Педагогик ҳамкорлик хақида тушунча (ўқув машғулотларида ҳамкорлик педагогикаси) Режа


Буларни ичида оғзаки мулоқотнинг ўзига хос устунликлари мавжуд. Биринчидан


Download 126 Kb.
bet4/7
Sana18.12.2022
Hajmi126 Kb.
#1027662
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
1403410478 45739

Буларни ичида оғзаки мулоқотнинг ўзига хос устунликлари мавжуд. Биринчидан - ўқитувчи оғзаки мулоқат учун алоҳида тайёргарлик кўради ва олдиндан унинг мазмунини бойитишга харакат қилади, иккинчидан - мулоқот ўқувчиларни доимо сўзлашга тайёр туришини талаб қилади, учинчидан - ўқувчилар бошқа ҳам синфлари, касбдошлари олдида отилиб сўзлашга ўрганадилар, тўртинчидан - ўқувчилар ўз ички фикр мулохазаларини сўзлар орқали мантиқий нутқга айлантириш кўникмасини эгаллай бошлайдилар, бешинчидан - оғзаки мулоқат ўқувчиларда нутқ маданиятини ўстиради, адабий тўғри сўзлар ишлатишга ўргатади, олтинчидан - оғзаки мулоқат талаффузни етувчанлигини таъминлаш учун оғиз бўшлиқларини машқ қилдиради, еттинчидан - оғзаки мулоқат жараёнида сўзлаш давомида фикрлаш кўникмасини шакллантиради, саккизинчидан - оғзаки мулоқот ўқувчиларда аналитик, дедуктив алгоритмик фикрлаш кўникмаларини шакллантиради, тўққизинчидан -оғзаки мулоқот ўқувчиларда шоироналик хислатларини саводхонликда нутқни драммалаштириш орқали унинг таъсирчанлигини таъминлаш кўникмасини шакллантиради, ўнинчидан - оғзаки мулоқот ўқувчиларда билим, иқтидор ва кўникмаларнинг шаклланганлик даражасини назорат қилиш функциясини бажаради.
Педагогик меҳнатни, яъни таълим-тарбия ишларини тўғри ташкил қилиш фақат иқтисодий жиҳатдан муҳим аҳамиятга эга бўлмай, балки таълим-тарбиянинг сифатини оширишда, уни такомиллаштиришда ҳам катта аҳамиятга моликдир. Фаолиятни тўғри, тежамли ташкил қилиш кишининг ўзи учун ҳам, у билан бирга ишлайдиган кишилар учун ҳам қулайлик туғдиради.
Ўқитувчи меҳнатнинг ўзига хослиги унинг кўп қирралиги ва мурак-каблигидир. Шу билан бирга, бу меҳнат ижодий характерга эга, яъни, у фақат янгилик яратиб қолмайди, балки мазмунан ўзгариб ҳам боради.
Ҳар бир вазият, ўқувчилар билан муносабатнинг ҳар бир они ўқитувчи-ликда маълум маънода бир-бирига ўхшамайди ва такрорланмайди.
Ўқитувчи иш кўрадиган соха ўқувчи ҳам жисмоний, ақлий, руҳий жиҳатдан ўзгариб боради. Ўқитувчи меҳнатининг қийин ва мураккаблиги, ўқувчи билан муомала қилишнинг, унга таъсир кўрсатишнинг нозиклиги ундан тарбия назариясини, психология фанини чуқур билишини талаб қилади.
Ўқитувчи меҳнатининг кўп қирралилиги, уни бажаришга сарфлана-диган вақтда ҳам кўринади. Таълим-тарбияга сарфланадиган вақтда ҳам кўринади, таълим-тарбиянинг мураккаблашуви ўқитувчи меҳнатига кетади-ган вақт миқдорининг кўпайиб бориши билан характерланади.
Бу эса ўқитувчининг иши ва бўш вақти ўртасидаги чегара тобора йўқолиб боришига сабаб бўлмоқда.
Ўқитувчи меҳнатининг яна бир хусусияти доимо ўқувчилар назорати нигоҳи остида амалга оширишидир.
Ўқитувчи ўқувчиларга таълим тарбия берар экан, унинг фаолияти турлари узлуксиз алмашиниб туради.
Маълум дарс тури билан олиб бориладиган машғулотларда иккинчи, хатто учинчи бир дарс турининг элементлари бўлиши мумкин. Масалан, коллежларимизда энг кўп қўлланиладиган дарс турларидан бири янги билимларни баён қилиш дарсидир. Бу дарс тўри қуйидагича тузилади:
А) янги билимларни баён қилиш;
Б) янги билимларни мустаҳкамлаш;
В) янги билимлар устида машқ қилиш;
Г) янги билимларга боғлиқ ҳолда уй вазифаларни топшириш.
Демак, дарс бошдан оёқ бир дарс тури билан олиб борилмайди, балки шу дарсда янги билимни баён қилиши билан бирга уни мустаҳкамлаш (2 бир дарс тури элементи - савол-жавоб ўтказиш), янги билимлар устида машқ ўтказиш (3 бир дарс тури элементи - масала ва мисоллар ечтириш, грамматик таҳлил, график ишлар олиб бориш), уйга вазифа (бошқа бир дарс элементи - тушунтириш, йўл йўриқлар кўрсатиш ва хоказо) каби бошқа элемент-ларининг бўлиши ҳам мумкин. Шунга қарамай, дарсдан кўзланган мақсад ўқувчиларга янги билим беришга қаратилган бўлса, бутун дидактик усуллар шунга бўйсундирилади. Шунинг учун ҳам бундай дарс янги билим дарси деб аталади.
Ўқувчилар билим, кўникма ва малакаларини баҳолашда буларни мустаҳкамлилигига аввало ҳамма ўқитиш қоидалари тушунарлик, тизимли-лик ва изчиллик, назария билан амалиётнинг боғлиқлиги, кўрсатмалик, ўқувчиларнинг онглилиги ва фаоллилиги қоидаларини амалга ошириш билан эришилади. Пухта ўзлаштиришнинг муваффақиятли кўп жиҳатдан такрор-лаш ва машқ қилдиришга ҳам боғлиқдир.
Таълим тарбия жараёнининг ҳамма томонлари умумсинф ўқувчи-лари жамоасига мос хусусиятларга амал қилган ҳолда йўлга қўйилади. Бироқ, ҳар бир ўқувчи ўзига хос жисмоний, ақлий, ахлоқий, руҳий ва бошқа хусусиятларга эгаки, бу унинг ўқув фаолиятига катта таъсир этади.
Синф ўқувчилари жамоасига хос бўлган умумий хусусиятлар, аввало, маълум синф ўқувчиларининг жисмоний, ақлий ва рухий ривожида намоён бўлади. Таълимнинг муваффақиятли бўлишида ўқувчиларнинг ўзига хос хусусиятларини кузатиш ва ўрганиш ҳамда шу хусусиятга мос муомала қилиши ҳал қилувчи ўрин эгаллайди.
Педагог ўқувчиларни дарсдаги ва амалий машғулотлар жараёнидаги ишини уй вазифаларини бажаришини кузатади, уларнинг билими, ёзма ишлари, ясаган кўргазма материалларини текширади.
Дарсдан ташқари вақтларда ўртоқлари ва бошқаларга бўлган муносабати, хўлқи, иродавий сифатларини ўрганади, улар билан суҳбат қилади. Кузатиш жараёнида у ўқувчининг кучли ва ожиз томонларини, унинг қизиқишлари, тафаккури, нутқи, хотираси, диққати, холига мос бўлган хусусиятларни билиб олади, ўқувчиларнинг ҳаётий ва меҳнат қобилиятини ўрганади. Сўст ўзлаштирувчиларни фан бўйича орқада қолиш сабабларини аниқлайди. Ўқитувчи уларнинг билиб олгандан кейин биринчи навбатда ёмон ҳолатларнинг таъсирига бардош бериш чораларини куради.
Масалан: ўқувчининг кўриш қобилияти унча яхши бўлмаса ёки ёмон эшитса, уни биринчи қаторга ўтказиш керак.
Бу нарса диққати бекор бўлган ўқувчиларга ҳам тегишлидир. Бундан ташқари, улардан тез-тез сўраш, уларни ўртоғининг жавобини қайтаришга, тўлдиришга ёки у ҳақда ўз фикрини билдиришга мажбур этиш лозим.

Download 126 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling