Педагогик атамалар луғати


Download 0.99 Mb.
bet24/132
Sana13.11.2023
Hajmi0.99 Mb.
#1770375
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   132
Bog'liq
portal.guldu.uz-ПЕДАГОГИК АТАМАЛАР ЛУҒ

Дидактик материал – ўқувчиларга таълим-тарбия беришга йўналтирилган махсус ўқув материаллари.
Дидактик талаблар уйғунлиги – ўқитувчиларни ўқувчилар ўқув фаолиятини бошқариш, машғулотларни уюштириш ва ўтказиш жараёнига уйғунлик тарзда ёндашуви.
Дидактик тизим – таълим мазмуни, уни ташкил этишнинг шакл, метод, жараёнлари ва ўқитиш мақсадларидан иборат тизим.
Дидактик эксперимент методи – борлиқни ўзгартириб, унинг ички қонуниятларини ўрганиб, унга таъсир этишнинг самарадор усулларини аниқлашга қаратилган тадқиқот методи.
Дидактик ўйинлартаълим олувчиларларнинг билим, кўникма ва малакаларини ривожлантиришга қаратилган махсус таълимий ўйинлар.
Дидактик адабиёт 1) ахлоқий-таълимий, илмий-фалсафий, диний билимлар ва ғоялар бадиий талқин қилинган панд насиҳат йўналишидаги китоб. 2) Ўқув адабиёти.
Дидактик бирлик – қўшиш, кўпайтириш, конспектлаштириш, сана ва сўзларни эсда сақлаб қолиш, тест ўтказиш, оптималлаштириш усуллари.
Дидактик марказлашган педагогик технология – бола шахсига мутлақ бефарқ муносабатни ифодаловчи технология.
Дидактик материал – кўргазмали ўқув қўлланмаларнинг махсус турлари.
Дидактика – 1) педагогиканинг таълим назарияси билан шуғулланадиган тармоғи; 2) таълим назарияси.
Дидактизм – педагогиканинг таълим ва унинг методлари ҳамда ташкилий шакллари ҳақидаги бўлими.
Диктант ўқувчиларга имло ва тиниш белгиларига доир қоидаларни ўргатишда ҳамда бу қоидалар юзасидан ҳосил қилинган малакаларини текшириш мақсадида ташкил этиладиган ёзма иш тури.
Диний ўқув юрти руҳоний тайёрловчи мактаблар.
Диплом – 1) шахснинг олий ёки ўрта махсус ўқув юртини тугутганлиги ёхуд илмий даража, илмий унвонга эга эканлигини тасдиқловчи расмий ҳужжат; 2) бирор ҳуқуқ ёки мукофот берилганлигини тасдиқловчи гувоҳнома.
Диплом иши Ўзбекистон Республикасида олий ҳамда ўрта махсус касб-хунар ўқув юртлари битирувчиларининг ўқув тадқиқот характеридаги якунловчи иши.
Диспут – 1) ўқувчи ёки талабалар ўртасида ўтказиладиган илмий мунозара; 2) илмий даража олиш учун ёзилган ишни ўз ҳамкасблари, маслакдошлари ўртасида очиқ муҳокама қилиш жараёни.

Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling