Parrandalarda ovqat ҳazm qilish tizimi kasalliklari
Download 2.93 Mb.
|
5- Цистология Суяк тукималар
Навбатдаги босқичда дегенерацияга учраётган тоғайга суяк ҳалқа орқали қон томирлари ва уларни ўраб турган бириктирувчи тўқиманинг камбиал ҳужайралари ўсиб киради. Бир қисм ўсиб кирган ҳужайралар остеокласт (суякни емирувчи ҳужайра)ларга, қолганлари остеобластларга айланиб, суяк моддасини ҳосил қила бошлайди.Диафизда, кейинчалик эпифизларда энхондрал суякланиш ва бирламчи суяк илигининг ҳосил бўлиши бошланади. Энхондрал суякланиш давом этиши билан, периост томондан суяк тўқиманинг янги-янги қаватлари ҳосил бўлиши - периостал остеогенез ҳам бошланади.Периостал суяк тўқима бирламчи остеонларга эга бўлади. Остеонлар иккиламчи йўл билан, яъни сўрилиб кетган эски суяк тўқима ўрнида ҳам ҳосил бўлиши мумкин.Суяк ҳалқаси ва энхондрал суякнинг ғовак моддаси ташқи томондан компакт периостал, яъни периостдан ҳосил бўлувчи суяк қавати билан қопланади. Суякнинг бўйига ўсиши тоғайдан иборат ўсиш пластинкаси (эпифизар тоғай - ёки метаепифизар тоғай) ҳисобига боради.Ўсувчи (ёш) организмларда суякларнинг метафизар ва эпифизар қисмлари орасида метаэпифизар тоғай ёки ўсиш пластинкаси сақланиб қолади.Ўсувчи (ёш) организмларда суякларнинг метафизар ва эпифизар қисмлари орасида метаэпифизар тоғай ёки ўсиш пластинкаси сақланиб қолади.Суякнинг емирилиб ва янгидан ҳосил бўлиб туриши ҳайвоннинг бутун умри давомида юз беради. Энхондрал суяк бутунлай йўқолиб, унинг ўрнида суяк канали ҳосил бўлади. Содда тузилишга эга (примитив) дағал толали суяк йўқолиб кетади, шу билан бир вақтда суяк тўқиманинг янгидан ҳосил бўлиши боради.Остеокластлар суяк тўқиманинг қариб, кераксиз бўлиб қолган қисмларининг емирилиши ва сўрилиб кетишини таъминлайди. Ҳосил бўлувчи бўшлиқлар (лакунлар)га қон томирлари ва улар билан бирга, кам табақаланган бириктирувчи тўқима элементлари ўсиб киради. Остеобластлар ҳосил бўлиб, ҳужайралараро модда синтезлана бошлайди. Вақт-вақти билан ҳужайралараро модда ҳосил бўлади.Ҳосил бўлаётган суяк пластинкаларининг энг ёши ичкарида - остеон канали атрофида, энг қариси (эскиси) ташқарида жойлашади.Download 2.93 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling