Parrandalarda ovqat ҳazm qilish tizimi kasalliklari


Download 2.93 Mb.
bet4/6
Sana21.09.2023
Hajmi2.93 Mb.
#1683663
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
5- Цистология Суяк тукималар

Кейинчалик суяк ҳужайралараро моддасининг шаклланиши тамом бўлгач, улар остеоцитларга айланади. Ҳужайралараро модданинг ҳосил бўлишида остеобластлар асосий ролни бажаради. Янги ҳосил бўлган ҳужайралараро модда мукопротеоид ва коллаген бўлиб, ҳали минерал тузларга эга эмас. Бундай тўқима остеоид тўқима дейилади. Кейинчалик фосфатаза ферментининг пайдо бўлиши ва калций тузлари ўтириб (чўкиб) қолиши натижасида дағал толали суяк ҳосил бўлади.

Тоғай ўрнида суякнинг тараққий қилиши. Бундай остеогенез тоғай тўқиманинг емирилиши билан боради. Тананинг таянчга эҳтиёжи зўр жойларида аввал тоғай скелет ҳосил бўлади. Тоғай эса қон томирларига эга бўлмагани учун маълум даражагача ўса олади, кейин эса дегенерацияга учраб, суяк тўқима билан алмашинади.

Энхондрал остеогенез (тоғайнинг ичидан бошлаб суяк ҳосил бўлиши, тоғай пардасига қон томирлари ўсиб кириб, камбиал элементларнинг моддалар алмашинуви яхшиланишидан бошланади. Натижада камбиал ҳужайралар остеобластларга табақаланади ва тоғайнинг диафиз қисми янгидан ҳосил бўлган дағал толали суякдан иборат суяк ҳалқа билан ўралади.

Энхондрал остеогенез (тоғайнинг ичидан бошлаб суяк ҳосил бўлиши, тоғай пардасига қон томирлари ўсиб кириб, камбиал элементларнинг моддалар алмашинуви яхшиланишидан бошланади. Натижада камбиал ҳужайралар остеобластларга табақаланади ва тоғайнинг диафиз қисми янгидан ҳосил бўлган дағал толали суякдан иборат суяк ҳалқа билан ўралади.

Тоғай ҳужайраларининг кўпайиши, тоғайнинг суяк ҳалқа мавжудлиги учун энига ўса олмаслиги ҳужайраларнинг қатор бўлиб, тоғай устунчалари ҳолида жойлашишига олиб келади. Кейин эса диафиз қисмда дегенерация жараёнлари юз бериши, ҳужайраларнинг цитоплазмасида фосфатаза ферменти пайдо бўлиши минерал тузлар ўтириб (чўкиб) қолишига олиб келади. Суяк ҳалқа тез ўсиб дегенерацияга учраётган тоғайнинг мустаҳкамлигини таъминлайди ва уни синишдан сақлайди (5-расм).

5-расм. Тоғай тўқимасининг 3-хил тури

Навбатдаги босқичда дегенерацияга учраётган тоғайга суяк ҳалқа орқали қон томирлари ва уларни ўраб турган бириктирувчи тўқиманинг камбиал ҳужайралари ўсиб киради. Бир қисм ўсиб кирган ҳужайралар остеокласт (суякни емирувчи ҳужайра)ларга, қолганлари остеобластларга айланиб, суяк моддасини ҳосил қила бошлайди.


Download 2.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling