Парламент назорати тўғрисида


-модда. Қонунчилик палатаси, Сенат мажлисларида ҳукумат аъзоларининг ўз фаолиятига доир масалалар юзасидан ахборотини эшитиш


Download 161.08 Kb.
bet6/14
Sana10.11.2023
Hajmi161.08 Kb.
#1764697
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
10-модда. Қонунчилик палатаси, Сенат мажлисларида ҳукумат аъзоларининг ўз фаолиятига доир масалалар юзасидан ахборотини эшитиш
Қонунчилик палатаси, Сенат зарур бўлган ҳолларда ўз мажлисларида ҳукумат аъзоларининг ўз фаолиятига доир масалалар юзасидан ахборотини эшитиши мумкин.
Ҳукумат аъзоларининг ўз фаолиятига доир масалалар юзасидан ахборотини эшитиш масаласи Қонунчилик палатаси томонидан фракциялар, депутатлар гуруҳларининг ташаббусига кўра, Сенат томонидан эса, қўмиталарнинг ташаббусига кўра кўриб чиқилади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида»ги Конституциявий Қонунининг 25-моддаси 8-банди, Ўзбекистон Республикаси «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги Конституциявий Қонунининг 18-моддаси 3-банди.
Ҳукумат аъзоларининг ўз фаолиятига доир масалалар юзасидан ахборотини эшитиш тўғрисида Қонунчилик палатаси, Сенат қарор қабул қилади, қарор Вазирлар Маҳкамасига олдиндан юборилади.
Ҳукумат аъзоларининг ахборотини эшитиш якунлари бўйича Қонунчилик палатаси, Сенат қарор қабул қилади, унда ҳукумат аъзоларининг фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган таклифлар бўлиши, шунингдек уларнинг ишига баҳо берилиши мумкин.
Ҳукумат аъзоларининг ахборотини эшитиш якунлари бўйича қабул қилинган Қонунчилик палатасининг, Сенатнинг қарори Вазирлар Маҳкамасига юборилади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Қонуни 8-моддасининг тўртинчи ва бешинчи қисмлари, Ўзбекистон Республикаси «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида»ги Қонунининг 331-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2005 йил 28 июлдаги 102-I-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Регламенти»нинг 218-моддаси.
11-модда. Ҳисоб палатасининг ҳисоботини эшитиш
Қонунчилик палатаси ҳар йили, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 майидан кечиктирмай ўз мажлисида Ҳисоб палатасининг ҳисоботини эшитади.
Ҳисоб палатасининг ҳисоботи дастлабки тарзда фракциялар, депутатлар гуруҳлари, шунингдек Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси томонидан кўриб чиқилади.
Ҳисоб палатасининг ҳисоботини эшитиш якунлари бўйича Қонунчилик палатаси қарор қабул қилади, қарор қабул қилинган кундан эътиборан ўн кун ичида Ҳисоб палатасига ва Сенатга юборилади.
Сенат ҳар йили ўз мажлисида Ҳисоб палатасининг ҳисоботини мазкур масала юзасидан Қонунчилик палатасининг қарори Сенатга келиб тушганидан кейин эшитади.
Ҳисоб палатасининг ҳисоботи дастлабки тарзда Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси томонидан кўриб чиқилади.
Ҳисоб палатасининг ҳисоботини эшитиш якунлари бўйича Сенат қарор қабул қилади, қарор қабул қилинган кундан эътиборан ўн кун ичида Ҳисоб палатасига ва Қонунчилик палатасига юборилади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 78-моддаси биринчи қисмининг 17-банди, Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида»ги Конституциявий Қонуни 8-моддаси биринчи қисмининг 17-банди, Ўзбекистон Республикаси «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида»ги Қонунининг 333-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2005 йил 28 июлдаги 102-I-сон Қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Регламенти»нинг 216-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги Конституциявий Қонуни 8-моддаси биринчи қисмининг 17-банди, Ўзбекистон Республикаси «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида»ги Қонунининг 323-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2005 йил 6 майдаги 29-I-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Регламенти»нинг 54-моддаси.
Шунингдек, қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 4 апрелдаги ПФ-3592-сонли Фармони билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси тўғрисида»ги низом.

Download 161.08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling