Шахс – алоҳида индивид, моҳиятан яхлит ижтимоий-ахлоқий бирлик.
Шахс камолоти – муайян педагогик, тарихий шарт-шароитларда шахсда таркиб топтирилиши лозим бўлган қобилият ва иқтидор, унинг моҳиятини ташкил этадиган барча жиҳатларнинг тўлиқ ривожланиши.
Шахс фаоллиги — инсоннинг оламга нисбатан фаолиятли муносабати, моддий ва маънавий муҳитда ижтимоий аҳамиятга молик ўзгаришларни амалга ошириш қобилияти, инсоннинг ижодий фаолияти, иродавий ҳолати ва мулоқотида намоён бўладиган сифат.
Шахс хусусиятлари – муайян шахснинг бошқалардан фарқли ўзига хос хусусият ва белгилари, уларнинг умумийлигини кўрсатиб турувчи жиҳатлари.
Шахсга қаратилган тестлар – шахснинг турли жиҳатлари (кўрсатма, қадрият, муносабат, ҳиссиётлилик, шахслараро хусусиятлар, хулқнинг типик шакллари)ни баҳолашга қаратилган психологик ташхис методикаси.
Шахсий гигиена – гигиенанинг бир бўлими; шахсий ҳаёт ва меҳнат фаолиятида амал қилиниши зарур бўлган гигиеник режим йўли билан одам соғлиғини сақлаш ва мустаҳкамлаш масалаларини ишлаб чиқади.
Шахсиятли ёндашув – педагогнинг тарбияланувчига ўз тарбияси ва ривожланишига онгли ёндашадиган шахс сифатида қарашини ифодаловчи ёндашув.
Шахсни тадқиқ этиш методлари – инсон шахсининг намоён бўлишини ўрганувчи усул ва методлар мажмуи.
Шахсни шакллантириш – шахс такомиллашувидаги ўзгаришлар, ,маънавий-ахлоқий, ақлий, жисмоний ривожланишини ифодаловчи ҳолат.
Шахснинг йўналганлиги — аниқ вазиятлардан қатъий назар, шахс фаолиятини йўналтириб турувчи қатъий мотивлар мажмуи.
Шахснинг умумий хислатлари – инсоннинг ижобий белгилари ва сифатлари.
Шаҳодатномалар танлови – шаходатномадаги тегишли балл асосида ўқув муассасасига имтиҳон танловисиз қабул қилиш тартиби.
Э
Эвристик – ўқувчиларда топқирлик, фаолликни ривожлантиришга йўналтирилган ўқув жараёни.
Эвристик суҳбат – ўқитувчи томонидан қўйилган саволлар ёрдамида ўқувчининг аввал ўзлаштирган билимлари ва кузатишларига таяниб, муайян янги хулосалар чиқариши ва маълумотларни кашф этишига қаратилган ўқитиш шакли.
Do'stlaringiz bilan baham: |