Парламент назорати тўғрисида
-модда. Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг ҳисоботини эшитиш
Download 161.08 Kb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- 13-модда. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви раисининг ҳисоботини эшитиш
12-модда. Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг ҳисоботини эшитиш
Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг Сенатга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тақдим этилган ҳар йилги ҳисоботи Сенатнинг навбатдаги мажлисида кўриб чиқилади. Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг ҳисоботи дастлабки тарзда Сенатнинг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси томонидан кўриб чиқилади. Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг ҳисоботини эшитиш якунлари бўйича Сенат қарор қабул қилади, қарор Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига юборилади. Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 80-моддасининг 12-банди, Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги Конституциявий Қонуни 9-моддаси биринчи қисмининг 12-банди, Ўзбекистон Республикаси «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида»ги Қонунининг 321-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2005 йил 6 майдаги 29-I-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Регламенти»нинг 55-моддаси. Шунингдек, қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1996 йил 26 апрелда қабул қилинган 232-I-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тўғрисида»ги низом. 13-модда. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви раисининг ҳисоботини эшитиш Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви раисининг Сенатга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тақдим этилган ҳар йилги ҳисоботи Сенатнинг навбатдаги мажлисида кўриб чиқилади. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви раисининг ҳисоботи дастлабки тарзда Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси томонидан кўриб чиқилади. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви раисининг ҳисоботини эшитиш якунлари бўйича Сенат қарор қабул қилади, қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига юборилади. Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 80-моддасининг 12-банди, Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги Конституциявий Қонуни 9-моддаси биринчи қисмининг 12-банди, Ўзбекистон Республикаси «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида»ги Қонунининг 321-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2005 йил 6 майдаги 29-I-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Регламенти»нинг 55-моддаси. Шунингдек, қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонуни. Download 161.08 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling