Патологик физиология


ЮРАК ФУНКЦИЯЛАРИ ЎЗГАРИШИ БИЛАН БОҒЛИҚ БЎЛГАН ҚОН АЙЛАНИШИНИНГ БУЗИЛИШИ


Download 1.57 Mb.
bet31/140
Sana22.12.2022
Hajmi1.57 Mb.
#1040941
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   140
Bog'liq
Хакбердиев 2-том

15.1. ЮРАК ФУНКЦИЯЛАРИ ЎЗГАРИШИ БИЛАН БОҒЛИҚ БЎЛГАН ҚОН АЙЛАНИШИНИНГ БУЗИЛИШИ
Юракнинг иши, унинг функцияси, метаболизми, қон айланиши ва иннервациясининг ҳусусиятлари билан боғлиқ шу туфайли унда ривожланувчи патологик жараёнлар сифат жиҳатидан фарқ қилади.
Юракни ихтисослашган автоматизм аппарати ва юқори аэроб метаболизми уни функциясини ташкил этади. Гликолиз максимал кучайганида ҳам у юракни энергетик эҳтиёжининг 10-20% дан ортиғини таъминлай олмайди, бу эса юрак мушакларини кислород танқислигига ниҳоятда сезувчанлигини оширади.
Юрак қон билан мўл таъминланган. Юрак томирларининг ҳусусияти уларнинг тонусини юқорилигидир, бу эса зўриқиб функция бажарилганида уларга 5-6 марта кенгайиш имкониятини беради. Яна ҳусусиятларига тўртинчи ва бешинчи тартибли артериялар ўртасида ҳамда артериялар билан капилляр томирлар ўртасида анастомозлар мавжудлиги ва тож артериа томирлари ўртасида анастомозлар сонининг камлиги ҳам киради. Шунинг учун магистрал артерияларда қон айланиши тўхтаганида юрак ичидаги анастомозлар қоннинг нормал циркуляциясини таъминлай олмайди, чунки улар орқали одатда келадиган қоннинг тўртдан бири ҳам етиб келмайди.
Миокард хатто тинч ҳолатда ҳам келаётган қондаги кислороднинг тўртдан уч қисмини фойдаланади (скелет мушаклари сокин ҳолатда 20-30% гина истеъмол қиладилар).Шунинг учун юракни кислородга ортган эҳтиёжини таъминлашнинг ягона йўли тож томирларида қон айланишини кўпайиши ҳисобланади. Бу эса юракни томирлар ҳолатига, тож томирларда қон ҳаракатини регуляция механизмларига ва вазифаси ўзгаришига мос равишда тож артерияларни жавоб қилиш қобилиятига тобе (боғлиқ) қилиб қўяди. Организмда биронта бошқа орган бундай ҳолатда эмас.
Юрак фаолиятида электролитлар метаболизми ҳам катта аҳамиятга эга бўлиб, юракни автоматизми, ўтказувчанлиги, қўзғалувчанлиги ва қисқарувчанлиги улар ҳолатига боғлиқ, ферментлар фаоллигига ҳам таъсир кўрсатади. Шунинг учун юрак электролитлар алмашинуви бузилишига жуда сезгирдир.
Юрак вегетатив нерв тизимининг симпатик ва парасимпатик қисмлари билан регуляция қилинади. Адренергик нерв толалари жойлашуви ва норадреналинни миқдори бўйича бошқа органлар орасида тенгги йўқдир. Маълумки, симпатик нервининг медиатори юрак мушаклари толаларида пайдо бўладиган кучланишни оширади, моддалар алмашинувини, кислородни ва ёғ кислоталарини истеъмол қилишни, кальций ва калий алмашинувини кучайтиради. Юракда симпатик иннервациянинг устунлиги миокардни шикастланиши ортишига шароит яратади.
Катта ёшли одам организми юрагининг мушак ҳужайралари бўлиниш ва регенерация қобилиятига эга эмаслиги аниқланган. Нобуд бўлган ҳужайраларнинг функцияларини ўрнини бажариш ва узоқ муддатли жисмоний зўриқишга мослашиши фақат шикастланмаган ҳужайраларнинг ички структураларини кўпайиши, уларни гипертрофияси ҳисобига содир бўлади.
Аммо, юракда пайдо бўладиган патологик жараёнларнинг сабабларидан қатъий назар унинг оқибатлари типик бўлиб, улар орган ва тўқималарда қон айланиши ва уларни қон билан таъминланишини бузилишига олиб келади.



Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling