Патологик физиология
Download 1.57 Mb.
|
Хакбердиев 2-том
15.4. АВТОМАТИЗМНИ БУЗИЛИШИ
Маълумки, импульсларни автоматик ҳосил бўлиши юракни ўтказувчи тизимида жойлашган ҳужайралар (Р-ҳужайралар) қобилиятига боғлиқ , уларда диастола даврида ҳужайра мемранасида ўз-ўзидан секин деполяризация пайдо бўлади. Маълум критик даражага етиши натижасида ҳаракат потенциали пайдо бўлади. Импульсларни генерациясини тезлиги бу ҳужайраларнинг максимал диастолик потенциалига, мемранадан критик потенциал даражасига, ундан пайдо бўладиган ҳаракат потенциалига ва секин диастолик деполяризация тезлигига боғлиқ. Максимал диастолик потенциал даражасини критик потенциални ёки диастолик деполяризацияни у ёки бошқа томонга ўзгариши импульслар генерациясини тезлиги бузилишига ёки юракни қўзғалишига қобилиятли бошқа қисмларида ўзгаришлар пайдо бўлса импульсациянинг бошқа манбалари пайдо бўлишига ва шу жойда ҳаракат потенциали юзага келишига олиб келади. Синус бўлмача тугуни ҳужайраларида максимал диастолик потенциал даражасини пасайини, унга критик потенциал ҳолати яқинлашганида ёки секин диастолик деполяризация тезлиги ортганида импульслар ҳосил бўлиши ошада тахикардия пайдо бўлади. Бу тана температураси кўтарилганида, синус-бўлмача тугуни чўзилганида, симпатик нерв медиатори таъсири кўрсатганида пайдо бўлади. Секин диастолик деполяризация тезлиги камайганида, диастолада гиперполяризация бўлганида ва критик энг оз потенциал узоқлашишда (бу ҳолат адашган нерв қитиқланганида кузатилади) импульслар генерацияси секинлашиши кузатилади ва демак, юрак қисқаришлари секинлашади-брадикардия пайдо бўлади. Адашган нервнинг тонусини нафас акти вақтида ўзгариб туриши нафас аритмиясини чақириши мумкин (нафас олишда юрак уришларини тезлашуви, нафас чиқарилганида эса юрак қисқаришини секинлашуви пайдо бўлади). Нафас аритмияси нормада болаларда, баъзида катта ёшлиларда ҳам бўлади. Патологик шароитларда юракнинг ўтказувчи тизимини пастки қисмларининг ўзини автоматизими (ритм етакчиларини яширин аммо юзага чиқиши мумкин автоматизими) намоён бўлиши мумкин. Бундай шароитлар синус-бўлмача тугуни автоматизими пасайганида ёки миокардни бошқа қисмларида импульслар генерация қилиш қобилияти ортганида пайдо бўлиши мумкин. Бундай ҳолларда нормал ритм етакчисида генерация бўлаётган импульслар сони бошқа бўлимлар автоматизми босиб қўйишга етарли бўлмаганлигидан қўзғалишни эктопик ўчоқларидан қўшимча импульслари пайдо бўлишига олиб келади. Қўзғалишни эктопик ўчоқларини пайдо бўлишига олиб келувчи бошқа механизмга ёнма-ён жойлашган миоцитлар ўртасида потенциаллар фарқини пайдо бўлиши ҳисобланади. Бундай ҳолат бу ҳужайраларда реполяризацияни ҳар хил вақт оралиғида якунланганида кузатилади, бу вақт рефракерлик фазасидан чиққан толаларда қўзғалиш чақириши мумкин. Бундай ҳодиса миокардни локал ишемиясида ва одам юрак гликозидлари билан заҳарланганида кузатилади. Юқорида кўрсатилган ҳамма ҳолатларда юракни ёки фақат қоринчаларни навбатдан ташқари қисқариши экстрасистола пайдо бўлади. Навбатдан ташқари импульсни чиқараётган ўчоқни локализациясига қараб экстрасистолани бир неча турларини фарқ қилинади: синусли (ёки номотопли), бўлмачали, бўлмача-қоринчали ва қоринчали шулар жумласидандир. Одатдан ташқари жойда пайдо бўлган қўзғалиш тўлқинларини йўналиши ўзгариб тарқалади, бу юракнинг электрик майдонини тузилишида ва электрокардиограммада ўз ифодасини топади. Ҳар бир алохида экстрасистола тури ўзига хос электрокардиографик кўринишига эга, буни асосида қўзғалишни эктопик ўчоғини жойини аниқлаш имконияти туғилади. 19-расмда ҳар хил экстрасистолаларга хос бўлган бир неча электрокардиограммалар келтирилган. Синусли экстрасистола синус бўлмача тугуни ҳужайралари соҳасида навбатдан ташқари қўзғалиш пайдо бўлишидан келиб чиқади. Электрокардиографик жиҳатдан у нормал қисқаришдан фарқ қилмайди, фақат диастолик интервал Т-Р ни қисқариши бундан мустаснодир. Диастолани қисқариши ва қоринчаларни қонга тўлишини камайиши оқибатида экстрасистолада пульс тўлқини кичиклашади. Бўлмачаларнинг ҳар хил жойларида қўзғалиши эктопик ўчоқлари жойлашганида бўлмачалар экстрасистоласи кузатилади. Бундай ҳолатда Р тишининг шакли ўзгаради ( пасайиши, иккифазали, манфий бўлиши мумкин) QRST-мажмуи сақланиб қолади, ва экстрасистоладан сўнг диастолик интервални бироз узайиши кузатилади. Бу ретроград йўл билан тарқалаётган қўзғалишни нормал синус импульсни муддатидан эрта электрсизлантириши билан боғлиқ, бу қоринчаларни қўзғалиши билан бир вақтда бўлади. Нормал интервалдан сўнг пайдо бўлувчи навбатдаги бўлмача импульси қоринчалар қўзғалиши охирлаш вақтидан бироз орқада қолади бу чала компенсатор пауза дейилади. Download 1.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling