Диссертант – илмий даража олиш учун илмий ишни очиқ ҳимоя қилувчи шахс.
Диссертация – илмий даража олиш учун очиқ ҳимоя қилинадиган илмий ишдир. Диссертацияни муваффақиятли ҳимоя қилганларга биринчи даража якунлари бўйича «фан номзоди», иккинчи даража якунлари бўйича эса «фан доктори» илмий даражаси берилади.
Докктилогия – нутқ шакли; ўзига хос тарзда қўл бармоқлари ёрдамида гаплашиш.
Докторант – фан номзоди илмий даражасига эга бўлган, олий таълим ёки илмий тадқиқот муассасаларининг докторантурасида маълум мутахассислик бўйича докторлик диссертацияси устида илмий иш олиб бораётган изланувчи.
Докторантура – 1) олий ўқув юртларидан кейинги таълимнинг иккинчи даражаси бўлиб, фан номзоди илмий даражаси негизида 3 йил давом этади ҳамда олий малакали илмий ва илмий-педагогик кадрларга бўлган эҳтиёжларни қондиришга, шахснинг ижодий таълим, касб-ҳунар манфаатларини қаноатлантиришга қаратилган; 2) таълим тизимининг олий малакали илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлашга йўналтирадиган аспирантурадан кейинги таркибий қисми.
Домла – 1) олий ва ўрта махсус ўқув юртларида муайян фаннинг бирор соҳасидан дарс берувчи ўқитувчилар; 2) мактабхона ва мадрасаларда ўғил болаларга таълим- тарбия берган зиёлилар.
Дорилфунун – Яқин Шарқ мамлакатларида ўқув юртларининг номи. Баъзи мамлакатлар (мас., Эронда ўрта ўқув юрти, бошқа айрим мамлакатлар мас. Туркия)да эса олий ўқув юрти (университет) маъносида қўлланилади.
Доцент – олий ўқув юртларининг мустақил курс олиб борувчи, илмий текшириш қилувчи юқори ихтисосли ўқитувчисига бериладиган илмий унвон. Доцент унвони республика олий ўқув юртлари ва илмий тадқиқот муассасалари илмий (илмий-техника) кенгашларининг тавсиясига биноан ЎзР Вазирлар Маҳкамаси ўузуридаги Олий аттестация комиссияси томонидан берилади.
Дунёқараш – таълим олувчиларнинг дунёга ва инсоннинг ундаги ўрнига, ўз атрофидаги воқеликка ва ўз-ўзига муносабатига бўлган умумий қарашлар тизими шунингдек, бу қарашларга асосланган эътиқодлари, идеаллари, билиш ва фаолият тамойиллари.
Do'stlaringiz bilan baham: |