Пандемия даврида ахборот технологиялари ва алоқа хизматларининг роли сезиларли даражада ўсди
-расм. Жами аҳоли сонидан интернетнинг фойдаланувчилар улуши, %
Download 409.49 Kb.
|
2.1 мани янги гибрит версиям
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2.3-расм. Жами аҳоли сонидан мобил алоқадан фойдаланувчилар улуши, %
- 2.4-Расм. Жами абонентлар сонидан мобил интернетдан фойдаланувчилар улуши, %
2.2-расм. Жами аҳоли сонидан интернетнинг фойдаланувчилар улуши, %
Таҳлиллар натижасига кўра умумий аҳоли сонидаги мобил алоқа абонентлари улуши энг муҳим кўрсаткич бўлиб, глобал бенчмарклардан 5 фоиз банд юқорида16, интернет-фойдаланувчилар улуши бўйича эса –6 фоиз устунликка эга. Жами аҳоли сонидан мобил алоқадан фойдаланувчилар улуши 2.3-расмда келтирилган. 2.3-расм. Жами аҳоли сонидан мобил алоқадан фойдаланувчилар улуши, % Мобил интернет фойдаланувчилари улуши бўйича дунё мамлакатларидан орқадамиз (80 фоизга қарши 79 фоиз), бироқ шубҳа йўқки, провайдерлар ижарага олинган халқаро канални ўзлаштиришда давом этишлари баробарида, шунингдек 2021-2022 йилларда 5G тармоғи жадал жорий этилиши натижасида, бизни бу йўналишда ҳам кескин ўсиш кутмоқда17. 2020 йилда Европада телекоммуникация тизимининг бешинчи авлоди, яъни 5G жорий этилди. 5G тизими мобил интернет алоқанинг янги босқичидир. У ўта юқори тезликка эга бўлади. Бу тизим 4G-дан камида 100 баравар, кўпи билан 1000 баравар тезроқ ишлаши мумкин. Яъни, ушбу тизим фильмларни ҳам саноқли сонияларда юклаб олиш имконини беради. Европа комиссияси ушбу тизим келгуси ўн йилликда рақамли иқтисодиёт ва жамиятнинг энг муҳим блоки бўлади деб ҳисобламоқда. У, шунингдек сунъий интеллект ривожини тезлаштиради. Европа иттифоқи ушбу технология бўйича 2016 йилда ишчи режа ишлаб чиқди ва унда 2020 йилга бориб Иттифоққа аъзо 28 давлатда 5G ишга туширилишини устувор вазифа сифатида белгиланганди. 2014 йилдан бери 5G технологиясини жорий этиш учун 700 миллион евро маблағ сарфланган. Жами абонентлар сонидан мобил интернетдан фойдаланувчилар улуши таҳлили 2.4-расмда келтирилган. 2.4-Расм. Жами абонентлар сонидан мобил интернетдан фойдаланувчилар улуши, % Кўриниб турибдики, Ўзбекистон кейинги ўн икки йил ичида телекомуникациялар ривожида катта сифат ўзгаришига эришди, бу билан уни илғор мамлакатлар у ёқда турсин, ҳатто Ҳамдўстликдаги қўшнилардан ҳам ажратиб турган фарқдан ҳатлаб ўтди. Бугун маҳаллий кўрсаткичлар ўртача жаҳон кўрсаткичларига яқин ва бунда яна географик хусусиятлар ҳамда мураккаб логистикани ҳам ҳисобга олиш керак. Карантин электрон тижоратга кучли туртки берди ва агар интернет-технологиялар йўлида бошқа кутилмаган тўсиқлар юзага келмаса, бозор ва технологиялар бошланган ишларни охирига етказади ҳамда бизни Евроосиё технологик рейтинглари юқори қисмига олиб чиқади. Жаҳонда ва Ўзбекистонда мобил алоқа абонентлари сони таҳлилидан сунг бевосита мобил алоқа станциялари сони таҳлили амалга оширилди. 2020 йил бошидан буён Ўзбекистонда 2933 мобил алоқа станциялари ўрнатилган бўлиб, 3000 дан ортиқ таянч станциялари (3G/ 4Gгача) модернизация қилинди, аҳолининг мобил алоқа билан қамрови 97 фоизга етди, шу жумладан юқори тезликдаги алоқа қамрови - 84 фоизни ташкил этди18. Телекоммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириш мақсадида йил якунига қадар 153,7 миллион доллар қийматидаги лойиҳаларни амалга ошириш белгиланган. Шу кунга қадар, асосан, телефон хизматларини кўрсатувчи 2G мобил тармоқларни кенгайтириш вазифаси бажарилган бўлса, ҳозир тармоқнинг қамровини ошириш бўйича лойиҳалар 3G/4G тармоқларини кенгайтиришга йўналтирилмоқда. Хусусан, шу йилнинг ўзида 2200 та 3G/4G база станциясини ўрнатиш режалаштирилган. Бугунги кунда рақамли технологияларни кенг жорий этиш давлат ва жамият бошқаруви, ижтимоий соҳа ривожланишига хизмат қилиши одамлар турмушини кескин яхшилаши мумкинлигини ўтган қисқа фурсат кўрсатиб берди. Мамлакатимизда телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш борасида йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда. Бугунги кунда интернет тармоғига кенг полосали уланиш учун 490 мингта порт ўрнатилиб, уларнинг умумий сони 2,5 миллионга етказилди. Бундан ташқари, 9 минг километрга яқин оптик толали алоқа линиялари тортилди. Маълумотлар узатиш тармоғининг ўтказувчанлик қобилияти вилоят марказлари даражасида 2 баробар, туман марказлари даражасида эса 4 баробар ошди. Халқаро маълумотлар узатиш тармоғининг ўтказувчанлик қобилияти таҳлили 2.5-расмда келтирилган. Download 409.49 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling