Парламент назорати тўғрисида
-модда. Парламент назорати шакллари
Download 161.08 Kb.
|
5-модда. Парламент назорати шакллари
Парламент назорати шакллари қуйидагилардан иборат: навбатдаги йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетини, давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетларини ҳамда солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишларини (бундан буён матнда Давлат бюджети деб юритилади) қабул қилиш, шунингдек Давлат бюджети ижросининг боришини кўриб чиқиш; Қаранг: мазкур Қонуннинг 6 ва 7-моддалари. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг (бундан буён матнда Вазирлар Маҳкамаси деб юритилади) мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг энг муҳим масалалари юзасидан ҳар йилги маърузасини кўриб чиқиш; Қаранг: мазкур Қонуннинг 8-моддаси. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг (бундан буён матнда Бош вазир деб юритилади) мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг айрим долзарб масалалари юзасидан ҳисоботини эшитиш; Қаранг: мазкур Қонуннинг 9-моддаси. Қонунчилик палатаси, Сенат мажлисларида ҳукумат аъзоларининг ўз фаолиятига доир масалалар юзасидан ахборотини эшитиш; Қаранг: мазкур Қонуннинг 10-моддаси. Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг (бундан буён матнда Ҳисоб палатаси деб юритилади) ҳисоботини эшитиш; Қаранг: мазкур Қонуннинг 11-моддаси. Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ҳисоботини эшитиш; Қаранг: мазкур Қонуннинг 19-моддаси учинчи — бешинчи қисмлари. Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг ҳисоботини эшитиш; Қаранг: мазкур Қонуннинг 12-моддаси. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви раисининг ҳисоботини эшитиш; Қаранг: мазкур Қонуннинг 13-моддаси. парламент сўрови; Қаранг: мазкур Қонуннинг 14-моддаси. Қонунчилик палатаси депутатининг, Сенат аъзосининг сўрови; Қаранг: мазкур Қонуннинг 15-моддаси. Қонунчилик палатаси, Сенат қўмиталари томонидан давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари раҳбарларининг ахборотини эшитиш; Қаранг: мазкур Қонуннинг 16-моддаси. қонун ҳужжатларининг ижроси ҳолатини, ҳуқуқни қўллаш амалиётини Қонунчилик палатасининг, Сенатнинг қўмиталари томонидан ўрганиш ва қонуности ҳужжатларининг қабул қилиниши юзасидан улар томонидан мониторингни амалга ошириш; Қаранг: мазкур Қонуннинг 17-моддаси. парламент текшируви. Қаранг: мазкур Қонуннинг 18-моддаси. Парламент назорати қонунга мувофиқ бошқа шаклларда ҳам амалга оширилиши мумкин. Download 161.08 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling