Pdf-xchange 0 Examples


ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИДА КОМПЬЮТЕР СИМУЛЯТОРЛАРИДАН


Download 6.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet113/242
Sana03.12.2023
Hajmi6.97 Mb.
#1798925
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   242
Bog'liq
konf02

ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИДА КОМПЬЮТЕР СИМУЛЯТОРЛАРИДАН 
ФОЙДАЛАНИШНИНГ АҲАМИЯТИ 
Шарофутдинов И.У.
Фарғона давлат университети,
Бугунги кунда жамиятимиз жуда тез ривожланмоқда. Замонавий 
билимлар сари кенг йўл очиш, таълимни такомиллаштиришда янги ахборот 
технологияларидан унумли фойдаланиш бугунги куннинг долзарб талаби 
ҳисобланади. Таълим жараёнида интернет, электрон кутубхона, 
мултимедиали дарслик, қўлланма ва ўқув методик мажмуалардан 
фойдаланиш юксак билим ва кўникма, малакаларга эга бўлган ёшларни 
тайёрлашга катта хисса қўшади. 
Бизга маълум қадим-қадимдан ўқув-ўрганиш жараёнида моделлардан 
фойдаланиб келинган. Симуляторлар ўқув жараёнинг қарийб барча 
жабҳаларида: бошланғич таълимдан бошлаб олий ўқув юртларигача, оддий 
тил ўрганишдан то механика соҳаларигача қўлланилиши мумкин. Кейинги 
вақтларда 
ҳаттоки 
медицина 
соҳасида 
ҳам 
симуляторлардан 
фойдаланилмоқда.
Компьютер симуляторларидан асосан икки йўналишда фойдаланиш 
мумкин: ҳақиқий объектларни моделлаштириш ҳамда ушбу моделларни 
ривожлантириш. Ҳаётий объектларни моделлаштиришда энг содда 
чиплардан тортиб бутун бошли мураккаб компьютер тизимларигача 
виртуал прототипларини яратиш мумкин. Ўқувчилар ушбу виртуал 
моделларни ўрганиш жараёнида уларнинг ишлаш принсипи ва усулларини 
янада 
такомиллаштиришлари ҳам мумкин булади. 


190 
Симуляторлардан фойдаланишнинг асосий сабабларидан бири 
уларнинг реал объектларга нисбатан жуда ҳам арзон алтернатив 
эканлигидадир. Ҳаммага маълумки, ахборот технологиялар ва компьютер 
соҳасини ўқитишда асосан лексиялардан фойдаланилади; нари борса 
программалаш тилларини ўқитишда маълум бир дастурлар тузиш буйича 
машғулотлар олиб борилади. Аммо компьютер жиҳозларини ясаш, 
операциён ва тармоқ тизимларини ўрнатиш ҳамда синовдан ўтказиш 
қимматбаҳо ускуналарга эхтиёж тўғдиради. Симуляторлар эса шундай 
хақиқий асбоб-ускуна ва жиҳозларсиз виртуал холатда компьютер ҳамда 
тармоқ қурилмаларини ясаш ва синовдан ўтказишга имконият яратади. Бу 
ўз-ўзидан нафақат катта миқдорда маблағглар тежалишига, балки уларга 
умуман эхтиёж ҳам тўғдирмайди. Симуляторларнинг қарийб хеч қандай 
молиявий маблғлар талаб этмаслиги маълум тадқиқотларни талабалар 
томонидан юзлаб, керак булса минглаб маротаба кайта-кайга амалга 
оширишга имконият яратади. Симуляторлардан фойдаланишнинг яна бир 
афзаллик томони уларнинг хавфсиз эканлигидир. Баъзи тадқиқотларни 
амалга ошириш инсон ҳаёти учун хавф тўғдиради, масалан, экологик 
хавфли зоналарни кузатиш жараёнида маълумотларни йиғиш учун 
фойдаланиладиган тармоғини ўрганиш. Бундай тадқиқот катта микдорда 
молиявий харажат талаб этибгина қолмасдан, тадқиқотни олиб борувчилар 
ҳаётига хавф ҳам тўғдиради. Симуляторлар ердамида эса экологик хавфли 
зона ҳамда у ерга мос бўлган тармоқни виртуал ҳолатда ясалиши ва 
уларнинг устида истаганча экснериментлар утказилиши мумкин. 
Симуляторлардан фойдаланиш жараёнида талабалар маъруза вақтида 
ўрганган билимларини виртуал бўлсада ҳаётга тадбиқ қила оладилар. Ушбу 
тадқиқотлар жараёнида билимларини янада мустаҳкамлаш билан бир 
қаторда назария ҳамда ҳаётий тадқиқотларнинг ривожланишига 
бевосита хисса қўшадилар. Бундан ташқари ўша симуляторларнинг ҳам 
янада ривожланишига, янада хақиқий ҳаётий тадқиқотларга якин натижалар 
берадиган даражага чиқаришда ўз хиссаларини қўшишлари мумкин. 
Бу ўз ўрнида талабаларни фақатгина “тингловчи” вазифасида қолмасдан, 
бевосита илмий-тадқиқот ишларида қатнашувчиларга айлантиради ва 
уларда ўқишга бўлган қизиқишларини янада ортишига олиб келади. 
Ҳозирги фан-техниканинг катта суръатларда ривожланиши реал-
ҳаётий тадқиқот ускуналарини ушбу ривожланиш билан бир қаторда 
кетишида қийинчилик тўғдиради. Симуляторларда эса бундай тўсиқлар 
мавжуд эмас ва 
хатто ушбу “виртуал тадқиқотхоналар” фан-техника ривожланиш 
тезлигига қўшимча тезлик қўшади. Албатта ҳар соҳада бўлгани каби 
симуляторлардан фойдаланишга нисбаган ҳам қарши фикрлар мавжуд. 
Улардан энг биринчиси 


191 
симуляторларнинг хақиқий объект ва жараёнларни тўла-тўкис ифода 
эта олмасликларидир. Бу симуляторлар ёрдамида олинган натижалар билан 
ҳаётий тажрибалардан хосил бўлган натижалар ўртасида тафовутлар пайдо 
бўлишига олиб келади. Баъзи симуляторлар эса ўйин шаклида 
ясалган, масалан, учувчилик симулягорлари. Улар фойдаланувчиларда 
доимий ишқибозлик келиб чиқишига олиб келади ва натижада тадқиқотдан 
кура 
кўпроқ ўйин тарафи босиб кетади. 
Шунга 
қарамасдан 
юқорида 
кўрсагилган 
симуляторлардан 
фойдаланишнинг салбий томонлари ижобий томонларига нисбатан анча 
кучсиз ҳамда уларни бартараф этиш имкониятлари мавжуд. Шунинг учун 
улар симуляторлардан фойдаланишнинг қандайдир маънода 
чекланишига асосий сабаб була олмайди. 

Download 6.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   242




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling