Эмпатияга мойил шахс – қўшилмасада, ўзгалар фикрини тинглашга қодир шахс.
Эмпирик метод – тажриба–синов методикасига маълум бўлган адабиётлар, ғоялар, тажрибаларни ўрганиб чиқиш асосида туғиладиган фаразлар, моделлар, бажарилиши керак бўлган ишлар лойиҳасини синаб кўриш ва амалиётга тадбиқ қилиш методи.
Эмпирик педагогика – ўқув-тарбия амалиётининг ҳеч қандай назарий асос ва умумлаштиришга эга бўлмай стихияли қарор топиши ҳақидаги ғояга таяниб, ташкил этиладиган таълим-тарбия жараёни.
Энержайзер (фаоллаштириш) машқлари – таълим жараёнининг фаоллаштирувчи усуллардан бири. Ўқувчиларда изланувчанлик, топқирлик хислатларини шакллантиришга қаратилган адабиёт таълими жараёнида қўлланиладиган ўқитиш усули.
Энциклопедия (юн. Enkyklios paideia - билимлар доираси), қомус – муайян тизимга солинган кенг қамровли билимлар тўплами, илмий ёки илмий оммабоп нашр.
Эргономика – замонавий дарсликларнинг ҳар томонлама дидактик томондан ўрганувчи педагогик соҳа.
Эркин мактаблар – 30 нафар таҳсил олувчи, 2 нафар ўқитувчи иштирок этадиган, асосий эътибор табақалаштирилган таълимнинг ташкил этилишига қаратиладиган, ўқув фанларининг қайси даврда ва қандай ўқитилишини таҳсил олувчиларнинг ўзлари белгилайдиган мактаблар.
Эркин суҳбат – таълим-тарбия усули бўлиб, ўқитувчи томонидан таълим олувчилар тафаккурини ривожлантириш, уларни ўқув жараёнига жалб этиш мақсадида қўлланиладиган усул.
Эркин тарбия – бола шахсини идеаллаштириб, унга гўзаллик ва ҳақиқатнинг асосий манбаи сифатида қаровчи ҳамда унга ўз-ўзини ривожлантириши ғоясини илгари сурувчи тарбия тури.
Эркин тарбия технологияси – болага ўз ҳаётий фаолиятини танлашда эркинлик ва танлаш ҳуқуқини берувчи технология.
«Эркин университет» – АҚШ ва Англияда XX асрнинг 60йилларида ташкил этилган бўлиб, унда истаган шахснинг бепул таълим олишини таъминловчи ўқув муассаса.
Эртак – халқ оғзаки поэтик ижодининг асосий жанрларидан бири; тўқима ва уйдирмага асосланган сеҳрли-саргузашт ва маиший характердаги эпик бадиий асар.
Do'stlaringiz bilan baham: |