Педагогик атамалар луғати


Илмий-ёрдамчи библиография


Download 0.99 Mb.
bet32/132
Sana13.11.2023
Hajmi0.99 Mb.
#1770375
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   132
Bog'liq
portal.guldu.uz-ПЕДАГОГИК АТАМАЛАР ЛУҒ

Илмий-ёрдамчи библиографиябиблиография тури; илмий ва ихтисосли ишлаб чиқариш фаолиятига ёрдам беришга хизмат қилади.
Илмий - ижодий фаолият кўникмаси - шахснинг мустақил ишига, мустақил ривожланишига, унинг фаол ва ижодий ибтидосига йўналтирилган фаолият.
Илмий ишланмалар бозори – илмий-техникавий ишланмалар ва турли лойиҳалар олди-сотди қилинадиган бозор, бозорнинг йирик сегменти.
Илмий кенгаш – олий ўқув юрти ва илмий тадқиқот муассасасининг илмий ва ташкилий фаолиятига раҳбарлик қилувчи ҳамда ундаги асосий масалаларни кўриб чиқувчи бошқарув тузилмаси.
Илмий мавзу – тадқиқот учун танланган мавзу.
Илмий–оммобоп адабиёт – халқ оммаси фан ва техника масалалари, ютуқлари ҳамда фан арбоблари таржимаи ҳоллари билан таништириш учун мўлжалланган нашрлар (китоб, рисола, журнал ва бошқалар).
Илмий тадқиқот – янги билимлар ва назарияларни аниқлаш жараёни.
Илмий тадқиқот институтлари – фан, техника, ишлаб чиқариш соҳаларида илмий тадқиқот олиб борадиган муассаса.
Илмий тадқиқотчилик фаолияти – таълим олувчининг мустақил изланиш, муайян илмий муаммони ҳал қилишга қаратилган фаолияти.
Илмий тахмин – муаммони ечишнинг тахминий йўлини илмий тасдиқлаш, усули.
Илмий унвон – олий ўқув юртлари ўқитувчилари ва илмий тадқиқот институтлари илмий ходимларига бериладиган унвон.
Илмий ходим – муайян илмий тадқиқот муассасаси ёки илмий мавзуси доирасида лабораторияда илмий фаолият билан шуғулланадиган ходим.
Илмий ғоя – илмий тадқиқот ишининг ва умуман илмий билиш жараёнининг дастлабки ҳаракатлантирувчи омил бўлиб, у тадқиқот мақсади, унинг йўналиши ва моҳиятини ифодалайдиган илмий билиш шакли.
Илғор педагогик тажриба – ўқитувчининг таълим-тарбия соҳасидаги билим, кўникма ва малакаларни ижодий ўрганиб бориши, ўз устида ишлаши ва таълим-тарбияни замонавийлаштириш имкониятларини ифодаловчи фаолият тури.
Имитация (лот. Imitation - тақлид) – бирор нарсага тақлид қилиш, ўхшатма.

Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling