Pdf-xchange 0 Examples
Download 6.97 Mb. Pdf ko'rish
|
konf02
- Bu sahifa navigatsiya:
- Фойдаланилган адабиётлар
- ТОВУШ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИНГ АМАЛИЙ ДАСТУРЛАР ПАКЕТИНИНГ ТАСНИФЛАНИШИ
Фойдаланилган адабиётлар
1. Макарова, Н. В. Информатика : учеб. для вузов / Н. В. Макарова, В. Б. Волков. – СПб. : Питер, 2011. – 576 с. 2. Степанов, А. Н. Информатика : учеб. для вузов / А. Н. Степанов. – СПб. :Питер, 2008. – 684 с. 3. Измерение информации:методические указания к выполнению практической работы по информатике для студентов всех направлений дневной формы обучения/сост.Н.Д.Берман, Н.И.Шадрина.–Хабаровск:Изд-во Тихоокеан. гос. ун-та,2013.– 27с. ТОВУШ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИНГ АМАЛИЙ ДАСТУРЛАР ПАКЕТИНИНГ ТАСНИФЛАНИШИ Асраев М. ТАТУ Фарғона филиали Товушлар билан ишлайдиган дастурларни шартли равишда иккита катта гурухга бўлиш мумкин. Секвенсор ва товуш редакторлари деб номланувчи товушларни ёзишнинг рақамли технологиясига асосланган дастурлар. MIDI – секвенсорлар – мусиқа яратиш учун мўлжалланган секвенсорлар ёрдамида мусиқаларни кодлаш амалга оширилади. Улар оранжировка қилиш ва алоҳида куйларни шакллантириш мумкин, чолғу асбоблар тембрини белгилашда ёрдам беради, каналлар мувозанати ҳамда даражасини ўрнатиш имконини беради. Мусиқани оддий қуришдан фарқли 232 равишда секвенсордан унумли фойдаланиш бастакордан махсус муҳандислик билимларини талаб қилади. Товуш редакторлар дастурлари товушни қаттиқ дискга жорий вақт масштабида ёзиш имконини беради, бунда рақамли ишлаш ва каналларни бирлаштириш имкониятларидан фойдаланилади. Cakewalk Pro Audio. Twelve Tone Sistem компанияси томонидан ишлаб чиқарилувчи, мутахассислар учун мўлжалланган секвенсор, 64 тагача аудио йўлли ва 256-MIDI ни қўллаб қувватлайди, 64 та товуш эффектлари каналига эга. Cakewalk-Direct X интерфейси учун яратилган қўшимча турли хил аудиоэффектлар модулини қўллаб қувватловчи дастлабки дастурий воситалардан бири ҳисобланади. Direct X эффектларининг муҳим ҳусусияти шундан иборатки, уларнинг барчаси жорий вақтда ишлайди, бунинг учун Рreview тугмачасини босиш етарли ва шу билан танланган эффектнинг барча кўрсаткичларини тўғридан тўғри товушни намойиш этиш жараёнида созлаш мумкин. Cubase VST. Бу – Steinberg фирмаси томонидан ишлаб чиқилган, мутахассислар учун мўлжалланган, мураккаб секвенсорлар. У бошқа дастурларга қараганда мусиқани манипуляция қилиш ва кузатишнинг кўп сонли усулларига эга. Бошқа дастурлардан фарқли равишда, бу дастур кўплаб узлуксиз ибораларни ишлатади, шунинг учун бу дастур билан ишлаш алохида тайёргарлик талаб қилади. Дастур Direct X интерфейси билан, худди шундай VST – Steinberg фирмаси томонидан реал вақт эффектларини қўллаб қувватловчи алоҳида платформа сифатида ишлаб чиқилган. Logic Audio Platinum. Hi End мутахассислар учун мўлжалланган Emagic фирмаси томонидан ишлаб чиқариладиган секвенсор бўлиб, 128 та аудио йўллар ва чекланмаган миқдордаги MIDIга эга. Direct X интерфейсини қўллаб қувватлашни жорий вақтда қайта ишлашни, 16/24 бит сифатни таъминлайди, бир нечта товуш карталари билан ва уни рақамли қайта ишлаш имконини беради. Band in Box. Мутахассислар учун мусиқани яратишга мўлжалланган PG music фирмаси махсулоти. Мусиқани турли хил йўналишларга хосил қилиш имконини беради. Бундан ташқари аудио ёзишни қўллаб қувватлашни таъминлайди, қўшимча уланувчи модулларни, мусиқий турли хил йўналишлар ва эффектларни қўллаб қувватлайди. Дастур файлларни MIDI, WAV каби форматларда сақлайди, шу билан бирга Windows га ўрнатилган кодекларни, файлларни зичлаш учун ишлатилади. Download 6.97 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling