Педагогик атамалар луғати


Ҳинд тили Давлат таълим стандарти –


Download 0.99 Mb.
bet128/132
Sana13.11.2023
Hajmi0.99 Mb.
#1770375
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   132
Bog'liq
portal.guldu.uz-ПЕДАГОГИК АТАМАЛАР ЛУҒ

Ҳинд тили Давлат таълим стандарти – ҳинд тили таълим мазмуни ва ушбу ўқув предмети бўйича ўқувчилар эгаллайдиган билим, кўникма, малакаларга қўйилган талабларни давлат томонидан тасдиқланган эталони, модели.
Ҳинд тили хонаси – ҳинд тили фанини ўқитишда дарс ва дарсдан ташқари машғулотларни самарали ташкил этишга қаратиб махсус жиҳозланган ўқув хонаси.
Ҳинд тили ўқитиш методикаси – 1) ҳинд тили таълими назарияси ҳамда методикаси бўйича талабаларга муайян билим, кўникма, малакалар ҳосил қилишга йўналтирилган ўқув фани; 2) ҳинд тили ўқитиш методикаси хусусий педагогиканинг асосий сохаси.
Ҳиссиёт – шахснинг воқеиликдаги нарса ва ҳодисаларга, кишиларга ҳамда ўз-ўзига бўлган муносабатлардан келиб чиқадиган кечинмалари.
Ҳисоблаш - сонларнинг саноғи ва миқдорини аниқлаш.


I ва II даражали “Соғлом авлод учун” ордени - Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 май Қонуни билан таъсис этилган. Бу орден билан кишилар оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, соғлом авлодни камол топтириш учун энг яхши моддий шароит ва ахлоқий муҳитни таъминлашдаги алоҳида хизматлари учун мукофотланадилар.
«3/3» («4/4», «5/5», ...) методи - таҳсил олувчилардан ўрганилаётган мавзу (ёки бўлим, боб) юзасидан таҳлилий мулоҳаза юритиш, шунингдек, энг муҳим таянч тушунчаларни ифодалай олишини талаб этувчи интерактив метод.
3*4” технологияси- ўқувчини эркин фикрлашга ўргатувчи технологиялардан бири бўлиб, турли ғоя ва фикрларни якка ҳолда кичик гуруҳларда таҳлил этиб хулоса чиқариш, таъриф бера олиш малакасини шакллантиришга йўналтирилади.
«6х6х6» методи - бир вақтнинг ўзида 36 нафар таҳсил олувчини муайян фаолиятга жалб этиш орқали маълум топшириқ ёки масалани ҳал этиш, шунингдек, гуруҳларнинг ҳар бир аъзоси имкониятларини аниқлаш, уларнинг қарашларини билиб олишга имкон берувчи интерактив метод.
Педагогик атамалар луғати” сўзлари тартиби




Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling