Педагогик атамалар луғати
Халқаро педагогик конференция –
Download 0.99 Mb.
|
portal.guldu.uz-ПЕДАГОГИК АТАМАЛАР ЛУҒ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Характер
- Хаттотлик
- Хислат
- Хитой тили хонаси
- Хотирлаш
Халқаро педагогик конференция – турли мамалакатлар таълим-тарбия соҳаси вакилларининг муайян педагогик масалани муҳокама қилиш учун йиғилиши. Қ. Конференция;, Педагогик конференция.
Характер – ўқувчи ёки талаба ҳулқи ёки ахлоқида намоён бўладиган ва унда одат тусига кириб қолган энг муҳим руҳий ҳолатлар. Харизма (ёки харизматик легитлилик) – бирор шахснинг бошқаларга нисбатан мисли кўрилмаган даражада устун хусусиятларга эгалиги ва шу устунлик ёрдамида халқни бошқаришга ҳақли эканлигини ифодалайдиган тушунча. Хаттотлик – (араб. – хуснихат ёзувчи), каллиграфия – ёзув (хат) санъати, китоб кўчириш ҳамда меъморий иншоотлар, бадиий буюмларнинг китобаларини яратиш касби. Химия хонаси – Химия фанини ўқитишда дарс ва дарсдан ташқари машғулотларни самарали ташкил этишга қаратиб махсус жиҳозланган ўқув хонаси. Хислат - шахс ёки бирор нарсанинг муҳим ижобий белгиси, сифати, хусусият, фазилат. Хитой тили Давлат таълим стандарти – испан тили таълим мазмуни ва ушбу ўқув предмети бўйича ўқувчилар эгаллайдиган билим, кўникма, малакаларга қўйилган талабларни давлат томонидан тасдиқланган эталони, модели. Хитой тили хонаси – испан тили фанини ўқитишда дарс ва дарсдан ташқари машғулотларни самарали ташкил этишга қаратиб махсус жиҳозланган ўқув хонаси. Хитой тили ўқитиш методикаси – 1) испан тили таълими назарияси ҳамда методикаси бўйича талабаларга муайян билим, кўникма, малакалар ҳосил қилишга йўналтирилган ўқув фани; 2) испан тили ўқитиш методикаси хусусий педагогиканинг асосий сохаси. Хотирлаш – ўқувчининг аввал эсда қолдирилган нарса ва ҳодисаларни такрор идрок қилиш орқали эсга туширишдан иборат хотира жараёни. Хулоса – шахс тафаккурининг асосий мантиқий шаклларидан бири. Хулқ – хулқ-атвор, ахлоқшунослик тушунчаларидан бири. Инсоннинг феъл-атвори билан боғлиқ ахлоқий ходиса бўлиб, киши феълининг ахлоқийлик доирасида намоён бўлиши тушунилади. Инсоннинг ахлоқий доирасидаги ҳатти-ҳаракатлари хулқдан ташқари одоб ва ахлоқни ўз ичига олади. Одоб инсон ҳақида ёқимли таассурот уйғотадиган, лекин оила, жамоа, жамият ва инсоният ҳаётида ўзгариш ясайдиган даражада аҳамият касб этмайдиган ҳатти-ҳаракатлардан иборат бўлса, ахлоқ муайян жамият, замон инсоният тарихи учун таъсир эта оладиган турли ҳатти-ҳаракатлар мажмуи, инсоний камолот даражасини белгиловчи маънавий ҳодиса. Хулқ қамровлилик жиҳатидан ана шу икки ҳодиса ўртасидаги хусусиятларга эга; у одобдан кенг, ахлоқдан тор маънога эга бўлиб, ахлоқ сингари жамият, замон, тарих миқёсидаги воқеликка таъсир кўрсата олмайди. Лекин оила, меҳнат жамоаси, маҳалла-кўй доирасида сезиларли даражада кўзга ташланади. Ахлоқ ўзини эзгулик ва ёвузлик, адолат, инсонпарварлик, фидоийлик сингари ижтимоийлашган тушунчалар ва тамоилларда намоён қилса, хулқ яхшилик ва ёмонлик, бурч жўмардлик, меҳмондўстлик каби тушунчаларда акс этади, одоб эса камтарлик, инсофлилик, босиқлик, ҳалоллик, ростгўйлик ва б. ахлоқий меъёрларда ифодаланади. Шарқ фалсафаси ва ахлоқ илмида мазкур ахлоқий ҳодиса, жуда қатъий чегараланган бўлмасада, бир-биридан қатъий тарзда олиб қаралган. Европада эса хулқ билан ахлоқ кўп ҳолларда алмаштирилади ёки улар бир-бирига синоним тушунчалар сифатида талқин этилади. Хулқ ўзича, «соф» олинганда мавҳум ахлоқий ҳодиса, у инсон хатти-ҳаракатларида аниқлик касб этади; ижобий ҳатти-ҳаракатларда намоён бўлиши-хушхулқлилик, салбий аъмоллардаги кўриниши - бадхулқлилик деб аталади. Хушхулқ инсон мулойим, ширинсуҳан, меҳрибонлик билан муносабатда бўлса, бадхулқ одам қўпол, оғзи шалоқ, бемеҳр бўлади. Download 0.99 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling