Яратувчанлик – турли ўқув муассасалари педагогларининг педагогик технологияларини яратиш имкониятлари.
Яриммедия китоблар – маълумотларни етказиб беришда турли воситаларнинг (CD-ROM, магнит диск, қоғоз ва ҳ.к.) мажмуасидан фойдаланиш имкониятини берадиган китоблар.
Ясли – Саратон юлдуз туркумидаги тарқоқ юлдуз тўдаси (қ. Юлдузлар тўдаси)
Ясли-Боғча – Ўзбекистон узлуксиз таълим тизимининг мактабгача таълим бўғинидаги 2 ойликдан 6 (7) ёшгача бўлган болаларни тарбиялаш маскани.
Яхлит компьютер тизимлари – маълумотларга қайта ишлов беришга мўлжалланган тизим бўлиб, у маълумотларни тасвирлаш ва тизим компонентлари билан фойдаланувчи ўртасидаги ўзаро муносабатнинг ягона усулига ҳамда мутахассислар ва уларнинг профессионал ишларида ахборот ва ҳисоблашга бўлган талабни қондирувчи мураккаб ахборот технологик ва дастурий мажмуа.
Ў
Ўзбекистон болалар кутубхоналарини ривожлантириш ва такомиллаштиришга кўмаклашувчи хайрия жамғармаси – Болалар кутубхоначилиги ишини ҳар томонлама ривожлантириш ва такомиллаштириш, болалар кутубхоналари ходимларини юридик ва ижтимоий ҳимоялашга кўмаклашишга қаратилган жамғарма тури.
Ўзбекистон давлат ва ҳуқуқи асослари ўқув предмети – умумий ўрта таълим босқичида Ўзбекистон Республикаси давлати ва ҳуқуқи асосларини ўргатишга қаратилган (8-синф) ўқув предмети.
Ўзбекистон «Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати – Ўзбекистон ёшларининг ихтиёрийлик асосида вужудга келган, ўзини-ўзи бошқарадиган нодавлат нотижорат ташкилоти.
Ўзбекистон кўзи ожиз ва заиф болаларни ҳамда ёшларни реаблитация қилиш бўйича «Паноҳ шуъласи» жамғармаси – Кўзи ожиз ҳамда заиф болаларни реаблитация қилиш ва жамиятдаги мустақил ҳамда тўлақонли ҳаётга қайтаришга қаратилган жамғарма тури.
Ўзбекистон Педагогика академияси – ишчилар факультетлари, техникумлар учун умумий фанлардан дарс берадиган педагогик кадрлар тайёрлаган олий ўқув юрти.
Ўзбекистон Республикасининг ўрта махсус, касб-ҳунар таълим стандартлари тармоқ тизими – ўрта махсус, касб-ҳунар таълими чуқурлаштирилган умумтаълим предметлари бўйича ва амалий-назарий таълимнинг асосий мазмунини ифодалайдиган касблар, мутахассисликлар бўйича касбий тайёргарликнинг сўнгги мақсадларини белгилайдиган ҳамда таълимнинг кафолатланган даражаси ва сифатини аниқлайдиган меъёрий ҳужжатлар мажмуи.
Do'stlaringiz bilan baham: |