Патологик физиология


Download 1.57 Mb.
bet131/140
Sana22.12.2022
Hajmi1.57 Mb.
#1040941
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   140
Bog'liq
Хакбердиев 2-том

22.4. ОҒРИҚ

Оғриқ тушунчасининг маъноси ҳар хил биринчидан алоҳида ҳиссиёт ва иккинчидан оғриқ сезгисига қайтарилган реакцияси бўлиб, у ўзига хос рухий-эмоционал ҳолат билан, ички органларининг функцияларини рефлектор ўзгаришлари билан шартсиз ҳаракат рефлекстлари билан оғриқдан қутилишга қаратилган ихтиёрий ҳатти-ҳаракатлар билан ифодаланади. Бу реакция ўз хусусияти бўйича ҳаёт учун ҳавф солувчи азоб берувчи сезгига яқин, ҳар бир инсонда ўзига ҳос-фардийдир, у омиллар таъсирига боғлиқ, улар орасида қуйидагилар асосий аҳамиятга эга. Тўқиманинг зарарланиш даражасига жойига нерв тизимининг конституционал хусусиятларига, тарбиясига, оғриқ чақирувчи омил таъсир қилаётган вақтдаги эмоционал ҳолатлар шулар жумласидандир.


Кузатишларни кўрсатишича шикастловчи омил таъсир қилганида одам икки хил оғриқ сезади. Масалан, ёнган гугуртни қора-кўмирга айланган учи терига тегса аввал укол қилгандагига ўхшаш сезги “биринчи” оғриқ пайдо бўлади. Бу оғриқ аниқ локаллашган ва тезда ўтиб кетади. Бироқ бироз ўтганидан сўнг тарқалган (диффуз) аччиқ “иккинчи” оғриқ пайдо бўлади ва узоқ давом этиши мумкин. Бундай хилдаги оғриқ тери ва баъзи органлар шиллиқ пардалари шикастланганида кузатилади.
Ҳар хил ички органлар патологияларида висцерал орғриқ пайдо бўлади. Бундай оғриқнинг аниқ локализациясини билиш қийин одамни оғир ташвишга, кайфиятини пасайишига вегетатив нерв тизими фаолиятини бузилишига олиб келади. Анатомик тузилмаларнинг хаммаси хам оғриқ сезгисининг манбайи бўлмайди. Оддий хирургик таъсирларга (кесиш, қирқиш, тикиш) ичак тутқич парда билан париетал перитонеал пардалар оғриқлидир, аммо силлиқ мушакли ҳамма ичи органлар чўзилиш, спазм ёки бирдан кенгайишга кучли орғиқ билан жавоб қиладилар.
Артериялар оғриққа сезгир. Артерияларнинг торайиши ёки бехосдан кенгайиши ўткир оғриқ чақиради.
Ўпка тўқимаси висцерал плевра оғриқ таъсирига сезгир эмас, аммо париетал плевра оғриққа ниҳоятда сезувчан.
Юрак мушаклари механик жарахотга деярли сезгирлиги йўқ, аммо периакард оғриққа сезувчан.
Ҳозиргача оғриқ сезгиси рецепсияси ўтказилиши ва қабул қилиниши масалалари хал қилинмаган. Бу масала бўйича икки бир бирига қарама қарши фикрлар бор. Бир назарияга кўра оғриқ специфик холат бўлмасдан, уни чақирувчи сезгини сезади холос. Танадаги холатни тактилни сезадиган рецепторлар таъсирланиши оғриққа айланиши мумкин. Бундай вақтда қўзғатувчи омил кучи юқори бўлиши керак.
Ҳозирги вақтда оғриқ тўғрисида бошқа назария кенг тарқалган ва 4 специфик назария деб айтилади. Унга кўра организмдан махсус оғриқ рецепторлари, махсус оғриқни тарқатувчи афферент йўллар, бош мияда оғриқ информациясини тахлил қилувчи махсус тузилмалар мавжуд.
Оғриққа жавоб берувчи тери ва шиллиқ пардаларнинг рецепторлари ва улардан тарқаладиган нерв толаси нозик миелин толали бўлиб, қўзғалишни 5-50 м/сек бўйича ўтказади. Бундан ташқари миелинсиз С-толалар ҳам бўлиб улар оғриқ сезгисини 0,6-2 м/сек бўйича ўтказади. Одамда нозик миелинли толаларни фаоллигидан ўткир санчиқли оғриқ белгиси пайдо бўлади. С-толалар қўзғалишида куйганга ўхшаш оғриқ пайдо бўлади. Нерв охирларини сиқилиши, чўзилиши оғриқ хосил бўлиши учун стимул ҳисобланади ва у ҳужайра мембранасининг ўтказувчанлигига таъсир қилади ва харакат потенциалини пайдо бўлишига олиб келади.
Миелин толаси ёки С-толали нервларнинг эркин охирларида бир ёки бир нечта махсус моддалар бор. Улар механик, термик ва бошқа омиллар таъсирида ажралиб чиқади сўнг нерв охирларининг ташқи мембранасидаги рецепторлари билан ўзаро таъсирланади ва уларнинг қўзғалишини чақиради. Хосил бўлган моддалар нерв оҳиридаги ферментлар билан парчаланади, натижада оғриқ йўқолади.
Ноцицептив рецепторларни фаоллаштирувчилар қаторига гистамин, серотонин, брадикинин, соматостатин, Р моддаси, постогландинлар ва К ионлари киради. Аммо санаб ўтилган моддалардан нерв охирларида ҳаммаси ошкор қилинмайди. Маълумки уларнинг кўпчилиги ҳужайралар шикастланганда тўқималарда яллиғланиш ривожланганда пайдо бўлади ва уларнинг тўпланиши натижасида оғриқ пайдо бўлдаи.
Оғриқ рецепторларни фаоллашув механизмида водород ионлар концентрациясининг ошишининг ахамияти бор. Оғриқни марказий механизмлари тўғрисидаги маълумотлар аниқ эмас ва уларни ўрганиш давом этмоқда.
Ҳозирги замон назариялардан энг ахамиятлиси кўпчилик тан олганлардан бири Р.Мелзак ва Т.Уолл лар томонидан таклиф қилинган. У назарияга кўра афферент толаларидан нерв импулсларини орқа мияга ўтказилиши сўнг уни бош мия томон йўналиши орқа миядан махсус “дарвоза” механизми бўйича бошқарилади. Шу назария фантом оғриқлари ва каузалгияни табиятини тушунтиришга ёрдам беради. Фантом оғриги одамларда оёғи ампутация қилингандан сўнг пайдо бўлади. Бу одамлар узоқ вақт қирқиб ташланган оёғини борлиги ва у ерда кучли оғриқ сезади. Ампутация вақтида йирик, йўғон толали нервлар қирқилади. Перифериядан импулсларни ўтказиш каналлари ёпилади. Орқа мия нейронлари бошқарувдан чиқиб кетади ва арзимаган таъсирларга кучли жавоб пайдо қилади.

Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling