Ж
Жавонмардлик – ўз дастур ва қоидаларига эга бўлган, борини ўзгалар билан баҳам кўриш, муҳтожларга ёрдам бериш, пиру-устоз, дўст-биродарлар номуси, шарафини ҳимоя этиш кабиларга қаратилган маънавий- тарбиявий ҳаракат.
Жадвал – маълум изчилликда устунлар, катаклар, сатрлар тарзида кўрсатилган маълумотлар йиғиндиси.
Жадидчилик – XIX аср охири ва XX аср бошида Туркистон, Кавказ, Қрим, Татаристон ҳаётида муҳим аҳамият касб этган ижтимоий-сиёсий, маърифий харакат.
Жазо – ўқувчи шахсига таъсир кўрсатиш усули.
Жамоа – 1) ягона жамият ва кишилар учун фойдали мақсад, фаолиятга кўра бирлашган, жамият ва кишилар манфаатини кўзлайдиган кишиларнинг ташкилий гуруҳи; 2) кишиларнинг қадимий уюшув шакли.
Жамоа монография – ягона муаммони ёритишга бағишлаб бир неча шахс томонидан ёзилган илмий асар.
Жамоавийлик – жамоа билан бирдамлик, ўзини жамоанинг бир бўлаги деб ҳис қилиш туйғуси.
Жараён – муайян натижага эришиш учун амалга ошириладиган ўқув ҳаракатлар мажмуи.
Жаҳон тарихи Давлат таълим стандарти – жаҳон тарихи таълим мазмуни ва ушбу ўқув предмети бўйича ўқувчилар эгаллайдиган билим, кўникма, малакаларга қўйилган талабларни давлат томонидан тасдиқланган эталони, модели.
Жинсий тарбия – жисмоний, эстетик ва ахлоқий нуқтаи назардан ёшларни тўғри жинсий ривожланишга йўллаш жараёни.
Жисмоний маданият – 1) умуминсоний маданиятнинг бир қисми, инсон саломатлигини мустаҳкамлаш, жисмоний қобилиятини ривожлантиришга қаратилган ижтимоий фаолият соҳаси; 2) олий ўқув юртларидаги ўқув фанининг номи.
Жисмоний машқлар – жисмоний тарбия вазифаларини ҳал этиш воситаси.
Жисмоний тарбия – инсонни жисмоний камолотга эришишига йўналтирилган педагогик жараёни.
Жисмоний тарбия Давлат таълим стандарти – жисмоний тарбия таълим мазмуни ва ушбу ўқув предмети бўйича ўқувчилар эгаллайдиган билим, кўникма, малакаларга қўйилган талабларни давлат томонидан тасдиқланган эталони, модели.
Do'stlaringiz bilan baham: |