Ўзбекистон тарихи Давлат таълим стандарти – Ўзбекистон тарихи таълим мазмуни ва ушбу ўқув предмети бўйича ўқувчилар эгаллайдиган билим, кўникма, малакаларга қўйилган талабларни давлат томонидан тасдиқланган эталони, модели.
Ўзгарувчанлик – таълим сифати ва мазмунини тезкор ва узлуксиз янгилаб бориш, ўқув материаллари ва дарсликларни модернизация қилишни таъминлаш жараёни.
Ўзлаштириш – ўқув дастурига мувофиқ таълим мазмунининг ўзлаштирилганлик даражаси.
Ўзликни англаш – ўз ҳатти-ҳаракатининг жамият талабларига мослиги, ўз менига эга бўлиши, жамият аъзолари билан мулоқотга кириша олишини англаш имконияти.
Ўз-ўзини англаш – инсоннинг ўз-ўзи, ўз шахсий сифатларини англаши
Ўз-ўзини баҳолаш – (ўз фаолиятини баҳолаш) ўқитувчига ўз фаолияти тўғрисидаги ахборот (тажриба)ни жамлашга ёрдам берувчи жараён.
Ўз-ўзини бошқариш — жамоанинг ижтимоий аҳамиятли мақсадга эришиш учун ечимларни танлаш ва қабул қилишда жамоа аъзолари мустақиллигининг такомиллашувини назарда тутувчи ҳаётий фаолиятининг ташкилий демократик шакли.
Ўз-ўзини идора қилиш – инсоннинг ўз психологик ва физиологик ҳолати, ҳатти-ҳаракатини бошқариш жараёни.
Ўз-ўзини кузатиш методи – шахснинг ақлий фаолияти бўлиб, ўзининг интеллектуал салоҳияти ва касби билан боғлиқ бўлган сермаҳсул ишларни амалга ошириш методи.
Ўз-ўзини ривожлантириш технологияси – шахсда ўз-ўзини бошқариш механизми, эвристик – ижодий сифатлар, амалий – амалий-фаолиятли (АФС) ва психофизиологик (ЖРС), шунингдек, шахс компонентларини ривожлантириш соҳаси.
Ўз-ўзини тарбиялаш – ички туйғулар ёрдамида миллий қадриятларни, инсон ҳаётидаги ютуқ ва муаммоларни, тажрибаларни ўрганиш, кўникма ва малакалар ҳосил қилиш ҳамда мустақил ривожланиш жараёни
Ўйин – тарбиялаш ва хордиқ чиқариш воситаларидан бири. У инсониятнинг бутун тарихи мобайнида диний маросим, спорт, ҳарбий ва бошқа машқлар, шунингдек, санъат, айниқса унинг ижро шакллари билан қўшилиб келган.
Do'stlaringiz bilan baham: |