Патологик физиология
Юракни коронароген бўлмаган шикастланишлари
Download 1.57 Mb.
|
Хакбердиев 2-том
- Bu sahifa navigatsiya:
- Электролит-стероидли кардиопатиз билан некроз.
- Юракни иммун шикастланиши.
Юракни коронароген бўлмаган шикастланишлари. Юрак томирлари билан боғлиқ бўлмаган юрак мушакларини некрозининг бир неча экспериментал моделлари мавжуд, улар табиий шароитларда кузатиладиган ҳолатларни маълум даражада акс эттиради.
Миокардни гипоксик некрози ҳар хил гипоксиялар ёрдамида (гипоксик, гемик) яратилиши мумкин. Бундай ҳолатда организмда умумий кислород етишмовчилигини ўзи қон айланиш тизимига ортиқча вазифани юклайди, натижада юрак мушак толаларини некрози ривожланади. Некроз ривожланишига ҳайвонни ноқулай ҳолатда ҳаракатисиз боғлаб қўйиш, масалан: станокда тортиб боғлаш ёки тредбанда югуртиш кўмаклашади. Электролит-стероидли кардиопатиз билан некроз. Сельени кузатишлари бўйича, каламушларга кўп миқдорда натрий тузларини баъзи анионлар билан (сульфатлар, фосфатлар) қўшиб юборилганида, юракда дегенератив некротик шикастланиш ўчоқлари пайдо бўлади. Бошқа органларда эса томирларнинг гиалинози кузатилади. Агар ҳайвонларга озроқ миқдорда тузни буйрак усти безининг баъзи гормонлари билан қўшиб юборилса, бу шикастланишлар янада кенгроқ ёйилади. Бундай ҳолатда бошқа сабаблардан юракни шикастланиши осонроқ пайдо бўлади ва оғирроқ кечади. Масалан: норадреналинни жуда оз миқдорини, калциферол унумларини гипоксия, жисмоний зўриқиш ёки ҳаракатни жиддий чегараланиши миокардни кенг тарқалган некрозига олиб келади. Калий ва магнийни тузлари ҳимоявий таъсир кўрсатади. Юракни иммун шикастланиши. Экспериментал ҳайвонга гетероген зардобни (яъни айнан шу турдаги ҳайвонни юраги оқсилларига қарши антитаначалар тутувчи) юборилганида юракни иммун шикастланиши пайдо бўлиши мумкин. Маълум ҳолатларда организмда ўзининг юрак тўқимасига қарши антитаначалар ва сенсибилизацияланган лимфоцитлар пайдо бўлиши ва юрак тўқимасига шикастловчи таъсир кўрсатиши мумкин. Кардиомиоцитларни некрозланган, денатурацияланган компонентларини қон оқимига кириши бунга ёрдам беради. Экспериментда худди шундай жараённи ҳайвонга миокард суспензиясини иммунологик реакция стимулятори (Фрейнд адъюванти) билан қўшиб юборилганида чақириш мумкин. Юрак циркуляциядаги антиген антитанача комплемент иммун комплекси билан шикастланиши мумкин, яна юракни шикастланиши унинг структураларида цитофил антитана JgE ни тўпланиб қолиши ва кейин уларни антиген билан реакциясидан ҳам ривожланади. Download 1.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling