Патологик физиология


БЎЛМАЧА-ҚОРИНЧА ЭКСТРАСИСТОЛАСИ


Download 1.57 Mb.
bet41/140
Sana22.12.2022
Hajmi1.57 Mb.
#1040941
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   140
Bog'liq
Хакбердиев 2-том

15.7. БЎЛМАЧА-ҚОРИНЧА ЭКСТРАСИСТОЛАСИ

Бўлмача-қоринча тугунида қўшимча импульс пайдо бўлса шу экстросистола кузатилади. Тугуннинг юқори ва ўрта қисмида пайдо бўлган қўзғалиш тўлқини икки йўналишда тарқалади. Қоринчаларга нормал йўналида бўлмачаларга ретроград. Бу вақт манфий Р тиши QRS мажмуидан олдин келиши ёки унинг устига қўшилади. Экстросистоладан кейин диастолик оралиқ бироз узаяди. Экстрасистола билан бир вақтда бўлмачалар ва қоринчалар қисқариши кузатилиши мумкин. Тугуннинг пастки қисмида пайдо бўлган импульсдан ҳосил бўладиган бўлмача-қоринча экстрасистоласида Т-тиши манфий бўлиб QRS мажмуидан сўнг жойлашади. Экстросистоладан кейинги компенсатор пауза худди қоринчалар экстрасистоладаги паузага ўхшаш бўлади.


Қоринча экстрасистолси учун навбатдан ташқари қисқаришдан сўнг тўла компенсатор пауза бўлиши хосдир. Қоринчаларни қамраб олган қўзғалишни бўлмача-қоринча тугуни орқали бўлмачаларга ўтмаслиги, синус тугунидан келаётган навбатдан нормал қўзғалиш пульсини, қоринчалар рефрактерлик босқичида бўлишидан, қоринчаларга тарқалмаслиги натижасида пайдо бўлади. Қоринчаларни келгуси қисқариши уларга навбатдаги нормал импульслар келганида пайдо бўлади. Шунинг учун компнесатор паузанинг давомийлиги ундан олдин интервал билан биргаликда икки нормал диастолик пауза муддатига тенг. Агар юракни қисқаришлари ниҳоятда секин бўлса, қоринчалар навбатдаги нормал импульс келгунича рефрактерлик ҳолатидан чиқиб улгурса компенсатор пауза бўлмайди. Навбатдан ташқари қисқариш иккита нормал оралиқ ўртасига тушса бу вақтда пайдо бўлган экстраситола киритилган деб номланади. Қоринчалар экстрасистоласида қўзғалиш тўлқинлари қоринчалар бўйича тўғри ҳам ретроград йўналишда тарқалганлиги учун бу QRS мажмуи шаклини жиддий ўзгариши билан кечади.
Навбатдан ташқари қисқаришлар битта-якка ҳолда ёки гуруҳлаб пайдо бўлиш мумкин. Тез такрорланувчи гуруҳли экстрасистолалар пайдо бўлганида, физиологик ритм бутунлай тўхтайди, бундай ҳолатда пароксизмал тахикардия ривожланади. Бундай вақтда юракни нормал ритми бехосдан тўхтаб, минутига 140-250 марта қисқаришли хуруж пайдо бўлади. Хуружни давомлилиги ҳар хил бўлиб бир неча сониядан бир неча дақиқа давом этади, ундан сўнг у бехосдан тўхтайди ва юракни нормал ритми юзага келади.
Кўпинча пароксизмал тахикардиянинг бўлмача шакли кузатилади. Ҳаракат потенциалини давом этиши ва ўтказувчи тизим бўйича рефрактерлик давр муддатини кўпайиб бориши сабабли унинг дистал қисми, проксизмал қисмидан тарқаладиган импульсация тезлигини ҳудди ўзидай яратишга ҳамма ватқ қодир эмас. Шунинг учун бўлмачали тахикардияда импульсларнинг кўпчилиги бўлмача – қоринча тугунидан ўтмайди. Бўлмача қоринча тугунининг ўнг оёқчаси толаларини рефрактерлик даврини давом этиши ва ҳаракат потенциал чап томондагидан катталигидан импульслар сони ортганида қўзғалишни ўнг қоринчага ўтказилиши кўпроқ бузилади.

Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling