Pdf-xchange 0 Examples
ОЛИЙ ТАЪЛИМДА ЛАБОРОТОРИЯ ИШЛАРИНИ
Download 6.97 Mb. Pdf ko'rish
|
konf02
- Bu sahifa navigatsiya:
- ОЛИЙ ТАЪЛИМДА ЛАБОРОТОРИЯ ИШЛАРИНИ ВИРТУАЛЛАШТИРИШ МЕЗОНЛАРИ
ОЛИЙ ТАЪЛИМДА ЛАБОРОТОРИЯ ИШЛАРИНИ
ВИРТУАЛЛАШТИРИШ МЕЗОНЛАРИ Каримов Х.Н. ТАТУ. Таълимни ахборотлаштиришда, бўлажак кадрларнинг ахборот ва коммуникацион технологияларни ўзлаштиришлари билан бир қаторда, аниқ фан соҳасида кадрлар тайёрлашни ахборот ва коммуникасион технологияларни коммуникацион технологиялари воситалари ёрдамида жадаллаштириш лозим. Кейинги вақтларда, таълимда ахборот ва коммуникацион технологияларидан фойдаланиш соҳасида янги атама "Виртуал ўқув лаборатория" пайдо бўлди. Виртуал ўқув лаборатория очиқ ва масофавий ўқитиш ғоясига мувофиқ бўлиб, таълим жараёнидаги моддий- техник таъминот борасидаги муаммоларни оз бўлсада долзарблигини камайтиради. Ўқув виртуал лаборатория - бу якунланган дастурли маҳсулот бўлиб, унинг ўзига хос хусусияти автоматлаштирилган ҳамда лойиҳалаштириш самарадорлигини оширишга йўналтирилган катта дастурли тизимларни 291 лойиҳалаштиришнинг замонавий концепцияларидан фойдаланиш ҳисобланади. Методологик жиҳатдан виртуал лабораторияларни сунъий интеллект тизимларида қабул қилинган жараён, декларатив ва гибрид тизимлари турларига асосланган билим бериш, тасаввур моделларидан келиб чиқиб, гуруҳлаш мумкин. Виртуал ўқув лабораториядаги амалий жараён асосини амалий дастурлар ўқув пакети ёки уларнинг саноат аналоглари ташкил этади. Уларни яратишда асосий эътибор одатда математик моделлаш, ўрганилаётган жараён ёки объектлар оптималлаштириш ва ҳисоб ишларига қаратилади. Амалий дастурлар пакети билан ўқув ишларида талабалар махсус мутахассислик малакаларига эга бўлишлари керак, кўпчилик ҳолларда улар ҳали малакаларга эга бўлмайдилар. Бунда қуйидаги тамойилларга асосланган махсус дидактик интерфейс, сенарийли схемалар ёрдам бериши мумкин: • ўрганиш фаолиятини фаоллаштириш учун мусобақалашиш вазиятларини яратиш; • ўқувчиларнинг билиш фаолиятини циклик, ёпиқ бошқаришни ташкил этиш; • қизиқарли намунавий ёки ўргатувчи масала ёки масалалар тўпламини танлаш. Бу тамойилларни амалга ошириш тажрибаси уларнинг юқори дидактик самарасини кўрсатади. Техник маълумотга эга бўлган мутахассисларни тайёрлашда техник объектлар лойиҳасини ўрганиш бўйича лаборатория ишлари катта аҳамиятга эга. Шу мақсадда махсус ўқув хоналари яратиляпти. Аммо уларни яратиш узоқ вақтни, жиҳозлаш ва таркиби эса - катта моддий ресурсларни талаб қилади. Таълим жараёнида виртуал хоналардан фойдаланиш ҳақиқий ўқув хоналаридан фойдаланишни бутунлай четлаштирмайди. Виртуал лаборатория ўқув мультимедиа мажмуаларидан фойдаланиш яхши самара беради. Фанлар бўйича физик асбоблар ва қурилмалар билан шахсан танишмасдан ва уларда ишлаш кўникмаларини шакллантирмасдан туриб, етук мутахассисни тайёрлашни тасаввур қилиш қийин. Масофавий таълимни ташкил этиш шароитларида лабораториянинг анъанавий шакллари фойдаланувчи (талаба тажриба ўтказувчи)нинг моделлаштириш муҳити билан самарали интерфаол ўзаро алоқаларига эришиш йўлида аппаратли-дастурли (техник) воситалар, компьютер графикаси ва анимасиядан фойдаланиб, физик тажрибани имитасия қилиш ҳамда математик моделлаштириш технологиясидан фойдаланувчи, виртуал лабораториялар билан тўлдиради. Виртуал лабораториянинг муҳим жиҳати асбобларининг одатий тасвирлари билан бирга, ҳақиқий сигналларни имитасиялаш моделларинигина эмас, балки зарур маълумотлар файлларида сақланадиган аввалги тажриба маълумотлар файлларида фойдаланиш йўли билан тажрибани кўргазмали имитасия қила олишимиз керак. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling