Педагогик атамалар луғати


Download 0.99 Mb.
bet114/132
Sana13.11.2023
Hajmi0.99 Mb.
#1770375
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   132
Bog'liq
portal.guldu.uz-ПЕДАГОГИК АТАМАЛАР ЛУҒ

Эрталабки гимнастика – эрталаблари бажариладиган бардамлаштирувчи жисмоний машқлар ва сув муолажаси мажмуи.
Эрудиция – (лот. eridito-ўқимишлилик, билиш) ҳар томонлама чуқур билимдонлик, ақл-заковат; 2) барча ижодий, ақлий сифатларга эга бўлиш, ўқимишлилик, фанниннг муайян соҳасини чуқур билишдан иборат имконият.
Эски мактаб – оғзаки тарзда ҳафтиякни ўрганиш ва диний таълим-тарбия беришга ихтисосланган мактаб.
Эстетика ( юн. aisthetikos – ҳис қилувчи, ҳиссий тарбияга доир) – ўқув предмети, инсон билан дунё ўртасидаги қадрият муносабатининг ўзига хос томонларини ва кишиларнинг бадиий фаолияти соҳасини ўрганувчи фалсафий фан.
Эстетик тарбия –ёшларда борлиқ ва санъатдаги гўзалликни тўғри тушуниш ва қабул қилиш кўникмаларини шакллантириш, уларда эстетик ҳиссиёт, дид ва қарашларни таркиб топтириш, тарбияланувчиларнинг гўзаллик яратишда иштирок этиш эҳтиёжи ва лаёқатларини ривожлантириш жараёни.
Эстетик таълим-тарбия – санъат ва воқеликдаги гўзалликни тўла идрок этиш ва тўғри тушуниш қобилиятини шакллантириш мақсадида таълим-тарбия бериш мазмуни, шакллари, воситалари, усул ва методларини ўрганувчи педагогика фанининг алоҳида тармоғи.
Этика (юн. ethoss - хулқ, одат) – ўқув фани ахлоқ ва унинг шахс ҳамда жамият ҳаётидаги ўрнини ўрганувчи фалсафий фан.
Этнопедагогика – халқ миллий анъана, ижтимоий тажриба, маънавий-маърифий, маданий-этник қадриятларининг психологик-педагогик асосларини аниқлаш ва амалиётга тадбиқ этишга қаратилган педагогика фани тармоғи.
Эътиқод – инсон руҳиятининг қандайдир маълумот, матн, ҳодиса, воқеа ёки шахсий тасаввур ва ақлий хулосалар тўлиқ ва эътирозсиз қабул қилинадиган алоҳида ҳолати.
Эфебия – Қадимги Грецияда эрамиздан аввалги 5-асрнинг 2-ярмида қарор топган 18 ёшдан 20 ёшгача йигитларни ҳарбий ва фуқаролик хизматига тайёрлашга қаратилган давлат ҳарбий- жисмоний тарбия тизими.
Эҳтиёж – шахснинг меъёрий ҳаётий фаолият юритиши учун тегишли талабларнинг қондирилмаганлиги туфайли мазкур салбий ҳиссиётни бартараф этишга йўналтирган руҳий педагогик ҳолати.



Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling