Педагогик ҳамкорлик хақида тушунча (ўқув машғулотларида ҳамкорлик педагогикаси) Режа


Ўқитувчи меҳнатини илмий ташкил этиш


Download 126 Kb.
bet5/7
Sana18.12.2022
Hajmi126 Kb.
#1027662
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
1403410478 45739

Ўқитувчи меҳнатини илмий ташкил этиш.
Ҳар қандай меҳнатнинг муваффақияти ва самараси уни ташкил этишга, бу меҳнатни уюштиришга таъсир, этадиган шарт-шароитларга, фаолиятни амалга ошириш йўлларига боғлиқ. Демак, ўқитувчи меҳнатини самараси ҳам ўқитувчи уз ишини қандай ташкил этишига ҳамда бунга таъсир этадиган шарт-шароитларни қандайлигига боғлиқ. Ҳар қандай меҳнатни бажарувчи шахс ўқитувчи ҳам ўз ишини ташкил этишга ўзига маъқул бўладиган, ўзи яхши эгаллаган маҳорат билан бажара оладиган услубларни танлайди. Биз илмий техника тараққиёти даврида яшамоқдамиз. Демак, ўз ишимизни ташкил этишимизда ҳам фан техника ютуқларига асослаш керак бўлади. Бу дегани ўқитувчи ҳам, ўз меҳнат фаолиятини илмий асосда ташкил этиши демакдир.
Ўқитувчи меҳнатини илмий ташкил этиш деганда педагогик жараённи бошқариш учун педагогика ва психология фанининг энг сўнгги ютуқларидан фойдаланган ҳолда ўз ишини ижодий ташкил этиб янгиликлар яратиш тушуниладн. Ўқитувчи меҳнати унинг вақти билан боғлиқ бу ишни муваффақияти вақтдан унумли фойдаланиш ўзининг имкониятларини тўла ҳисобга олиш, ўқув ва тарбия жараёнида ўзини намойиш этиш ва ўзининг кимлигини, қандай эканини, нималарга қодир эканини тасдиқлаш билан боғлиқ.
Ўқитувчи меҳнатини илмий ташкил этиш биринчи иавбатда ўзининг ижодий имкониятларига ишониш демакдир. Ўқитувчи таълим жараёни-ии тўла тасаввур этиши керак, унинг механизмини, қонуниятларини, ўқувчини билиш имкониятларини яхши англаши керак.
Меҳнат шахснинг бир мақсадга йўналтирилган ижтимоий-фойдали фаолияти булиб, у ақлий, жисмоний куч, зўр ғайратни талаб этади.
Меҳнатни илмий асосда ташкил этиш тамойиллари:
1. Режалаштириш. 3. Бошқариш.
2. Ташқил этиш. 4. Назорат қилиш.

Ўқитувчи меҳнати - ижодий касблар турига киради. Чунки, шу меҳнат орқали ҳар томонлама етук бўлган комил инсонни тарбиялайди.


1. Педагогик меҳнат предмети - тирик шахс.
2. Педагогик меҳнат мақсади - ҳар томонлама етук бўлган комил инсоннн тарбиялаш.
Педагогик меҳнат иатижаси ўқувчиларни мустақил ишлай олиши, дарсларда ўз фикрини билдира олиши, исботлай олиши, таҳлил қила олишидир. Педагогик меҳнатнинг моҳияти ва ўзига ҳос ўқитиш ва тарбиялаш. Ўзига хослиги шундаки:
А) икки томонлама таъсир этиши;
Б) фақат бир ўқувчи билан эмас, жамоа билан ишлай олиш;
В) ўқувчи ва ўқитувчининг бирга фаолияти.

Download 126 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling