Pdp academy номидан раҳбар Ikramov Behzod Dilmurod o’g’li


Тарафларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари


Download 35.55 Kb.
bet3/6
Sana08.01.2023
Hajmi35.55 Kb.
#1083704
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
foundation

Тарафларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари

  1. Талаба қуйидаги ҳуқуқларга эга:

  • мазкур шартноманинг ижроси юзасидан, шунингдек хизматдан фойдаланиш жараёнида вужудга келган саволлар ва/ёки уларга берилган жавобларда ноаниқлик ва хато аниқлаган тақдирда PDP Academyдан қўшимча маълумотлар олишга ҳақли;

  • фан, техника, замонавий технологиялар ютуқларига мос келувчи билимлар олиш;

  • бепул маслаҳатлар ва йўл-йўриқлар олиш ҳамда аудиториялар, таълим жараёнига оид воситалардан ўрнатилган тартибда фойдаланиш;

  • таълим жараёни самарадорлиги ва таълим сифатини ошириш юзасидан ўз таклиф-мулоҳазаларини, танқидий фикрларини белгиланган тартибда таълим муассасаси маъмуриятига билдириш ва уларни кўриб чиқилишини талаб қилиш;

  • PDP Academyда ўтказиладиган оммавий тадбирларда иштирок этиш, шунингдек таълим муассасасида қонуний равишда фаолият юритаётган жамоат бирлашмаларига аъзо бўлиш ва уларнинг ишида қатнашиш;

  • PDP Academy тўғрисида маълумот олиш ва ушбу шартномада назарда тутилган таълим хизматлари тўғри кўрсатилишини талаб этиш;

    1. Талаба қуйидаги мажбуриятларга эга:

  • таълим дастурлари ва ўқув режасида назарда тутилган билимларни тўлиқ ўзлаштириши, топшириқларнинг барча турларини белгиланган муддатда бажариши;

  • умумий қабул қилинган хулқ-атвор нормаларига, шунингдек PDP Academyнинг Уставига, Ички тартиб қоидалари, санитария ва ҳавфсизлик талабларига ҳамда бошқа локал ҳужжатларига риоя этиш;

  • PDP Academyга ўзининг шахсига оид ҳужжатлар нусхалари, шунингдек ўрта махсус касб-ҳунар ёки олий таълим тўғрисидаги ҳужжатларни тақдим этиши;

  • машғулотларга белгиланган вақтда ва тўлиқ иштирок этиши, берилган топшириқ ва вазифаларни тўғри ва тўлиқ бажариши;

  • PDP Academy томонидан белгиланган ички тартиб-қоидаларга, санитария ва ҳавфсизлик талабларига риоя қилади;

    1. PDP Academy қуйидаги ҳуқуқларга эга:

  • Талаба учун мажбурий бўлган буйруқ ва кўрсатмалар бериш;

  • Талаба томонидан мазкур шартномада ва локал ҳужжатларда белгиланган мажбуриятларнинг бажарилмаслиги ёки лозим даражада бажарилмаслиги PDP Academy томонидан қонунда ва ушбу қоидаларда белгиланган тартибда чора кўриш;

  • PDP Academy томонидан ўрнатилган ички тартиб қоидаларга риоя қилмаган Талабани тартибга чақириш, талабалар сафидан чиқариш ва шартномани бекор қилиш;

  • Талаба томонидан ушбу қоидаларда белгиланган мажбуриятларни қўпол равишда бузилган ёки фаолиятни ташкил этиш жараёнида бошқа қонунбузарликлар аниқланган тақдирда, тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат этиш;

  • Талаба томонидан тўлов тўлиқ амалга оширилмагунига қадар хизмат кўрсатмаслик;

  • ушбу шартнома, PDP Academy локал ҳужжатлари ва Тартибга солувчи қонунда белгиланган бошқа ҳуқуқлар.

    1. PDP Academy қуйидаги мажбуриятларга эга:

  • Талабани машғулот ўтказиш учун керакли жиҳозларга эга машғулот хоналари билан таъминлаш;

  • талабани PDP Academyнинг Ички тартиб қоидалари, санитария ва ҳавфсизлик талабларига ҳамда бошқа локал ҳужжатлари талаблари билан таништириш;

  • шартномада назарда тутилган таълим хизматларини ўз вақтида, тўғри кўрсатишни таъминлаш;

  • ўқув фанини лозим даражада ўзлаштирган малакали мутахассислар иштирокида таълим хизматларини кўрсатиш;

    1. Ушбу шартнома ва PDP Academyнинг локал ҳужжатларида назарда тутилган мажбуриятларни бузган тақдирда талабага нисбатан интизомий жазо чоралари кўрилади.

    2. Интизомий жазога тортилган талаба ўзига қўлланилган жазо чорасининг қонунийлиги ва адолатлилиги юзасидан қонун хужжатларида белгиланган тартибда норозилик билдириши мумкин.

    3. Талаба Тартибга солувчи қонун ва PDP Academyнинг локал ҳужжатлари талаблари ҳамда PDP Academy, амалиёт ўташ жойи маъмурияти ёки PDP Academy томонидан тайинланган Устознинг топшириқларини бажармаслик (лозим даражада бажармаслик), ўзбошимчалик билан ҳаракатланиш, қасддан зарар етказиш оқибатида юзага келадиган ҳар қандай ҳолат юзасидан шахсан жавобгар бўлади.


  1. Download 35.55 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling