Педагогик атамалар луғати


Download 0.99 Mb.
bet31/132
Sana13.11.2023
Hajmi0.99 Mb.
#1770375
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   132
Bog'liq
portal.guldu.uz-ПЕДАГОГИК АТАМАЛАР ЛУҒ

Ижтимоий тарбия – таълим олувчилардан ижтимоий аҳамиятга молик фазилатлар ва тажрибаларни шакллантириш жараёни.
Ижтимоий таълим – шахснинг ижтимоийлашувига ёрдам берувчи билим, кўникма ва малакаларни шаклантириш жараёни.
Ижтимоий функция – бўлажак касб таълими ўқитувчиларига хос бўлган жамиятдаги зарур вазифаларни бажариш, уларни сифат даражасини таъминлай олиш, ижтимоий меъёрларга амал қилиш, ижтимоий фойдали меҳнатни ташкил эта олиш, жамиятдаги муайян мақсадларни касбий таълим мақсадлари билан уйғунлаштира олиш ва ўз фаолиятини муайян мақсадга йўналтира олиш, жамиятнинг фаол аъзоси сифатида фикр – мулоҳаза қила олиш.
Ижтимоийлаштириш – 1) инсон томонидан жамиятда муайян вақт оралиғида қадриятлар, ахлоқий меъёр, намуна ва кўрсатмаларнинг ўзлаштирилиши; 2) шахснинг турли ижтимоий умумийлик (гуруҳ, ижтимоий институт, ижтимоий ташкилот), ижтимоий муносабатлар тизимига интеграциялашуви. Шахснинг ижтимоий ўз-ўзини аниқлашидан келиб чиқиб, ижтимоий муносабатларнинг умимий тизимида ўз ўрни ва нуқтаий назари.
Изланишли ёндашув – ўқувчиларда муаммони ҳал этиш, янги, охиригача тугалланмаган тажрибани мустақил ўзлаштириш, хатти-ҳаракатни амалга оширишнинг янги йўлларини излаб топиш имконияти.
Изланишли метод (эвристика) – ўқувчиларни аста-секин муаммоларни ҳал этишга яқинлаштириш учун, тадқиқотнинг айрим босқичларини бажаришга ўргатиш, кўникма ҳосил қилиш методи.
Изоҳли - тасвирли ёндашув – педагогикада замонавий йўналиш бўлиб, у ўқитувчининг маълум ахборотини талабага етказиш ва талабанинг ўз қобилиятига яраша эслаб қолиш жараёни.
Изоҳли ўқиш – бошланғич синф ўқувчиларида онгли ва тўғри ифодали ўқиш малакаларини шакллантириш мақсадига қаратилган ўқитиш усули.
Изқуварлар кўчаси – гуруҳларга 8 ёки 10 та юридик сўздан иборат ҳикоя тузиш вазифаси топшириладиган дидактик ўйин тури.
Илм – шахснинг ўқиш, ўрганиш ва амалий тажриба натижасида орттирган билими.
Илмий даража – муайян фан соҳасидаги мутахассиснинг илмий малакаси даражаси. Ўзбекистонда фан номзоди ва фан доктори илмий даража таъсис этилган. Илмий даража юқори малакали илмий ходимларга фанини бойитувчи тадқиқот ишлари, илмий муаммоларни амалий ёки назарий жиҳатдан ҳал қила оладиган мустақил илмий тадқиқоти ёҳуд янги муаммоларни илмий асосланганлигига бағишланган диссертацияларнинг махсус илмий кенгашларда очиқ ҳимоя натижаси асосида илмий кенгаш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси (ОАК) эксперт кенгаши тавсиясига биноан Олий маълумотга эга бўлган шахсларга ОАК томонидан берилади. Ўзбекистон Республикасида бошқа давлатларнинг муайян муассасалари томонидан берилган илмий даража мувофиқлаштирилгандан сўнг ҳақиқий ҳисобланади. Шунингдек, Ўзбекистонда чет давлатлардаги илмий муассасалар томонидан берилган фахрий илмий даражаларга эга мутахассислар ҳам бор. Бундай илмий даражалар Ўзбекистонда фан, техника ва маданият соҳасидаги ютуқлари учун чет эллик олимларга ҳам берилади. Чет эл олий ўқув юртилари ва илмий тадқиқот муассасаларида лиценциат, бакалавр, магистр, фан доктори илмий даражалари мавжуд.

Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling