Педагогик атамалар луғати


Эксперимент (лот. experimentum – тажриба, синаб кўриш) –


Download 0.99 Mb.
bet111/132
Sana13.11.2023
Hajmi0.99 Mb.
#1770375
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   132
Bog'liq
portal.guldu.uz-ПЕДАГОГИК АТАМАЛАР ЛУҒ

Эксперимент (лот. experimentum – тажриба, синаб кўриш) – фанда нарса ва ҳодисаларни сезги-предмет фаолияти билан тадқиқ қилиш, ўрганиш. Кузатишга қараганда юксакроқ билиш усули; 2) муайян илмий мақсадга эришишни кўзлаб ўтказиладиган тажриба.
Эксперимент баҳолаш методи – шахс психологиясида кенг қўлланилган метод бўлиб, экспертлар сифатида текширилаётган кишиларни яхши билувчилар таҳлилий фаолиятини амалга ошириш методи.
Эксперимент методи – 1) ҳодиса ва жараёнлардан режалаштирилган ишчи фараз асосидаги дадил - исботларни рўёбга чиқариш ва уларнинг ташқи шароитга боғлиқлигини асослашга қаратилган метод; 2) илмий тажриба ўтказиш методи.
Экспериментал илмий тадқиқот – таълим жараёнига янги технологиялар ёки уларнинг элементларини киритиш, қўлланилаётган технологиялар орасида янги алоқадорликни вужудга келтиришга қаратилган тадқиқот тури.
Экспериментал педагогика – педагогиканинг педагогик ҳодисалар ва жараёнларни экспериментал ўрганишга асосланган алоҳида тармоғи.
Эксперт баҳолаш методи – мураккаб ва чигал масалани ечишга йўналтирилган фаолият натижасини баҳолаш методи.
Экспресс диагностик текшириш – нейро-психологлар текширувига асосланган ҳолда илғор ўқитувчилар томонидан танланган метод.
Экспрессия – 1) ифодалилик; кечинма, ҳиссиётларни намоён этиш қуввати. Инсон ҳиссиётларини ташқи намоён бўлишига хос экспрессив таъсир; 2) инсоннинг ўзи ёҳуд ўзгаларнинг аҳволи, руҳий кечинмалари ҳақида имо-ишора орқали маълумот бериш (имо-ишора, юз ифодаси, пантомимика).
Экстерн – ўқув муассасида таълим олмасдан, курс бўйича имтиҳон топширувчи шахс.
Экстернат (лот. externus – ташқи, бегона) – 1) ўқув юртида ўқув дастурини мустақил ўзлаштириш (машғулотларга қатнашмасдан) га асосланган таълим тизими. ЎзРда умумий ўрта таълимнинг 12 йиллик тизимига ўтилиши муносабати билан бекор қилинган; 2) ўқув муассасасида бевосита ўқимаган шахслар учун ўқув курси бўйича имтиҳонларни топшириш учун белгиланган тартиб.

Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling