Pdf-файлидаги расмий манба


Шартноманинг кучга кириши ва амал қилиш муддати


Download 110.08 Kb.
bet24/43
Sana07.04.2023
Hajmi110.08 Kb.
#1340298
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   43
Bog'liq
177 24.06.2009

3. Шартноманинг кучга кириши ва амал қилиш муддати
6. Ушбу Шартнома томонлар имзолаган вақтдан бошлаб кучга киради. Аннуитетлар шартномаси бўйича суғурталовчининг жорий тўловни амалга ошириш мажбуриятлари 20___ йил «____» _____________ дан 20___ йил «___» _________ гача киради.
4. Томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
7. Иш берувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
аннуитетлар шартномаси бўйича суғурталовчидан қабул қилган мажбуриятларининг бажарилишини талаб қилиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
аннуитетлар шартномаси бўйича суғурталовчидан қонунчиликда белгиланган ҳолларда товон суммасини талаб қилиш.
(7-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Иш берувчи қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
(7-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
8. Иш берувчи:
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонунчиликда белгиланган шартлар асосида ва тартибда суғурта мукофотини тўлаши;
(8-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
суғурта полисини аннуитентга бериши ва уни аннуитетлар шартномаси бўйича ҳуқуқлар ва мажбуриятлар билан таништириши;
аннуитентни аннуитет шартномаси шартларидаги ўзгаришлар тўғрисида хабардор қилиши;
аннуитетлар шартномаси бўйича суғурталовчини аннуитетлар шартномаси тузиш тўғрисидаги аризада кўрсатилган маълумотлардаги ўзгаришлар ҳақида хабардор қилиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Иш берувчи қонунчиликка мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам олиши мумкин.
(8-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
9. Аннуитетлар шартномаси бўйича суғурталовчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
иш берувчидан зиммасига қабул қилган мажбуриятларининг бажарилишини талаб қилиш;
аннуитентнинг жорий тўлов тўловлар тарзида суғурта товонини олиш ҳуқуқига эгалигини текшириш;
агар аннуитент жорий тўловларни олиш ҳуқуқини йўқотган бўлса, жорий тўловлар тарзидаги суғурта товонини тўлашни рад этиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Аннуитетлар шартномаси бўйича суғурталовчи қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
(9-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
10. Аннуитетлар шартномаси бўйича суғурталовчи қуйидагиларга мажбур:
иш берувчига суғурта полисини бериш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонунчиликка мувофиқ аннуитентга жорий тўловлар тарзидаги суғурта товонини тўлаш.
(10-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Аннуитетлар шартномаси бўйича суғурталовчи қонунчиликка мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам олиши мумкин.
(10-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)

Download 110.08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling