Патологик физиология


Download 1.57 Mb.
bet55/140
Sana22.12.2022
Hajmi1.57 Mb.
#1040941
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   140
Bog'liq
Хакбердиев 2-том

15.15. КОЛЛАПС

“Коллапс” тушунчаси тор маънода артериал босимнинг кескин пасайганини ифодалаш учун ишлатилади, бу ҳолатда томирлар шаклини барқарорлигини йўқотади, ёпилиб қолади.


Клиник жиҳатдан коллапс хушни қисқа муддатли йўқолиши, умумий қувватни пасайиши билан ифодаланади, патофизиологик нуқтаи назардан қон айланишни ўткир томир етишмовчилиги аломатлари билан кечади, гемодинамика амалда ҳамма органлар ва тўқималарда бузилади ва ҳаётий функциялар ўзгаради. Коллапс ривожланишининг асосида циркуляция қилаётган суюқлик билан томирлар кавагини катталигини ўзаро мос келмаслиги ётади. Шундай қилиб, коллапс ривожланишининг сабаби қон ҳажмини беҳосдан камайиши (қон йўқотиш, сувсизланиш) ҳамда томирлар ўзанини беҳосдан кенгайиш – вазомотор коллапс (адашган нерв тонусининг ортиши, ортостатик дисрегуляция, резистив томирлар - адренореактивлигини заифлашуви) бўлиши мумкин.
Ушбу қисқа таснифотдан кўриниб турибдики, шок билан коллапсни дифференцияси ниҳоятда қийиндир. Бунда ҳужайравий дисметаболик ва тўқималарни бузилишларини мавжудлиги ва ифодаланиши ориентир бўлиб хизмат қилади. Шокда бу ўзгаришлар ҳамма вақт бўлади ва уларнинг оғирлиги шокнинг динамикасида одатий ҳолат ва прогрессив зўрайиб боради. Коллапсда эса гемодинамик бузилишлар устунлик қилади, аммо улар қисқа муддатли бўлиб, ўз – ўзидан йўқолади, баъзида шок манзарасини ҳам эслатиш мумкин.
16 БОБ


ТАШҚИ НАФАС ПАТОФИЗИОЛОГИЯСИ

Ташқи нафас деб ўпкада кечадиган жараёнлар йиғиндисига айтилади, улар туфайли қонда кислород ва карбонат кислоталар миқдорининг доимийлиги таъминланади. Ўпкаларда 3 та жараён кечади, булар альвеолалар вентиляцияси, молекуляр кислород ва карбонат ангидрид газининг альвеола-капилляр мембранаси орқали диффузияси ва перфузия (ўпка капилляр томирлари орқали оқиб ўтаётган маълум миқдордаги қон ҳажми). Бу жараёнлар ўртасидаги ўзаро алоқа қоннинг газ таркиби доимийлигини таъминлайди. Нафас тизимида ривожланадиган хар қандай касаллик бу жараёнлардан биронтасини бузилишига сабаб бўлади, натижада нафаснинг самарадорлиги камаяди ва етишмовчилиги пайдо бўлади.





Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling