Педагог ходимлари учун тўланадиган маошлардан пастдир. Қуйдаги жадвалда буни кўришимиз мумкин


Download 120 Kb.
Sana28.01.2023
Hajmi120 Kb.
#1135041
Bog'liq
namuna


Бугунги кунда АҚШ иш ҳақи тўлаш бўйича дунёнинг иш ҳақи энг юқори бўлган мамлактларидан бири сирасига киради. Маълумотларга кўра ҳозирги вақтда АҚШ да энг кам ойлик иш ҳақи соатига 15 доллар атрофида. Бу эса дунёнинг бошқа мамлакатлари билан таққосалганда анча юқори энг кам иш ҳақи ҳисобланади. Лекин, америкада педагог ходимлар дунёдаги бошқа мамлакат ўқитувчиларнинг маоши даражасига қараганда АҚШ да барча таълим турлари педагок ходимларининг ойлик маошларини қўшиб ҳисобланганда ўртача қиймати Мексика, Германия ва бошқа давлатлар педагог ходимлари учун тўланадиган маошлардан пастдир. Қуйдаги жадвалда буни кўришимиз мумкин.
Мамлакатда ўқитувчилар сони бир неча миллион кишини ташкил қилади. Уларнинг 76 фоизи аёллар, 24 фоизи эркаклар ташкил этади. Педагок соҳада қадам ва чизиқ деб номланувчи иш ҳақи тизимидан фойдаланадилар. Яъни олдинга силжиш –– бу иш стажининг ошиши, Иш ҳақини “кўпайтириш” –– бу иш вақтида ҳамда иш ҳажмининг кўпайишидир1.
Мамлакатда педагок ходимлар учун иш ҳаққи турли омилларга боғлиқ ҳисобланади, Давлат мактабларидаги оʻқитувчилар ойига оʻртача 5000 АҚШ доллари олади, аммо қуйидагиларга қараб миқдорлар кескин фарқ қилиши мумкин: Ташкилот тури (давлат ёки хусусий); мактабнинг нуфузи ва унинг ишлаш кўрсаткичлари; жойлашув (штатларга қараб); ўқитувчининг малакаси; иш тажрибаси; дарс соатлари ва талабалар (ўқувчи) лар сонига бевосита боғлиқ.
Университет мактаб, ёки болалар боғчаси ўқитувчисининг иш ҳафтаси ҳафтасига 40 соатдан ошиб кетмаслиги керак. АҚШда ўқитувчилар ишлаш учун литсензия олиш керак ва бу улар учун муаммо ҳисобланади. Чунки литсензия олиш узоқ ва машаққатли жараён бўлиб, ўқитувчи бир қатор имтиҳонлардан ўтиши, психологик тестлардан муваффақиятли ўтиши керак. Тегишли литсензияни олгандан сўнг, ўқитувчининг ишлаши учун хусусий мактаблар ва бошқа штатлар учун барча эшиклар очилади. Шундан сўнг ўқитувчиликдан олинадиган йиллик даромад 100 000 долларга етиши мумкин. Литсензия олаётганларга биринчи, вақтинчалик литсензия, кейин эса доимий литсензия берилади. Литсензияларнинг бошланғич, ўрта, катта каби шакллари бор. Литсензияни тасдиқлаш учун педагок ходим ҳар йили имтиҳонни қайта топширади, малакасини оширади. Америкада давлат мактабларидан ташқари хусусий мактаблар ҳам анча кўпдир. Айрим хусусий мактаблар ўқитувчилардан ишлаши учун литсензия таълаб қиламайди.
Доимий катта литсензияга эга бўлган ўқитувчилар юқори маош, мукофот ва бошқа рағбатлантиришларни олади. Умуман олганда доимий катта литсензияга эга бўлган педагок ходим йилига 100 000 долларгача даромад топиш имконини беради.
Турли штатларда иш ҳақи бўйича сезиларли даражада фарқ қилади. Университетни яқинда тугатган ёш мутахассислар максимал иш ҳақини олиш учун ўртача 5 йилдан 25 йилгача ишлашлари керак. Шуни ҳам ҳисобга олиш керакки, Америкада иш ҳақи фонди тамойиллари илмий даража ва унвонларнинг мавжудлигини ҳисобга олади. Университет ва коллежларда ўқитишнинг асосий шарти докторлик, магистратура ёки бакалавр даражасига эга бўлишдир. Хусусан, фан докторлари йилига 100 минг доллар, магистрлар ва аспирантлар 60 мингга яқин, бакалаврлар атиги 47 минг доллар маош олишлари мумкин. Америкада давлат тасаруфидаги талим муассаларида расмий статистик маълумотларга асосланиб педагог ходимнинг иш ҳаққи кўпайиб боришини ҳисоблайдиган бўлсак, ўқитувчи ишнинг биринчи йилида ўртача 38 617 доллар олади. Бу кўрсаткич дастлабки 3-4 йил давомида сақланиб қолади, шундан сўнг ходимнинг иш ҳаққи ўса бошлайди 2.

Ақшда ўқитувчилар давлат мактабларида хусусий мактабларга қараганда камроқ маош олиб дарс беришади. Бунда давлат мактабларида ўқитувчиларни қолиб ишлашига ягона сабаб, бу ҳисобланган юқори пенсиянинг мавжудлигидадир.


Америкадаги турли таълим муассасаларида ўқитувчиларининг ўртача маоши йилига 50-70 минг долларни ташкил қилади. Университетда, мактабда ёки болалар боғчасида педагок ходимлар иш ҳаққи доимий равишда ўсиб бораётган инфляция даражаси билан боғлиқ бевосита боғлиқ ҳисобланади. Инфляция даражасини яқин 7 йилни ҳисобга оладиган бўлсак, педагок ходималар иш ҳаққи анча паст кўрсатгичда кўпайган, яъни атиги 5 долларни ташкил этмоқда3.
Ақшнинг турли штатларида педагок ходимлар меҳнати учун тўланадиган ҳақ турличадир. Ўқитувчилар меҳнати учун энг кам иш ҳаққи тўланадиган штатлар Американинг Аризона ва Оклахома штатлари бўлиб, улар ойига 3200 доллар атрофида маош олишади. Бундай ҳолларда улар иш ҳаққи ўзларининг эҳтиёжлари учун зўрға етади. Бунинг натижасида малакали ўқитувчилар иш ҳаққи кам тўланадиган штатларни тарк этадилар 4.
Педагог ходимларга ҳақ тўлаш бўйича европа давлатлари тажрибасини ўрганадиган бўлсак, Германияда ўқитувчилик жуда ҳурматли касб бўлиб, шу билан бирга ўқитувчилик касби энг сердаромад касблардан бири ҳисобланади. Германия ҳукумати ўқитувчини пенсия ёшига қадар кундалик ҳаётидаги барча қулайликлар ва ижтимоий ҳимояни кафолатланади5.
Германия Федератив Республикасида ўқитувчи меҳнатига ҳақ тўлаш тизими европанинг бошқа мамлакатларга қараганда юқори. Педагогларнинг иш ҳақи уларнинг бевосита билими ва таълим тизимининг қайси босқичида фаолият юритиши билан бевосита боғлиқ ҳисобланади. Германияда ўқитувчиларнинг 2021-2022 йилда ўртача иш ҳақи ойига 3500 еврони ташкил этмоқда.
Турли вилоятларда ишлайдиган бошланғич синф ўқитувчиларининг ойлик иш ҳақи турлича. Мисол учун: Саксония-Анҳалте ––– 3280-4470 евро, Шимолий Рейн-Вестфалия ––– 3380-4390 евро, Бавария ––– 3440-4470 еврони ташкил қилади.
Малта давлатида педагок ходимлар учун европанинг бошқа давлатларига қарганда жуда кам ҳақ тўланади. Ўқитувчиларнинг дарс бериши учун муайян талаблар бўлиб, жумладан оʻрта мактаб оʻқитувчилари ИССЕД 6-даражасида, бошлангʻич синф оʻқитувчилари учун эса ИССЕД 4-даражасида бўлиши керак. Эстония, Финляндия, Швеция ва Сербияда бошланғич ва ўрта босқичда дарс бериш учун магистр даражаси талаб қилинади, бошланғич синф ўқитувчилари учун эса бакалавр даражаси талаб қилинади.


1 https://elibrary.ru/item.aspid=32843089

2 https://cyberleninka.ru/article/n/dolzhnostnaya-struktura-i-oplata-truda-professorsko-prepodavatelskogo-sostava-universitetov-ssha-opyt-zarubezhnoy-stazhirovki

3 https://skolko-poluchaet.ru/skolko-poluchayut/skolko-poluchayut-uchitelya-v-ssha.html

4 https://skolko-poluchaet.ru/skolko-poluchayut/skolko-poluchayut-uchitelya-v-ssha.html

5 https://visasam.ru/emigration/rabota/zarplata-uchitelya-v-germanii.html#i-3



Download 120 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling