Педагогик ҳамкорлик хақида тушунча (ўқув машғулотларида ҳамкорлик педагогикаси) Режа


Download 126 Kb.
bet2/7
Sana18.12.2022
Hajmi126 Kb.
#1027662
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
1403410478 45739

Педагогик маҳорат – бу: биринчидан, шахснинг структурасида ўз-ўзини бошқариш; иккинчидан, фундаментал билимларини, касб маҳора-тини, мутахассислик малакасини эгаллаш; учинчидан, педагогик қобилият-ларни, маҳоратни такомиллаштиришни тезлаштириш; тўртинчидан, техник билим ва қобилиятларга таяниш, педагогик фаолият мақсадларини бир-бири билан боғлаш кабиларга эришишдир.
Шуни айтиш керакки, кейиги йилларда кўпгина нопедагогик олий ўқув юртларида касбий таълим факультетлари вужудга келди. Албатта уларнинг асосий вазифалари хар бир талабани ўз мутахассислиги бўйича фан асосларини чуқур эгаллашини таъминлаш билан бирга, уларда педагогик маҳорат ҳақида билим, кўникма ва малакаларни шакллантиришига қаратилган. Чунки, улар келажакда ўз мутахассислиги бўйича касб-ҳунар таълими коллежларида ўқувчиларга таълим берадилар. Шунинг учун ҳам нопедагогик олий ўқув юртлари талабаларида “Педагогик маҳорат” фанини ўқитилиши муҳим аҳамиятга эга. Ушбу фанни ўрганиш жараёнида талабалар коллежларда ўқитувчи бўлиб ишлаш маҳорати ҳақида дастлабки кўникмаларга эга бўладилар. Педагогик амалиёт жараёнида эса уни тажрибада янада такомиллаштирадилар. Шунинг учун хам ушбу маъруза матнида “Педагогик маҳорат” фанининг мазмуни, шакл ва услублари, йўналишлари ўз ифодасини топган.
Ушбу маъруза матнини тайёрлашда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг таълим-тарбия ҳақидаги ғоялари, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”, “Таълим тўғрисида”ги Қонун, халқ педагогика, педагогика тарихи ва назариясига оид илмий тадқиқот ишлари, ўқув қўлланмалари, дасрликларидан, педагог олимларнинг тайёрлаган маъруза матнларидан фойдаланилди.
Ушбу маъруза матнидан нопедагогик олий ўқув юртлари талабалирини “Педагогик маҳорат” фанини ўқитишда, шунингдек касб-ҳунар коллеж-ларида таълим-тарбия жараёнини такомиллаштиришда кенг фойдаланиш мумкин.
Одам бир қанча билимлар, кўникмалар ва малакалар соҳиби бўлгани билан у ҳаётда ўз ўрнини тополмаслиги, шахс сифатида шакллана билмас-лиги мумкин.
Ҳозирги кунда таълим жараёни кўпинча олдингилардек, яъни оммавий тусда олиб борилади. Бу таълим жараёни ўқувчилар томонидан билим, иқтидор ва кўникмалари, шакллантиришга қаратилади. Тарбия эса, одам тарбияланганлигининг мезони сифатида шахсий хислатларни шакллантириш билан боғлиқ. Шунинг учун ҳам айрим мутахассислар билим даражаси уддабуронлиги билан юқори туради, лекин тарбияланганлик маданияти, одамларга муносабати каби хислатлари шаклланмаган бўлади.
Ёки айрим талабалар математика, физика, химия каби предметларни осонгина ўзлаштиришади, лекин характери, шахсий парасот, ёмон кийиниб, шахсий гигиена қоидаларига риоя қилмаслиги оқибатида салбий жиҳатлари купайиб кетади.
Ишлаб чиқаришда шундай холлар бўлиши мумкин – ходим хизмат вазифасини бекамикўз ўтайди, одамлар билан муомаласида ўзини кўрсатади, аммо нияти бузуқ, алдоқчи, бадфеъл бўлиши мумкин.

Download 126 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling