Паррандачилик тармоғида инновацион фаолият самарадорлигини оширишда хорижий тажирибалари алланиязов Парахат Атаниязович


Download 20.46 Kb.
bet1/2
Sana16.06.2023
Hajmi20.46 Kb.
#1516412
  1   2
Bog'liq
тезис П Алланиязов Парранда хориж тажриба


ПАРРАНДАЧИЛИК ТАРМОҒИДА ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШДА ХОРИЖИЙ ТАЖИРИБАЛАРИ
Алланиязов Парахат Атаниязович
Қорақалпоқ давлат университети тадқиқотчиси
АННОТАЦИЯ: Ушбу мақолада паррандачилик тармоғи самарадорлигини оширишда хориж тажрибалари, тармоқни ривожлантириш орқали кишилар эҳтиёжини ҳар томонлама тўлароқ қондириш, шу йўл билан улар саломатлигини янада яхшилаш каби муҳим ва долзарб масалалар таҳлил қилинган ва тегишли хулосалар чиқарилган.
Калит сўзлар: хориж тажрибаси, инновация, диверсификация, парҳез гўшт ва тухум, оптималлаштириш, компьютер воситалари, экологик-эпидемиологик омиллар.
ABSTRACT: In this article, foreign experiences in improving the efficiency of the poultry industry, meeting people's needs in all aspects through the development of the industry, and thus improving their health, were analyzed and relevant conclusions were drawn.
Key words: foreign experience, innovation, diversification, dietary meat and eggs, optimization, computer tools, ecological and epidemiological factors.
АННОТАЦИЯ: В данной статье проанализирован зарубежный опыт повышения эффективности птицеводства, удовлетворения потребностей людей во всех аспектах за счет развития отрасли, а значит, улучшения их здоровья и сделаны соответствующие выводы.
Ключевые слова: зарубежный опыт, инновации, диверсификация, диетическое мясо и яйца, оптимизация, компьютерные средства, эколого-эпидемиологические факторы.
Жаҳон амалиётида, турли мамлакатларда (Европа иттифоқи) инновацин лойиҳаларнинг 50 фоизи марказлашган фонди маблағлари ҳисобига молиялаштирилади. Шу боис, ривожланган давлатларда инновацион жараённинг давомийлиги 5-6 йилни, ўртача ривожланган ва ривожланиб келаётган мамлакатларда эса 15-20 йилни ташкил этади.
Айтиш лозимки, хорижий мамлакатларда парранда маҳсулдорлигининг камайиши тухим ва гўшт етиштириш масштабларини кўчайтириш ҳисобига бўлса ҳам, экологик нуқтаи-назардан кўпроқ ҳавфсиз технологияларга ўтиш, ижтимоий ўзгаришлар ва инновацион фаолият билан фаол шуғилланадиган корхоналар учун давлат томонидан солиқ имтиёзлари яратилиши мақсад қилинган.
Жаҳон паррандачилигини ривжланиш даражаси хом-ашё, моддий, молиёвий ва меҳнат ресурслари ҳисобига ҳал этилади. Шунингдек, миллий анъаналар, демографик омиллар, табиий-иқлим шароитлари, парранда гўшти ва тухимини етиштириш ҳамда уни истеъмол қилиш, маҳсулот сифати ва рақобатбардошлик даражаси билан бирга боғланган ҳолда амалга оширилади.
Хорижий давлатларда паррандачилик маҳсулотларни ишлаб чиқариш ташкилий-иқтисодий, ижтимой ва бошқа омиллар таъсирларини ҳисобга олган ҳолда ташкил этилган. Масалан, иссиқ иқлимли мамлакатларда (Таиланд, Бразилия) паррандахоналар кучли вентиляция ва совитиш тизими билан жиҳозланган. Америкада паррандахоналарнинг деворсиз алоҳида конструкциясидан фойдаланилади. Бу эса уларни шамоллатишда электр энергиясини тежаш имконини беради. Россиянинг кескин иқлим шароитларида эса паррандахоналарни иситиш зарур.
Бутун жаҳонда қишлоқ хўжалик паррандалари генофондини сақлаш муаммоси ўта долзарб бўлиб турибди. Чунки кўплаб ноёб парранда зотлари йўқолиб кетиш арафасида турибди. Дунёдаги энг йирик «генетик банк» Россияда жойлашган бўлиб, унинг коллекциясида 75 та парранда зоти бўлиб, уларнинг 23 таси ғозалар, 8 таси ўрдаклар, 5 таси цесаркалар, 8 таси бедана турларини ташкил этади [1].
Паррандаларнинг кам сонли турларини сақлаш ва генли инженерияни ривожлантириш ажойиб гўшт таъмига, юқори даражадаги сертухумликка ва турли касалликларга чидамлиликка, қимматли сифатлар ва фойдали белгиларга эга бўлган парранда турини яратиш имконини беради. Масалан, камёб «куланги» наслидан бўлган товуқлар генди инженерияда самарали қўлланилиши мумкин (паррада суягини мустаҳкам бўлишида, бу насл хўрозлари эса 7 кг гача тош босади) [2].
Жигарранг тухумга бўлган талабининг ортиши жаҳон тенденциясига эга эканлигини таъкидлаш лозим. Бельгияда паррандачиликда инновацион фаолиятни ривожлантириш ишлаб чиқариш ҳажмини 70 фоизга, Англияда-85 фоиз, Италияда-79 фоиз, АҚШ, Японияда эса 20 фоизгача ошшишига олиб келади. Оч сариқ рангли наслчилик маҳсулоти бўлган тухумни эса, жаҳон бозорига Австралия, Польша, Чехия ва Канаданинг 10 га яқин фирмалари етказиб беришади.
Саноати ривожланган мамлакатларда (АҚШ, Япония, Ғарбий Европанинг етакчи мамлакатлари, Россия) инновацион йўналиш сифатида инсон учун фойдали бўлган қатор озуқавий моддаларининг юқари концентрацияси билан ажралиб турадиган функционал тухумлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилган [3].
Маҳсулот ассортиментининг камлиги ва унинг сифати талаб даражасига жавоб бермаслиги маҳсулотнинг жаҳон бозоридаги рақобатбардошлигига таъсир кўрсатади. Паррандачилик корхоналарида инновацион фаолиятни давлат томанидан қўллаб-қувватланиши, жумладан божхона-тариф сиёстни туфайли таъминлаш имкониятини беради [4].
Парранда маҳулотларини қайта ишлаш бўйича инновацион ишланмаларни ишлалаб чиқаришга жорий этилиши ҳисобига, мамлакатда паррандачилик тармоғининг рақобатбардашлиги ошиб бормоқда. Шу туфайли, сўнгги ўн йилликда бройлер ишлаб чиқаришида маҳсулотнинг кенг ассортиментини ишлаб чиқарадиган йирик қайта ишлаш заводлари ва паррандаларни сўйиш цехлари яратилди. Шу туфайли, мамлакатнинг бройлер етиштириш паррандачилигида сўнгги ўн йилликда маҳсулотнинг кенг ассортименти яратиб, сўйиш цехлари яратилди. Шу туфайли, маҳсулотнинг кенг ассортименти яратилиб, ишлаб чиқарадиган ва йирик қайта ишлаш заводлари ҳамда парранда сўйиладиган цехлар яратилди [5].
Россия мамлакатида озиқ-овқат саноти учун керак бўлган суюқ тухум маҳсулотлари, юқори кўпирадиган тухум оқи, ферментланган тухум сариғи, туз, шакар ва зираворлар қўшилган тухум маҳсулотлари, тухум сариғи ва мелиж каби инновацион маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Шунингдек, озиқ-овқат саноати эҳтиёжлари учун кукунли тухум маҳсулотлари ҳам ишлаб чиқарилмоқда. Қуритилган тухум пўчоғи эса ўғит сифатида, озуқавий қўшимча сифатида қўлланилади.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, паррандачилик корхонасига янгиликни киритиш жараёни киритилаётган янгилик ҳақида маълумот олиш, янгилик ва унинг хусусиятларини таҳлил қилиш, инновацион лойиҳани татбиқ этиш давомида паррандачилик корхонасининг бозардаги ўрнини аниқлаш, янгиликни татбиқ этиш бўйича тадбирларни амалга ошириш, инновацияларни паррандачилик корхоналарида татбиқ этиш каби босқичларни ўз ичига олади.

Download 20.46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling