Тешиб ўтувчи каналлар остеон каналларига туташади ва уларни ўзаро боғлайди. Остеон каналлари остеоннинг марказида жойлашади. Остеон (3-расм) бир-бирининг ичига киритилган турли диаметрдаги цилиндрлар шаклидаги суяк пластинкалардан иборат. Остеонлар оралиғини интерстициал (оралиқ) системалар тўлдириб туради. Оралиқ системаларга аввал шу ерда жойлашиб, айни пайтда қисман бузилган ёки бузилаётган остеонлар деб қаралади. Найсимон суякнинг ички бўшлиғи томондан остеонлар ва оралиқ системаларни ички умумий (генерал) система пластинкалари қоплаб туради. Ички умумий системадан кейин периостга ўхшаш парда - эндост жойлашади. 3-расм.
Остеон (Ҳаверс тизими)
Остеоцит
(Суяк ҳужайаси)
Оралиқ пластинка
Суяк бўшлиғининг ички қопламаси
Ташқи пластинка
Остеоцитлар суяк пластинкалари орасидаги бўшлиқларда жойлашиб, суяк каналчалари системаси остеоннинг ҳамма жойига тарқалган. Остеоцитлар суяк пластинкалари орасидаги бўшлиқларда жойлашиб, суяк каналчалари системаси остеоннинг ҳамма жойига тарқалган. Суяк тўқиманинг тараққиёти. Суяк тўғридан-тўғри мезенхимадан ҳосил бўлиши мумкин. Бундай суяклар бирламчи суяклар дейилади. Тоғай ўрнида ҳосил бўлган суяклар эса иккиламчи суяклардир (4-расм). Суякнинг мезенхимадан тараққий қилишида даставвал коллаген толаларга бой, майда ва тез кўпаювчи ҳужайраларга эга тўқима ҳосил бўлади. Ҳужайралар фибробластларга ўхшаш, урчуқсимон ёки юлдузсимон шаклда, ўсимталар ёрдамида бир-бири билан туташган. Бу ҳужайралар нисбатан йирикроқ, ўсимтали, донадор, цитоплазмаси асосий бўёқларга бўялувчи ҳужайралар - остеобластларга айланади. 4-расм. Суяк тўқималарнинг тараққиёти мезенхима
Остеогенез
Остеоген
Суяк трабекулалари
Остеобласт
Мезенхима
Субмикроскопия остеобластларда грануляр цитоплазматик тўрнинг тараққий қилганлигини кўрсатади. Субмикроскопия остеобластларда грануляр цитоплазматик тўрнинг тараққий қилганлигини кўрсатади.
Do'stlaringiz bilan baham: |