Pdf-xchange 0 Examples


Foydalanilgan adabiyotlar


Download 6.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/242
Sana03.12.2023
Hajmi6.97 Mb.
#1798925
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   242
Bog'liq
konf02

Foydalanilgan adabiyotlar: 
1. Budilov B. JavaScript, XML and the Document Object Model. - St. 
Petersburg.: S & T, 2001. 
2. Jamsil K. Lalani, S., S. Weekly Programming Web professionals Trans. 
from English. A.I.Panasyuk - Mn. LLC "Potpourri", 1997. - 632 p.: Ill. 
АВТОМАТЛАШТИРИЛГАН ЎҚИТИШ ТИЗИМИ УЧУН
ДАСТУРИЙ ТАЪМИНОТ 
Азимов Б.Р.
Андижон давлат университети 
Бугунги кунда замонавий ахборот-бошқарув тизими ва комплекси
оператив-диспетчер ходимлар бошқарувнинг туташ контурида муҳим 
функциялардан бири-қарорлар қабул қилиш вазифасини бажарадиган бўғин 
мураккаб одам-машина тизимини ташкил қилади.
Операторларни тайёрлашда назария ва амалиёт орасидаги узилишни 
қисқартиришни таъминлайдиган самарали воситалардан бири бу замонавий 
ҳисоблаш техникаси ва ахборот технологиялари воситалари базасида 
яратилган ахборот моделлаштириш комплекслари (тренажерлари), улар 
инсон-операторда реал объектни бошқариш тасаввурини уйғатади ва 
долзарб масала хисобланади.
Касбий малакаларни шакллантириш ва ривожлантиришнинг энг 
самарали усулларидан бири интеллектуал компьютер тренажорлари ва 
автоматлаштирилган таълим тизимини қўллаб ўқитишдир. Бу тизимлар 
самарали ахборотларни қидириш, йиғиш ва сақлаш мумкин бўлган 
тузилмаларни ташкил қилиш ва таълим олувчи билан машинанинг ўзаро 
таъсирини табий тилда ташкиллантириб ўқитиш учун сунъий интеллект 
имкониятларидан фойдаланиб юқори мантиқий имкониятларни ичига олган 
таълим дастурлари синфидан иборат. 
Юқори малакали оператив-диспетчерлик ходимларини тезкор 
тайёрлашни таъминлайдиган тренажерлардан фойдаланишни кенгайтириш 
лозим.
Замонавий тренажер ва ўқитиб тайёрлаш дастурларида назарий 
тайёргарлик билан биргаликда амалий малакаларни ривожлантириш 
тамойиллари мужассамлашган. Шу билан бирга тренажер таълим олувчи 
билан бирга ривожланиш қобилиятига эга.


13 
Тренажер техно¬логиялари реал объектларда ўқитиш фавқулодда 
вазиятларга олиб келадиган, уларни бартараф этиш катта молиявий 
харажатлар талаб қилади: яъни ҳарбий соҳа, тиббиёт, оммовий ҳалокотлар 
асоратини тугатиш, атом энергетикасида, авиация ва космос соҳасида энг 
кўп ривожланиш топди. 
Тренажер технологиялари ҳозирги вақтда ривожланаётган дунё 
индустриясида самарали шаклланди. Дунёга танилган йетакчилардан: 
Raytheon Training, Lockheed Martin (США), Thomson Training & Simulation 
(Великобритания, США, Франция), Wicat Europe (Франция), Drake 
Electronics Limited (Великобрита¬ния), MedSim Advanced Medical 
Simulations, Ltd алоҳида санаб ўтиш мумкин.
Ўқитиш 
муаммоларини 
самарали 
хал 
қилиш 
учун 
автоматлаштирилган тренажерли-ўқитиш тизимида (АТЎТ) тестли назорат, 
ўқитилаётган ҳодимлар баҳоси тавсифи бўлиши керак. Бу билим 
даражасини бошланғич ва жорий аниқлаш, операторларни касб танлаш 
имконини беради. Таълим олувчига керакли ахборотни бериш таълим 
жараённинг индивидуал ва эгилувчан бўлимини ва унинг самараси янада 
оширишини таъминлайди. 
Ҳозирги пайтда қўлланилаётган АТЎТ ва унинг методикаси бир қанча 
камчиликларга эга, улардан қўйидагиларни санаб ўтамиз:
• таълим олувчи тавсифига паст даражада мосланиши
• инструментал адаптация воситаларининг мавжуд эмаслиги; таълим 
олувчининг билим даражасини аниқлашда автоматлаштирилган тест 
усулидан етарли фойдаланилмаслиги;
тузилаётган 
техник 
ва 
дастурий 
воситаларга 
эргономика 
шартларининг қўлланилмаслиги. 
Бу камчиликлар таълим сифатини сезиларли пасайтиради. Таълим 
вазифаларини самарали ҳал қилиш ва келтирилган камчиликларни бартараф 
этиш учун АТЎТ таркибига таълим олувчи ходимларни баҳолари, тест 
синовлари шу жумладан бошланғич ва жорий билим даражалари 
киритилиши 
керак. 
Касбий 
малакаларни 
шакллантириш 
ва 
ривожлантиришнинг самарали усуллардан бири интеллектуал компьютер 
тренажерлари ва автоматлаштирилган таълим тизими киритилган 
автоматлаштирилган таълим. Бу тизимлар ахборотларни самарали 
қидириш, йиғиш ва сақлаш мумкин бўлган тузилмаларни ташкил қилиш ва 
таълим олувчи билан машинанинг ўзаро таъсирини табиий тилда 
такомиллаштириб ўқитиш учун сунъий интеллект имкониятларидан 
фойдаланувчи юқори мантиқий имкониятларни ўз ичига олган таълим 
дастурлари синфидан иборат(1- расм). 


14 
 1-расм.Тренажёрли тайёрлов схемаси. 
Технологик жараёнларнинг автоматлаштирилган бошқарув тизими 
хусусиятлари кўриб чиқилди, технологик дастгоҳлар операторларини 
малакали танлаш тамойиллари, операторларни танлаш ва қувватлаш 
муаммолари таҳлил қилинди.
Таълим олувчига керакли ахборотни бериш таълим жаранининг 
индивидуал ва эгилувчан бўлимини ва унинг самараси янада ошишини 
таъминлайди. 

Download 6.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   242




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling