Парламент назорати тўғрисида


-модда. Парламент назорати натижаларини кўриб чиқишнинг очиқлиги ва ошкоралиги


Download 161.08 Kb.
bet14/14
Sana10.11.2023
Hajmi161.08 Kb.
#1764697
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
25-модда. Парламент назорати натижаларини кўриб чиқишнинг очиқлиги ва ошкоралиги
Парламент назорати натижаларини кўриб чиқиш бўйича Қонунчилик палатасининг, Сенатнинг ҳамда улар органларининг мажлислари очиқ ва ошкора ўтказилади. Мажлисларга давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг, нодавлат нотижорат ташкилотларининг, илмий муассасаларнинг вакиллари, мутахассислар ва олимлар, оммавий ахборот воситаларининг вакиллари таклиф этилиши мумкин.
Зарурат бўлганда, Қонунчилик палатаси, Сенат ва уларнинг органлари ёпиқ мажлис ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин.
Парламент назорати натижалари оммавий ахборот воситаларида ва Қонунчилик палатасининг, Сенатнинг расмий веб-сайтларида эълон қилиниши мумкин.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида»ги Конституциявий Қонунининг 10 ва 20-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида»ги Қонуни 3-моддасининг еттинчи қисми, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2005 йил 28 июлдаги 102-I-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Регламенти»нинг 45, 46, 50, 51, 68 — 71-моддалари, Ўзбекистон Республикаси «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги Конституциявий Қонунининг 10 ва 20-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида»ги Қонуни 3-моддасининг еттинчи қисми, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2005 йил 6 майдаги 29-I-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Регламенти»нинг 7 ва 9-моддалари.
Шунингдек, қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги Қонуни.
26-модда. Парламент назорати тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик
Парламент назорати тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
27-модда. Қонун ҳужжатларини ушбу Қонунга мувофиқлаштириш
Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
28-модда. Ушбу Қонуннинг кучга кириши
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ушбу Қонун «Халқ сўзи» газетасининг 2016 йил 12 апрелдаги 71 (6506)-сонида эълон қилинган.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2016 йил 11 апрель,
ЎРҚ-403-сон
Download 161.08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling