Палеолит, мезолит ва неолит даврлари[


Download 0.97 Mb.
bet3/6
Sana24.03.2023
Hajmi0.97 Mb.
#1291227
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
узбекистон тарихи

Бухоро амирлиги[edit | edit source]
Асосий мақола: Бухоро амирлиги

1920-йил 1-сентабргача бўлган Бухоро амирлигининг байроғи
1785—1920-йиллар оралиғида давлат номи Бухоро амирлиги деб юритилсада, европаликлар томонидан, анъанавий равишда, Бухоро хонлиги деб ҳам аталишда давом этади.
1785-йилда Шоҳмурод давлатни бошқаришда амир унвонини қаъбул қилади. У халқ орасида амири маъсум, яъни бегуноҳ амир номи билан машҳур бўлади. Амир Шоҳмуроддан кейин давлатни бошқарган таниқли амирлар: Ҳайдар ва Насруллахонлардир.
1863-йилда Бухоро ва Самарқандга венгриалик шарқшунос Арминий Вамбери ташриф буйрган ва оз хотираларини нашр қилган.
Амир Музаффар ҳукмронлиги даврида, аниқроғи 1868-йилда амирликнинг шимолидаги ҳудудлар, хусусан Самарқанд ва Каттақўрғон бекликлари Россия имперяси томонидан эгаллаб олинади. 1873-йилда эса Россия империяси Бухоро амирлиги устидан ўз протекторатини ўрнатади. У Хива ва Қўқон хонликларини Бухоро атрофида бирлаштиришга уринади.
Протекторат ўрнатилган даврда хукмронлик қилган амирлар Абдулаҳадхон ва Олимхонлар давлатни фақатгина ички сиёсатини мустақил монарх сифатида бошқариш ҳуқуқига эга бўлишади. 1920-йилда Манғитлар сулоласига барҳам топади ва Бухоро амирлиги тугатилади.
Бухоро амирлиги тарихи билан қатор тарихчи олимлар шуғулланган (Василий БартолдВасилий ВяткинМаҳкам Абдураимов,Л.Ремпел, П.П.Иванов, А.Семенов, Наим Норқулов, Халим Тураэв)
Хива хонлиги[edit | edit source]
Асосий мақола: Хоразм
Асосий мақола: Хива хонлиги

1917-йилгача бўлган Хива хонлигининг байроғи
1511-йилдан бошлаб Хоразмда Арабшохийлар (Хоразм Шайбонийлари) ҳукмронлиги ўрнатилади. Элбарсхон (1511—16) билан бирга Дашти Қипчоқдан Хоразмга келган қабилалар ўтроқлашганлар. Унинг даврида хоразмликлар Туркманистоннинг жанубий қисми, Эрон шимолидаги Сарахс, Орол ва Манғишлоқни эгаллашган. Янги ерларни Элбарсхон ўғиллари ва укаси, қариндошларига бўлиб бериши натижасида майда ҳокимликлар пайдо бўлган. Элбарсхон вафотидан кейин узлуксиз ўзаро низолар сабабли хонлар тез-тез алмашиб турган. 16-асрнинг 70-йилларида Амударё ўзанининг ўзгариб, Каспий денгизига оқмай қўйганлиги Хоразм иқтисодиётига салбий таъсир кўрсатган.
Ушбу сулоланинг энг йирик вакили Абулғозий Баҳодирхон бўлган. Унинг даврида марказий ҳокимият мустаҳкамланди ва Хивага мутлақ пойтахт мақоми берилди. Шундан кейин мамлакат ёзма манбаларда Хива хонлиги номи билан зикр этилади, аммо расмий ҳужжат ва зарб қилинган тангаларда Хоразм номи ёзилади.
1740-йилда Эрон шохи Нодиршох Хоразмга боститриб кириб, уни ўзига бўйсундирган. 1763-йилдан бошлаб Хоразм бошқаруви ўзбек Қўнғиротлар сулоласи қўлига ўтади. Сулоланинг илк вакиллари Муҳаммад Аминбий ва Аваз сохта хонларни тахтга кўтариб, улар номидан давлатни иноқ унвонида бошқаришади. Фақатгина Элтузар ҳукмронлиги давридан бошлаб сулола вакиллари хон унвонини қабул қилишни бошлашади. Қўғиротларнинг алоҳида вакиллари хоразмшох унвонини ҳам қаъбул қилишган.
Муҳаммад Раҳимхон И Хива хонлигини бирлаштиришни ниҳоясига етказган. Муҳаммад Раҳимхон ИИ хонликнинг сўнгги мустақил ҳукмдори ҳисобланади. Унинг даврида хонликнинг сиёсий, иқтисодий, маданинй жиҳатдан ўсиши кўзга ташлансада, айнан шу даврда, яъни 1873-йилда хонлик ҳудудининг бир қисмидан айрилди ва Россия империяси протекторатига айланди.
Протекторат ўрнатилган даврда хукмронлик қилган хонлар Муҳаммад Раҳимхон ИИ ва Асфандиёрхон давлатни фақатгина ички сиёсатини мустақил монарх сифатида бошқариш ҳуқуқига эга бўлишади. 1920-йилда ўзбек Қўнгиротлар сулоласи барҳам топади ва Хива хонлиги тугатилади.

Download 0.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling