустақил бўлиб қолдилар.
1920-йил 26-августда Туркистон мухториятининг Сирдарё ва Еттисув қисмларида РСФСР қарамоғидаги Қирғизистон АССР (Қирғизистон Мухторияти) ташкил қилинди.
Бухоро ва Хоразм ХСР[edit | edit source]

Бухоро Халқ Совет Республикасининг байроғи (1921-йил 23 сентабрдан 1923-йил 11 октабргача)

Бухоро Совет Социалистик Республикасининг байроғи (1924-йил 18 сентабрдан 1925-йил 22 июлгача)

Хоразм ССРнинг байроғи (1923-йил 23 октабрдан 1924-йил 2 октабргача)
1923-йил ССЖИ таркибига Хоразм ва Бухоро Халқ Совет Республикалари қўшилдилар (ССР сифатида).
1924-йил сентабрида Хоразм ва Бухоро Халқ Совет Республикалари социалистик республикаларга айлантирилди, лекин бир ой ўтиб, Ўзбекистон ва Туркманистон Совет Социалистик Республикалари ташкил этилиши муносабати билан чегаравий бўлинишларга учраб, вилоят мақомини олдилар.
Ўзбекистон СССР таркибида[edit | edit source]
Асосий мақола: Ўзбекистон Совет Социалистик Республикаси
1923-йилдан 1929-йилгача губерниялар ўрнида ўлкалар ва вилоятлар (ССЖИ даврида ёзилган барча ўзбек тилидаги расмий ҳужжатларда „вилоят“ сўзи „област“ тарзида, „туман“ сўзи „раён“ тарзида учрайди), волостлар ва уездлар ўрнига туманлар ташкил қилинди. Бошқарув ишини енгиллаштириш мақсадида вилоятлар мунтазам равишда бўлиниб борилди. Ўрта Осиёдаги республикалар ҳам миллий ёки диний қарашлардан келиб чиқиб бўлинди.
1924-йил 14-октабрда Бухоро ССР таркибида Тожикистон АССР тузилди ва Қирг'изистон АССР таркибидан Қора-Қирг'из автоном области ажратилди.

Ўзбекистон ССР байроғи (1952-йил 29 августдан 1991-йил 18 ноябргача)
1924-йил 27-октабрда расман Ўзбекистон ССР ва Туркманистон ССР тузилди. Ўзбекистон ССР таркибига Бухоро ССР (Тожикистон АССР билан бирга) ва бўлиб юборилган Хоразм ССРнинг учдан бир қисм ҳудуди қўшилди, қолган қисмлардан бирига Қирғизистон АССР таркибига кирувчи Қорақалпог'истон АО тузилди, қолган учинчи қисм ҳудудда Туркманистон ССР ташкил этилди.
Шу тариқа Ўзбекистон иттифоқдош республика мақомида ССЖИ таркибига қўшилди, Ўзбекистон ССРнинг биринчи пойтахти 1924-йилда Самарқанд шаҳри бўлди. 1930-йилда пойтахт Тошкент шаҳрига кўчирилди.
1926-йил 1 февралда Қирғизистон АССР Қозоғистон АССРга ўзгартирилди ва Қора-Қирғиз АО унинг таркибидан ажратиб олиниб, ўрнига Қирғизистон АССР тузилди.
1929-йил 16 октабрда Ўзбекистон ССР таркибидан Тожикистон АССР ажратиб олинди ва ўрнига Тожикистон ССР тузилди. Тожикистон ССР 1929-йилнинг 5 декабрида ССЖИ таркибига қўшилди.
1936-йилнинг 5 декабрида Қирғизистон АССР ва Қозоғистон АССР расман РСФСР таркибидан ажратилиб, Совет Социалистик Жумҳуриятлар Иттифоқига ССР сифатида қўшилди, Қорақалпоғистон АО эса, Автоном ССР сифатида Ўзбекистон ССР таркибига кирди.

Download 0.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling