Pdp academy номидан раҳбар Ikramov Behzod Dilmurod o’g’li


Download 35.55 Kb.
bet2/6
Sana08.01.2023
Hajmi35.55 Kb.
#1083704
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
foundation

Тўлов миқдори ва тартиби

  1. Тўлов миқдори ва тартиби Шартноманинг иловасида кўрсатилган тартибда амалга оширилади.

  2. Таълим хизмати ҳақ эвазига ва тўловни иловада келтирилган муддатда олдиндан тўлиқ миқдорда PDP Academyнинг ҳисоб рақамига амалга ошириш шартларида тақдим қилинади.

  3. Хизмат кўрсатиш талаба тўлов қилган курс бўйича гуруҳ шакллангандан сўнг бошланади.

  4. Таълим хизмати бўйича иш бошлангандан сўнг, амалда хизматнинг кўрсатилганлиги ва ҳажмидан қатъи назар Талаба томонидан амалга оширилган тўлов маблағлари қайтарилмайди.

  5. Талаба PDP Academyдан талабалар сафидан четлаштирилганда тўловлар қайтарилмайди.

  6. PDP Academy томонидан берилган чегирма асосида ўқишни бошлаган талаба шартномани бекор қилганда, чегирма бекор қилинади ва кўрсатилган хизматлар чегирмасиз қайта ҳисоб китоб қилинади.

  7. Хизмат кўрсатилмаган модуллар бўйича тўлов қайтариш, талаба ёзма равишда ариза берган санадан бошлаб 14 (ўн тўрт) банк иш куни ичида амалга оширилади.

  • Таълим жарёни

    1. Ўқиш давомида курс материалларини ўзлаштириш ҳолатини баҳолаш мақсадида талабалар ўқув режасига кўра оралиқ, шунингдек ўқув курси якунига кўра якуний имтиҳон ўтказилади.

    2. Талаба PDP Academyдан қуйидаги ҳолларда четлаштирилиши мумкин:

    а) ўз хоҳишига биноан;
    б) оралиқ ва якуний имтиҳонлардан қониқарсиз натижа кўрсатса;
    в) ўқув интизомини ва PDP Academyнинг ички тартиб-қоидалари ҳамда одоб-ахлоқ қоидаларини бузса;
    г) модул кесимида узрли сабабларсиз 8 соатдан ортиқ дарс қолдирса;
    д) ўқиш учун белгиланган тўлов ўз вақтида амалга оширилмаса;



      1. Таълим жараёни мобайнида ҳарбий хизматни ўташ, саломатлигини тиклаш, ҳомиладорлик ва туғиш, шунингдек, болаларни парвариш қилиш таътиллари даврида ҳамда оиласининг бетоб аъзосини (отаси, онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар, турмуш ўртоғи, фарзанди) парвариш қилиш учун талабага таътил берилмайди.

      2. Талабани айбли ҳаракати (жумладан, ўқув интизомини ва PDP Academyнинг ички тартиб қоидаларини бузганлиги, узрли сабабларсиз дарс қолдирганлиги ёки ўқитиш учун белгиланган миқдордаги тўловни ўз вақтида амалга оширмаганлиги сабабли, суд томонидан озодликдан маҳрум этилганлиги ёхуд белгиланган муддатларда фанларни ўзлаштира олмаганлиги) сабабли талабалар сафидан четлаштириш PDP Academyнинг мутлоқ ҳуқуқи ҳисобланиб, бунда мазкур ҳаракатларни PDP Academy маъмурияти бошқа органлар билан келишишга мажбур эмас.

      3. Талаба ўқув интизомини ва PDP Academyнинг ички тартиб қоидаларини бузганлиги, узрли сабабларсиз дарс қолдирганлиги ёки ўқитиш учун белгиланган миқдордаги тўловни ўз вақтида амалга оширмаганлиги сабабли, суд томонидан озодликдан маҳрум этилганлиги муносабати билан ёхуд белгиланган муддатларда фанларни ўзлаштира олмаганлиги сабабли талабалар сафидан четлаштирилганда PDP Academy томонидан унинг ўқув курси учун амалга оширилган тўлови қайтарилмайди;

      4. PDP Academy таълим хизматини жараёнини мустақил равишда амалга ошириш, қўшимча касб-ҳунар таълими дастури доирасида ўқишни ташкил этиш ва унинг тартибини белгилаш, таълим дастури, унинг давомийлиги ва машғулотлар жадвалини тузиш ёки ўзгартириш, машғулотлар бошланишидан олдин ва машғулотлар давомида Талабалар сафини белгилаш ва ўзгартириш, шунингдек Талабанинг жорий, оралиқ ва якуний имтиҳондан ўтказиш тартибини белгилаш ва ўзгартиришга ҳақли.

      5. Талаба ўқиш жараёнида ўзига юкланган вазифаларни PDP Academy томонидан тайинланган Менторнинг кузатуви ва мувофиқлаштируви остида мақбул ва самарали бажариши лозим.

      6. Талаба томонидан ҳар қандай сабабга кўра қолдирилган машғулотлар учун ҳисобланган тўлов миқдорини PDP Academy қайтариш ёки ҳар қандай шаклда қоплаш мажбуриятини олмайди. Талаба дарс қолдирган тақдирда, PDP Academy қолдирилган дарсни қўшимча вақтда ўтиб бериш мажбуриятини олмайди.

      7. Таълим дастурини ўзлаштириш юзасидан талабалар билимининг оралиқ назорати PDP Academy томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади. PDP Academy талабани оралиқ назоратни ўтказиш шакли ва санаси, шунингдек унинг натижаларини баҳолаш мезонлари ҳақида мавжуд воситалар билан хабардор қилади.

      8. Талабага имтиҳондан ўтиш учун имкониятлар муваффақиятсиз бўлса, таълим хизматлари кўрсатилган ва шартнома бажарилган ҳисобланади.

      9. Талаба таълим дастурини ўзлаштириб, имтиҳондан муваффақиятли ўтганидан сўнг унга таълим хизматларидан ўтганлиги тўғрисида Сертификат берилади.

      10. Агар талаба имтиҳонда иштирок этмаса ёки қониқарсиз натижа кўрсатса ёки ўқув дастурининг бир қисмини ўзлаштирган бўлса, ўқув дастурига мувофиқ ўқитилганлиги тўғрисида Сертификат берилмайди.


    1. Download 35.55 Kb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   2   3   4   5   6




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling